Молия” фанидан мавзу: : акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этиш масалалари


-жадвал Моддий ресурслар таъминоти режаси бажарилиши таҳлили


Download 0.73 Mb.
bet12/19
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1604676
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1-жадвал
Моддий ресурслар таъминоти режаси бажарилиши таҳлили

Материал турлари

Материал
ларга
бўлган
талаб, тн

Талабни
қоплаш
манбайи

Шартнома
тузилди,
тонна

Талабни
шартнома
бўйича
қопланиши,
%

Материал
ларни
келиб
тушиши,
тонна

Шартно
ма
бажари
лиши, %

Ички

ташқи

А

25000

500

24500

23300

95,1

21902

94,0

Б

4700

50

4650

4420

95,0

4190

94,8

Жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, «А» хомашё турига
тузилган ташқи шартнома 95,1 (23300:24500х100) фоизга, «Б» тури
бўйича 95,0 фоизга бажарилган холос. Корхонани ички ва ташқи
манбалар бўйича хомашёга бўлган талаби «А» хомашёси
бўйича 95,2 фоизга, «Б» хомашёси бўйича эса 95,1 фоизга таъминланган. Материалларни етказиб бериш режаси 10,4 фоизга бажарилмаган.
Захира ҳолатини таҳлил этиш учун белгиланган меъёр билан захирани
кундалик сарфи таққосланиб хомашё, ёқилғи ва бошқа ресурс-ларни
ортиқчалиги ёки етишмаслиги аниқланади.
Молиявий ва бошқарув таҳлилида оптимал ҳажмдаги буюртма ва
захираларни аниқлаш муҳим ўрин тутади. Захираларни бошқариш энг зарур
ва масъулиятли ҳисобланади. Корхонанинг барча якуний натижалари
захираларни оптималлаштиришга боғлиқ. Захираларни самарали бошқариш
сармояларни айланишини тезлаштиради ва унинг даромадлилигини оширади,
захираларни сақлаш харажатларини камайтиради, хўжалик оборотидан сармо яларни бўшашини таъминлайди.
Жорий захираларни оптималлаштиришда хорижий мамлакатларда бир қанча моделлардан фойдаланилади. Улардан кенг тарқалгани иқтисодий жиҳатдан асосланган буюртма модели (EОҚ – товарларни етказиб беришнинг ўртача миқдори модели)дир. Бу моделнинг асосий мақсади захираларни харид этиш ва уни сақлаш билан боғлиқ харажатларни мумкин қадар қисқартиришдан иборат. Харажатлар икки гуруҳга бўлиб ўрганилади:
1) товарларни ташиш харажатлари;
2) товарларни омборларда сақлаш харажатлари;
Товарларни омборларда сақлаш харажатлари (Зсак) қуйидагича
аниқланади:

РПП – келиб тушган бир партиядаги товарни ўртача миқдори;
Ссак - товар бирлигини сақлаш харажати.Бу формула орқали хулоса қилиш
мумкинки, товар бирлигини сақлаш харажати ўзгармаган ҳолда жами товар
маҳсулотини омборда сақлаш харажатлари бир партиядаги товарни ўртача
миқдорини камайтириш ҳисобига пасайтиришга эришиш мумкин.
Математик формула тарзида ЭОҚ қуйидагича ифодаланади:

бунда, ЭОҚ – товарларни етказиб беришнинг ўртача миқдори;
ВПП – хомашё ва материалларга бир йиллик талаб;
Бжқ – бир бирлик буюртмани жойлаштириш қиймати.
Ишлаб чиқариш захирасини ( ПЗопт ) ўртача оптимал миқдори қуйидаги
формула орқали ифодаланади:

Ривожланган мамлакатларда захиралар ҳаракатини назорат қилиш
тизимида АБC – анализ, ХВЗ – анализ ва логистика кенг тарқалган.
АБC – анализ бошқарув муаммолари ечимини аниқлашга қаратилган.
Бу назорат тури ишлаб чиқариш жараёни, маҳсулот етказиб берувчилар, маҳсулот гуруҳлари ва уларни сотиш бозори, истеъмолчиларнинг
категориялари бўйича бошқарув қарорларини ишлаб чиқади. Захиралар
ҳаракатини назорат қилиш тизимида барча захиралар уч гуруҳга бўлиб
ўрганилади.
А – категориясига тегишли захиралар баҳоси қиммат бўлган буюртмалар бўлиб уларни назорат қилиш доимий тусга эга.
В – категория таркибига оператсион жараённинг узлуксизлигини
таъминлашда муҳим бўлмаган товар – моддий қийматликлар киради. Бу
гуруҳдаги захиралар ҳар ойда бир маротаба назорат қилинади.
Скатегория таркибига арзон қийматликка эга бўлган товар
моддий қийматликлар киради. Молиявий натижаларни шаклланишида бу
гуруҳдаги захиралар муҳим рол ўйнамайди. Ҳар кварталда бир маротаба
захира харажати назорат қилинади.
ХВЗ – анализда материаллар ишлатилиши бўйича структурага
бўлинади.
Х – гуруҳига доимий ишлатиладиган материаллар, В – гуруҳига мавсумий, З – гуруҳига доимий характерга эга бўлмаган материаллар
киради
Захираларни бошқаришда логистика асосий ролни ўйнайди. У товарлар
ҳаракатини «мол етказиб берувчи – корхона – истеъмолчи» циклларини
мувофиқлаштиради, истеъмолчига материаллар, маҳсулотларни ўз
муддатида, сифатли етказиб берилишини кафолатлайди. Бунинг натижасида
омборда товарларни сақлаш муддатлари қисқариши туфайли захиралар
айланиши тезлашади, корхона фаолияти самарадорлиги ортади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling