Молия” фанидан мавзу: : акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этиш масалалари


Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Download 0.73 Mb.
bet2/19
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1604676
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

КИРИШ
Корхонани тўлиқ ҳажмда хомашё ва ассортиментдаги бошқа материаллар билан таъминланиши ва улардан самарали фойдаланиш туфайли маҳсулот ҳажми, фойда ва рентабеллиги ортади, маҳсулот таннархи пасаяди.
Бунинг акси бўлган ҳолларда эса ишлаб чиқариш издан чиқади,
маромдан четлашилади, айрим ҳолларда ишлаб чиқариш тўхтаб қолади.
Хомашё, ёқилғи, энергия ва бошқа меҳнат предметларига бўлган
талаб мустақил равишда корхона томонидан режалаштирилади. Ўзбекистон
Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси 1-
бандида бу хусусда шундай дейилади: «Корхона бозор талабларини, эҳтимол тутилган шерикларнинг имкониятларини ўрганиш, нарх-навонинг ўзгариши тўғрисидаги ахборот асосида ўз ишлаб чиқаришининг таъминотини, бозорларда (товарлар, хизматлар, молия бозорларида) монополияга қарши қонунларнинг талабларини назарда тутган ҳолда бевосита ёки воситачи орқали олди-сотдини, маҳсулот сотишни ва ўз ишлаб чиқаришининг таъминотини мустақил амалга оширади».
Техника тараққиёти (машина ва механизмлар конструксиясини такомиллаштириш, уларнинг параметрларини яхшилаган ҳолда массасини камайтириш, электрониканинг сўнгги ютуқлари асосида буюмларни миниатуралаштириш ва микроминиатуралаштириш, прогрессив материалларни, камчиқитли ва чиқитсиз техналогияни қўллаш), тежамкорлик режимига риоя қилиш ҳар бир ишловчида омилкорлик, жамоавий меҳнат натижаларига онгли муносабатда бўлиш туйғусини сингдириш материал сиғимини камайтиришнинг асосий омилларидир.
Мамлакатимиз иқтисодиётида рўй бераётган жиддий таркибий ўзгаришлар ташқи иқтисодий кўрсаткичларда ўзининг аниқ ифодасини топмоқда. 2011 йилда товарлар ва хизматлар экспорти ҳажми 15,4 фоизга ортди. Экспорт таркибида тайёр маҳсулот ҳажми кейинги йилларда юқори суръатлар билан ўсиб бормоқда. Булар қаторига, авваламбор, машина ва асбобускуналар, нефт-кимё маҳсулотлари, минерал ўғитлар, пахта толасидан
тайёрланган ип–калава ва газлама, трикотаж ва озиқ-овқат товарлари,
кабел-ўтказгич маҳсулотлари, қурилиш материаллари киради. Экспорт
корхона фаолиятининг энг муҳим йўналишига, бутун иқтисодиётимизнинг ривожланиш натижаларини баҳолаш мезонига айланди. Экспорт,
маҳсулот сифати, материаллардан фойдаланишда иқтисодга эришиш, янги
техникани ишлаб чиқаришга жалб этишга боғлиқ. Республикада ишлаб
чиқаришни техник жиҳатдан мунтазам модернизация қилиб бориш учун
самарали рағбатлантириш тизими яратилган. Унга мувофиқ келтирилган
янги техникадан ундириладиган мулк солиғи бекор қилинди. Кўп йиллик
кузатишлар шуни кўрсатадики хусусий секторда техникадан унумли
фойдаланиш эвазига моддий ресурслардан иқтисодий самарага эришилмоқда, чунки, уларда мулкка эгалик қилиш ҳисси юқоридир. Моддий ресурслар
билан корхонани таъминланиши, захира ҳолати, улардан самарали фойдаланиш, ички имкониятларини аниқлашда иқтисодий таҳлилнинг роли каттадир.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling