Молия” фанидан мавзу: : акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этиш масалалари


Товарлар номенклатураси ва ассортиментини ўрганишда ўртача


Download 0.73 Mb.
bet17/19
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1604676
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Товарлар номенклатураси ва ассортиментини ўрганишда ўртача
ассортимент режасининг бажарилиши таҳлил этилади.
Фирма ва компаниялар фаолиятини таҳлил этишда ўртача ассортимент режасини бажарилишини ҳам аниқлаш муҳим ҳисобланади. Ўртача
ассортименти режасини бажарилиши, одатда, энг кичик рақамларни жамлаш
усули оралиқ амалга оширилади. Бунда ҳар бир ассортимент турларини
ҳақиқатда ишлаб чиқарилиш миқдорлари бизнес-режаси билан солиштирилиб
ҳар икки кўрсаткичдан энг кичиги ассортимент ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот таркибига қабул қилинади. Ассортимент ҳисобига ишлаб
чиқарилган маҳсулот таркибига қабул қилинган кўрсаткичларнинг жамини бизнес-режа бўйича ишлаб чиқарилиши лозим бўлган жами маҳсулотларга бўлиш орқали ўртача ассортимент режасинининг бажарилиши аниқланади.
Жадвал маълумотларидан кўринадики, таҳлил қилинаётган аксионерлик
жамиятида жорий ҳисобот даврида беш хил ассортиментдаги маҳсулотлар
ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, улардан «А», «В» ва «Д»
ассортиментдаги маҳсулотлар натура ҳолатида ортиғи билан ишлаб
чиқарилган. Қолган икки хил ассортиментдаги маҳсулотларни ишлаб
чиқариш режалари эса тўлиқ бажарилмаган. Натижада мазкур аксионерлик
жамиятида жорий йилда жами ассортимент ҳисобига 2059597 минг сўмлик
маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, ўртача ассортимент режасининг
бажарилиши 97,26 % (2059597 / 2117539 * 100) ни ташкил этган. Ўртача ассортимент режасининг бажарилмаслигига «Б» ва «Г» турдаги маҳсулотлар бўйича ишлаб чиқариш режасининг бажарилмаслиги сабаб
бўлган, аммо корхонада ўртача ассортимент режаси 100 % га
бажарилмаган бўлсада, маҳсулот ишлаб чиқариш режаси 118,81 %
(2515931 / 2117539 * 100) га бажарилган, яъни режа ортиғи билан бажарилган.
Корхона маъмурияти ассортимент режасининг бажарилмаслик
сабабларини чуқур ўрганишлари ва ўз вақтида тегишли чораларни
кўриши лозим бўлади.
Бизнинг мисолимизда у қуйидагиларни ташкил этган.
"Б" - (742056-780520)= -38464 минг сўм
"Г" - (148086-167564)= -19478 минг сўм
-----------------
57942 минг сўм
57942 х 100
----------------- = 2,74% ассортимент режасини бажарилмаслиги
2117539
100 - 2,74 = 97,26 % ўртача ассортимент режасининг бажарилиши.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ассортиментининг ўзгариши хўжалик
фаолияти натижаларига сезиларли таъсир кўрсатади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ассортиментини шакллантиришда корхона биринчи навбатда, маҳсулотлар турига бўлган талабни ҳамда бозордаги ҳолатини, иккинчидан эса, корхонада мавжуд бўлган маҳсулот, хомашё, техник-технологик, молиявий ва бошқа имкониятлардан тўлароқ фойдаланишни эътиборга олиши зарур.
4-жадвал


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling