Молия” фанидан мавзу: : акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этиш масалалари
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига кирувчи харажатлар
Download 0.73 Mb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Харажатлар таркиби
- Хд =Афх : М.100
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига кирувчи харажатлар бухгалтерия ҳисоби низомида акс эттирилган «Кундалик фаолият турлари бўйича харажатлар» билан мос келади.
Юқорида келтирилган харажатларнинг туркумланиши, таъкидланганидек, корхона раҳбарияти томонидан режалаштириш, таҳлил, қилиш солиқларни тўғри ҳисоблаш ва тўланиши учун ишлатилади. Шунингдек, харажатларни назорат қилиш мақсадида уларни самарали сарфланишини, маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализция қилиш ҳажми ошишини, унинг сифатини оширилишини таъминлаш учун учун ишлатилади. Шу билан бирга харажатлар назоратини тўғри ва усталик билан олиб бориш учун уларни ифодаловчи кўрсаткичларни билиш ва ишлата олиш зарур. Уларга қўйидагилар киради: ишлаб чиқариш харажатлари турлари бўйича суммаси; харажатлар динамикаси; харажатлар даражаси ва уларнинг фарқи; базис даври ва бизнес режа маълумотлари билан солиштирилиши натижасида харажатларнинг мутлоқ ва нисбий фарқлари; Ишлаб чиқариш харажатлари суммаси корхона, бўлим бўйича алоҳида маҳсулот (иш, хизмат) турларининг аниқ бир даври учун ишлаб чиқариш харажатларининг пулдаги ўзгаришини характерлайди. Улар асосида, ишлаб чиқариш харажатлари ҳажмига, бир неча йиллик динамикасига ва уларнинг ўзгариши тўғрисидаги ахборотларга миқдорий баҳо бериш мумкин. Бу кўрсаткич менеджерларга харажатларни улар турлари бўйича ва бутунлай режалаштириш, шунингдек, зарур бўлган товар-материал заҳираларини, меҳнат ва молиявий ресурсларни сотиб олиш бўйича пул маблағларини ажратиш учун керакдир. Харажатлар таркиби уларнинг умумий суммаси таркибидаги алоҳида харажат турларининг улушини аниқлаш билан бирга хом ашё ва материаллар ишлатиладиган, автоматлаштирилган, меҳнат ва механизация даражаси юқори бўлган корхоналарнинг материалталаблигини ва меҳнатталаблигини таҳлил қилиш учун зарурдир. Харажатлар таркибининг ўзгаришини ўрганиш келгуси давр харажатлари таркибини яхшилаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлади. Харажатлар таркибини аниқлаш учун маълумотлар молиявий ҳисобатнинг «Даромадлар ва зарарлар ҳақида ҳисобат» 2-шакл, «Бухгалтерия балансига илова» 5-шакллардан, шунингдек, «Ишлаб чиқариш харажатлари ҳақида хисобат» статистик ҳисобатдан олинади. Харажатлар даражаси бу тайёр, товар ёки сотилган маҳсулот бир сўмига тўғри кеадиган харажатлардир. Бу харажатлар самарадорлигини, динамикасини ва уларнинг нисбий фарқини ҳисоблаш учун зарур бўлади. Харажатлар даражаси (Хд) асосий фаолият харажатларини (Афх) сотилган маҳсулот ҳажми (М) га нисбати билан аниқланади. Хд =Афх : М.100 Ишлаб чиқариш харажатлари даражасини ҳисоблаш учун маълумотлар 2 – шакл « Молиявий натижалар тўғрисида»ги ҳисобатдан олинади. Шундай қилиб, харажатлар даражаси корхона харажатлари самарадорлигини характерловчи энг муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling