Молия” фанидан мавзу: : акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этиш масалалари


Таннархни жараёнли калькуляция қилишда харажатлар таҳлили ва баҳоланиши


Download 0.73 Mb.
bet10/19
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1604676
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Таннархни жараёнли калькуляция қилишда харажатлар таҳлили ва баҳоланиши. Ишлаб чиқариш харажатларнинг жараёнли калькуляцияси бу саноатда оммабоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи, лекин жараён доимо такрорланадиган операцияларга бўлинган, яъни узоқ вақт давомида оммабоп маҳсулот бир нечта қайта ишлащ босқичидан ўтадиган ишлаб чиқаришда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини ҳисоблаш методи. Уларга химик, нефтни қайта ишлаш, текстил, лак-буёқ, тегирмон, резина техник металлургия, шиша, тоғ, цемент саноати корхоналари киради.
Жараёнли метод носаноат соҳасида ҳам қўлланилади, масалан, почта хатларини саралашда, ўз-ўзига хизмат қилиш кафеларида ва бошқалар.
Жараёнли методда маҳсулот бир жараёндан бошқа жараёнга тўлиқ тайёр бўлмагунча ўтаверади. Тайёрлаш жараёни билан биргаликда ишлаб чиқариш харажатларини йиғилиши жараёни ҳам олиб борилади. Ҳар бир технологик жараён учун тўғри ва эгри харажатлар аниқланиши зарур.
Харажатлар худди калькуляциянинг намунавий методидагидай аниқланади. Ҳамма материал хом ашё меҳнат ҳаққи учун тўғри харажатлар, шунигдек, ишлаб чиқаришнинг қўшимча харажатлар ҳисобга олинади. Намунавий методда эгри ҳисобланган харажатларни катта қисми жараёнли методда тўғри харажат ҳисобланади. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнини назорати учун сарфлар, жараёндаги ускуналар амортизацияси ва бошқалар.
Жараёнли методнинг намунавийдан фарқи харажатлар ҳисоби объектининг танланишидадир. Бирлик маҳсулотнинг таннархини аниқланиши иккала методда ҳам ҳисоблаш йўли билан аниқланади, яъни ишлаб чиқаришни жами таннархини ушбу даврда ишлаб чиқарилган мағсулотлар сонига бўлиш йўли билан асосий фарқ махражнинг катталигида. Намунавий методда у кичик (масалан, битта қадақловчи машина), жараёнли методда эса катта (масалан, минг метр, бирлик, куб, галон ва ҳ.к.).
3. Моддий ресурслар билан таъминланганлик ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими
Корхоналарда моддий ресурслардан тўлиқ, бир меъёрда ҳамда
самарали фойдаланганлик даражасини таҳлил этиш учун шу ҳолатларни
ифодалайдиган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарур:
а) Шу жумладан, асосий фондлар билан таъминланганлик ҳамда
айланма фондлар ва маблағлар билан таъминланганлик даражаси ҳисобланади. Бу кўрсаткичларни моддий ресурсларни алоҳида-алоҳида турлари бўйича ҳам ҳисоблаш мумкин. Масалан, станоклар, хомашё, электр
енергия, ёқилғи ва бошқа моддий ресурслар билан таъминланганлигини
аниқлаш мумкин.
б) Моддий ресурслардан фойдаланишнинг тўлиқлилигини, асосан,
корхонанинг ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш даражаси исботлайди.
д) Саноат корхоналарида меҳнатни моддий ресурслар билан таъминланганлик даражасини жами моддий ресурслар қийматини корхонада мавжуд бўлган ишчи ва хизматчилар сонига тақсимлаш натижасида аниқлаш
мумкин. Бу кўрсаткични янада аниқлаштириш мақсадида моддий
ресурслар қийматини фақатгина ишчилар сонига тақсимлаш натижасида ҳам
аниқлаш мумкин, алоҳида асосий фондлар билан қуролланганлик ҳамда
айланма фондлар билан таъминганлик кўрсаткичлари бўйича ҳам
аниқлаш мумкин.
е) Моддий ресурслардан фойдаланишни иқтисодий самарадорлигини
корхоналардаги фондлар қайтими ҳамда фондлар сиғими исботлайди.
Фондлар қайтимини аниқлаш учун корхонада йил давомида ишлаб
чиқарилган ялпи маҳсулот ҳамда товар маҳсулоти қийматини асосий
фондларнинг ўртача йиллик қийматига тақсимлаш лозим. Фондлар
қайтимининг иқтисодий моҳияти корхонанинг ҳар минг сўмлик асосий
фондларига тўғри келадиган ялпи маҳсулот ёки товар маҳсулотини
кўрсаткичи ҳисобланади.
Асосий фондлардан самарали фойдаланишни кўрсатувчи кейинги
кўрсаткич фонд сиғими ҳисобланади. Ушбу кўрсаткични ҳисоблаш
учун корхонадаги мавжуд бўлган асосий воситаларнинг йиллик ўртача
қиймати йил давомида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот ҳамда товар
маҳсулоти қийматларига тақсимланади. Фондлар сиғимининг иқтисодий
моҳияти корхонада йил мобайнида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот
ёки товар маҳсулотининг ҳар минг сўмига тўғри келадиган асосий
фондларнинг қиймати ҳисобланади.
Материаллардан фойдаланишнинг самарадорлик кўрсаткичларини материал қайтими ва материал сиғими кўрсаткичлари ифодалайди. Материал қайтими кўрсаткичини аниқлаш учун корхонада йил давомида ишлаб чиқарилган товар маҳсулоти қиймати материал харажатлар қийматига тақсимланади. Материал сиғими кўрсаткичи бунинг акси бўлиб, материал харажатлар қийматини корхонанинг йил давомида ишлаб чиқарилган товар маҳсулоти қийматига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Буни тавсифлайдиган бўлсак, ушбу, кўрсаткич корхонада йил мобайнида ишлаб чиқарилган товар маҳсулотининг ҳар бир сўмига қанча материал харажатлари сарфланганлигини кўрсатади.


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling