Молия” фанидан мавзу: : акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этиш масалалари
Download 0.73 Mb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
3-жадвал
Материаллардан фойдаланиш таҳлили
Таҳлил этилаётган жадвал маълумотларидан кўринадики, моддий харажатларни иқтисод қилиш натижасида қўшимча равишда 6914 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди. Бундан кўринадики, корхонада товар маҳсулотига сарфланадиган материаллардан самарали фойдаланиш борасида ишлар яхши йўлга қўйилган. Корхонада материал қайтими бизнес-режада белгиланган 1,73 сўмдан ҳақиқатда 1,89 сўмга ўсган. Бундай натижа корхонада материаллардан самарали фойдаланганлигидан далолат беради. Материал ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири таҳлили Материал қайтими ҳамда материал сиғими, аввало, ишлаб чиқариш ҳажми ва материал харажатларига боғлиқ. Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори, унинг структураси ва маҳсулот сотиш баҳосининг ўзгариши ишлаб чиқариш ҳажмининг қиймат шаклига таъсир этади. Материал харажатларига ҳам айнан шу омиллар, яъни ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори, унинг структураси, маҳсулот бирлиги учун материаллар сарфи, материаллар баҳоси таъсир этади. Материаллар сиғимига таъсир этувчи омилларни қуйидагича ифодалаш мумкин: Бунда Мё - маҳсулот материал сиғими; Мх - материаллар харажати; Қ – ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати; ВҚМ - жами ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори; МС - маҳсулот структураси; ММС - маҳсулот материал сарфи; Мб - материал баҳоси; Материаллардан самарали фойдаланишни ифодаловчи асосий кўрсаткичлардан бири – материал харажатларининг ҳар сўмига тўғри келадиган фойда ҳисобланади. Бу кўрсаткичдан юқори даражага эришиш корхона фаолиятининг ижобий томонини ифодалайди. Материаллардан фойдаланишни комплекс таҳлилида материал харажатларини ҳар сўмига тўғри келадиган фойда кўрсаткичининг динамикаси ўрганилади, рақобатдаги корхона маълумотлари билан таққосланиб ишга солинмаган ички имкониятлари аниқланади. Материал харажатларини ҳар сўмига тўғри келадиган фойда миқдорини базис давридан фарқланишига омиллар таъсири қуйидагича ифодаланади: бунда Ф - сотишдан кўрилган фойда; МХ - материаллар харажати; СТ - сотишдан келган соф тушум; ВҚМ - ишлаб чиқариш ҳажми; РС - сотишдан кўрилган рентабеллик, %; УС - ишлаб чиқариш ҳажмида сотишдан келган тушум ҳиссаси, % МҚ - материал қайтими Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling