Молия фани бўйича маърузалар матни


А – айланма активлар; К –


Download 0.62 Mb.
bet47/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

А – айланма активлар;
К – барча фойдаланилаётган капиталлар.
ХЮСнинг молиявий ислоҳ қилиш дастурини тузиш жараёнида ҳар бир тадбирдан маълум бир самаранинг олиниши кўзда тутилмоғи лозим. Қуйида ўтказилиши лозим бўлган енг муҳим тадбирлар ва ХЮС (ХЮС, корпорация ва бошқалар) томонидан олинадиган фой-дали жиҳатлар ўз аксини топган


2.МОЛИЯВИЙ РЕЗЕРВЛАР – ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ТИЗИМИДА
Гўё тўлиқ тугаллангандек бўлишига қарамасдан ХЮСда ри-вожланишнинг қўшимча ресурсларини қидириб топишда доимий равишда имконият пайдо бўлади. ХЮСларнинг тараққиётини бел-гилайдиган омилларнинг ўзаро таъсири натижасида вужудга кела-диган фойдаланилмаган потенциал имкониятлар улар ишлаб чиқа-риш-иқтисодий ва молиявий фаолиятининг резервлари сифатида майдонга чиқади.
Молиявий резервларни қидириб топишнинг асосий методи молиявий таҳлил ҳисобланади. Айнан молиявий таҳлил асосида мо-лиявий резервларни қидириб топиш бўйича ХЮСнинг сиёсати иш-лаб чиқилади. Фаолият кўрсатиш шароитларидан қатъий назар резервларни қидириб топиш ва уларни амалга ошириш ХЮС хо-димлари учун доимий фаолиятга айланмоғи лозим. Хорижий (Япо-ниядаги сифат тўгараклари, АҚШ ва Германиядаги янгиликлар тўғ-рисидаги таклифларни рағбатлантириш ва бошқалар) ва мамлака-тимиздаги илғор компанияларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, қаерда резервларни излаш ва улардан фойдаланиш узлуксиз давом етаётган, янгиликлар кенг жорий етилаётган бўлса, ўша ерда инвестициялар ўсади, ХЮСнинг молиявий аҳволи мустаҳкамла-нади, иқтисодий тараққиёт суръатлари ошади.
Молиявий резервларни шакллантириш омиллари тизими жуда кенгдир. Муҳимлигига кўра уларнинг даражаларини қуйидагиларга ажратиш мумкин (чизмага қаранг):
Молиявий, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳаларидаги енг муҳим резерв бу ходимларнинг малакасини оширишдир. Ривожла-наётган интеллектуал инқилоб, “билимлар иқтисодиёти”га ўтиш ва ходимларнинг интеллектини шакллантириш шароитида қабул қилинаётган бошқарув қарорларида уларнинг моддийлашуви иқти-содий ўсишнинг стратегик омилига айланади.
Молиявий менежерларнинг юқори касбий даражаси ХЮСнинг молиявий барқарорлик даражасини ошириш резервларининг барча кўринишларини қидириб топиш ва амалга оширишнинг асосий шартидир. Саводсизлик билан қабул қилинган молиявий қарорлар (бизнинг амалиётимизда бундай қарорлар жуда кўп ва тез-тез учраб туради) макро ва микро даражада жуда катта ҳажмдаги йўқотиш (зарар, зиён)ларга олиб келади. Шунинг учун ҳам, кадрларнинг малакасини ошириш ва ходимларда замонавий интеллектуал сало-ҳиятни шакллантириш компаниялар томонидан мураккаб замона-вий молиявий-иқтисодий вазифа (муаммо)ларни ечишнинг асосий шарти ҳисобланади.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling