Молия” фанидан мавзу: : акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этиш масалалари
Download 0.73 Mb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таннархнинг намунавий калькуляцияси
Харажатлар динамикаси харажатлар сўммаси ва даражасини ўтган ва базис даврига нисбатан ўзгаришини характерлайди. У мутлоқ ва нисбий фарқларда ўсиш суръатида кўпайиш тезлиги каби кўрсаткичлар билан аниқланади.
Харажатлар динамикасини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилчилар ва аудиторларга тўғри хулоса чиқариб, тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш имконини беради. Менежерлар учун харажатларни камайтириш ва тежаш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Харажатлар динамикасини ўрганишда даромадлар умумий суммасини, соф тушумни ва харажатларнинг умумий миқдори ўзгариш суъратини солиштириш зарур. Даромадлар ўсиш суръатининг харажатларга нисбатан баландлиги фойда ва рентабелликни ортишини кўрсатади, яъни бу корхона фаолияти самарадорлигининг ошганлигидан далолат бероади. Харажатларнинг мутлоқ фарқи ҳақиқатда қилинган харажатларни бизнес-режа ёки базис даври маълумотлари билан солиштириш орқали ҳисобланади. Бу кўрсаткич асосида қилинган харажатларнинг миқдор жиҳатдан ўзгариш ҳақида хулоса қилинади, масалан, неча суммага бутун харажатлар ёки уларнинг турлари бўйича ошганлиги айнан шу йўл билан аниқланади. Харажатлар ўзгаришини аниқроқ ифодалаш учун уларнинг нисбий четланишини ҳисоблаш зарур, яъни базис даври ёки бизнес-режага нисбатан харажатлар бўйича тежалишини ёки ортиқча сарф қилинишини аниқлаш лозим бўлади. Нисбий фарқ ишлаб чиқариш таннархи даражасини аниқлаш билан ҳисобланади. Маҳсулот бирлигига қилинган материал, меҳнат ва молиявий харажатларнинг умумий сўммаси маҳсулот таннархи дейилади. Маҳсулот (иш) таннархини қўйидаги калькуляция методларининг бири ёрдамида аниқлаш мумкин: Харажатларнинг намунавий калькуляцияси; Жараёнли калькуляция; Норматив калькуляция. Таннархнинг намунавий калькуляцияси махсус буюртма, бир тўда товар ва шартнома таннархи калькуляциясини ифодалайди. Таннархни намунавий калькуляция усули компания истеъмолчидан калькуляция қилинаётган маҳсулотнинг бир гуруҳ ёки бир бирлигини ишлаб чиқариш буюртмасини олганда қўлланилади, масалан, қурилишда, типографияларда, авиасозликда, мебель фабрикаларида машинасозликда, ремонт ишларини амалга оширишда, аудиторлик ёки консультация хизматларини кўрсатишда ва бошқалар. Калькуляциянинг намунавий методи буюртма бажариш ҳажмига боғлиқ ҳолда уч турга бўлинади: буюртма таннархининг калькуляцияси; товар партияси (гуруҳи) таннархининг калькуляцияси. шартнома таннархининг калькуляцияси. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling