Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
А.Суванкулов Газначили
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ғазначиликнинг муассасавий таркиби ва ташкилий тузилмаси
1.3. Давлат бюджетининг ғазначилик ижросининг асосий элементлари ва асосий фаолият тузилмалари 1.3.1. Ғазначилик тизими фаолиятининг ташкилий элементлари Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ғазначилик тизимининг энг мухим авзалиларидан бири бу давлат молиясини бошқаришда ва давлат бюджетининг ижросида ошкораликка ва шаффофликга эришилади. Бунинг асосини Ғазначилик тизимида илғор хисоботлаш тизими, ва оддийлаштирилган ва соддалаштирилган хужжатларнинг юритилишига эришиш ташкил қилади. Аммо замонавий ғазначилик ўта мурракаб тизим бўлганлиги учин ана шу иккита эришши муҳим бўлган нарсанинг асосини Ғазначилик фаолиятини бажарувчи унинг бешта асосий элементлари барпо бўлишлари ва самарали функционал бўлишлари шарт. Булар: Ғазначиликнинг муассасавий таркиби ва ташкилий тузилмаси, Ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами, Ғазначиликнинг бош китоби ва ҳисоб-китоб олиб бориш тизими, Ғазначиликнинг ахборот тизими, Ғазначилик тизимининг фаолиятини тартибга солувчи меорий-хуқуқий қонунчилик. 1. Ғазначиликнинг муассасавий таркиби ва ташкилий тузилмаси мурракаб бўлиб, у қуидагиларни ўз ичига қамраб олган: Молия вазирлиги, ғазначиликнинг бошқарув органлари – Ғазначиликнинг Бош Бошқармаси, Ғазначиликнинг Қорақалпоқистон Автоном Республикаси, Тошкент шахри ва вилоятлардаги Бошқармалари, Ғазначиликнинг туманлардаги бўлимлари ва бу келтирилган муассасаларнинг ўзаро бир-бирилари билан боғлиқлиги, иерарҳик тузилиши, ва уларга юклатилган, олдиларига қўилган мақсадларни амалга ошириши билан боғлиқ фаолиятларидан иборат. Албатта Ғазначиликнинг 37 ташкилий тузилмасига кўплаб оммилар ўз таъсирини кўрсатади. Булар қаторида хар бир вилоят ва туманларниг ўзига хос хусусиятларини, буларнинг ўз-ўзини таъмирлашга қодир, ёки дотацион ва субвенциялардан фойдаланишлари, уларнинг худудий жойлашганлиги, аҳолининг кўп ёки камлиги ва зичлиги, тармоқлар таркиби, иқлим ва бошқа хусусиятларнинг таъсир қилиши. Шунга қарамай, Ғазначилик фаолияти ягона давлатчилик шароитида, умумий тамоиллар ва умумий қонунчиликга асосланган холда фаолият юрутиши бу соханинг ташкилий тизиминин умумий ташкилий тузилмасига асос яратади. Ғазначиликнинг муассасавий таркибида унинг Бош Бошқармаси алоҳида ўринга эга. У Молия вазирлигинг муҳим таркибий қисми бўлсда, унга бюджетнинг касса ижросига доир жуда кент масъулиятлар ва хуқуқлар юклатилган. Ислоҳотлар жараёнида бюджет ташкилотлари, юридик шахс мақомини олган ташкилотлар аниқланади. Ғазначиликнинг Бош Бошқармаси бюджетнинг касса ижросига доир барча харакатларни шакллантиради ва барча бюджет ташкилотларининг молиявий фаолияти учин масъул ҳисобланади. Ғазначиликнинг Бош Бошқармаси бюджетдан маблағ олувчилардан бошқариш функцияларини тортиб олмайди, бюджетнинг бажарилиш жараёнини яхшилаш учун уларни янада кенгроқ ахборотлар билан таъминлайди. Бюджет таснифи бўйича берилган харажатлар тўғрисидаги ахборотлар бутун йил бўйи харажатлар тенденциясини ва харажатларни амалга ошириш учун қўшимча керак бўладиган эҳтиёжларни аниқлашга ёрдам беради. Ғазначиликнинг фаолият кўрсатиши нақд пулларни тўғри ва самарали бошқариш йўли билан бюджетга ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Дармомадлар режаси бажарилмаган ҳолатда боқимандалик муаммосини ечишга харакат қилади. Шу билан баробар, қонун хужжатларига мувофиқ хукуматнинг молиявий маблағларини янада самарали ишлатилишини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг номидан давлатнинг барча молиявий маблағларини башқарувига масъул ҳисобланади. Булрадан ташқари Ғазначиликнинг Бош Бошқармаси қуйидаги вазифаларни бажаради: - Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга ошириш; - Ўзида ва вилоят ва туманларда давлат бюджетида белгиланган миқторда юридик ёки жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига биноан тўловларни амалга оширилишини таъминлайди; - Бюджет ташкилотларининг товарлар етказиб бериш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун тузадиган шартномаларини, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузадиган шартномаларини рўйхатга олишини таъминлайди; - Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритади; 38 - Давлат бюджети ижросининг қандай бораётганлиги тўғрисидаги ахборотларни йиғади, қайта ишлайди ва таҳлилини мутасади ташкилотларга етказиб беради; - Ўзбекистон Республикаси давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатади, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бажаришга ойид фаолиятни амалга оширади ва хо казо. Келтирилган мақсадларни амалга оширишга ойид барча ташкилий, меорий-хуқуқий масалаларни хал қилишга масъул ҳисобланади. 2. Давлат бюджетининг даромадларини шакллантириш, маблағлари ҳисобини юритиш ва харажатларини самарали ижро этиш учун Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling