Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

Вазирлар 
Маҳкамасининг 
Бюджет 
ташкилотларини 
ҳаражатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби” хаққидаги Қарори
32
ЎзР 
Молия вазирлигининг “Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар 
билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги 
шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини 
назорат қилиш тартиби ҳақида” вақтинчалик низом
33
, Ўзбекистон 
Республикаси молия вазирлигининг “Давлат бюджетини ғазначилик 
ижросининг бухгатерия ҳисоби тартиби” тасдиқлаш тўғрисида”
34
, ва бошқа 
меорий ва хуқуқий хужжатлар. 
1.3.2. Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси тизимида жорий 
қилинадиган асосий фаолият тузилмалари 
Ғазначилик тизимининг фаолиятини тўғри тасаввур қилиш учун бу 
тизимда юритиладиган асосий фаолият тузилмалар хаққида атрофлича 
тасаввурга эга бўлишимиз шарт. Бу тузилмалар таркибига қуидагилар киради 
- Бюджет ажратмалари бошқаруви 
- Мажбуриятлар бошқаруви
- Тўловлар бошқаруви 
- Даромадлар бошқаруви 
- Кассани режалаштириш ва бошқариш 
- Банкдаги қолдиқ маблағларнинг бошқаруви 
- Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил қилиш 
- Ички аудитни ташкил қилиш 
Бюджет ажратмаларини бошқариш 
Бюджет ажратмаларини бошқариш бюджет жараёнларининг муҳим 
қисмидир. Бюджет жараёнлари бюджетни тайёрлаш, мухокамадан ўтказиш, 
29
 14.12.2000 й. N 158-II
30
 26.08.2004 й. N 664-II 
31
28.02.2007 й. N ПҚ-594 
32
1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори 
ЎзР ВМ 19.07.2007 й. 148-сон
33
2008 йил 15 августдан кучга киритилган. Молия вазирлиги 80-сон 23.07.2008. Буйруғи 
Билан тасдиқланган
34
27.06.2006 й. № 60 Буйруғи 
(
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 
рўйхатга олинган 24.07.2006 й. №;1601) 
41


тасдиқлаш, ижро қилиш ва ҳисоботини топширишлар амалга оширишни 
кўзлайди. 
Булар қаторида бюджет ижросини амалга ошириш жараёнидаги 
хазиначиликнинг муҳим фаолиятларидан бири бу бюджет ажратмаларини 
бошқаришдир. Бу фаолиятни амалга оширишда хазиначиликнинг энг муҳим 
меорий хужжати сифатида ҳар йили қабул қилинади “Бюджет хақида”ги қонун 
ҳизмат қилади.
Бюджет ажратмаларини бошқаришни амалга оширишда энг муҳим 
меорий хужжат сифатида бюджет таснифи бўлиб баржа харакатлар шу хужжат 
асосида амалга оширилади.
Ғазначилик операциялари тарақий этиш натижаларида мақсадли 
сертификатларидан воз кечилади Бу хол банк билан боғлиқ операцияларнинг 
ўзгаришига олиб келади ва бюджетлар ҳисобидан ҳаражатлар тегишли рухсат 
асосида амалга оширилади. 
Булар: 
- Республика бюджети харажатлари; 
- Маҳаллий бюджетлар харажатлари; 
- Давлат мақсадли жамғармалари бюджети; 
- Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари; 
- Мақсадли грантлар/қарзлар ҳисобидан молиялаштирилувчи ҳаражатлар. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling