Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


 Харажатлар сметасини қайта кўриб чиқиш тартиби


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

2.5.2. Харажатлар сметасини қайта кўриб чиқиш тартиби. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ва 
Қоракалпоғистон 
Республикаси 
вазирликлари, идоралари, тегишли хокимиятларнинг бошқарма ва бўлимлари 
ва сметаларни тасдиқлаш хукукига эга булган бошқа ташкилотлар уз 
каромокларида булган ташкилотлардан келиб тушган умумий ва алоҳида 
харажатлар 
сметасини 
куйиидаги 
тартибда 
кўриб 
чикилишини 
таъминлайдилар: 
а) Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, 
шахар, туман бюдждети лоййхаси тегишли идораларда кўриб чикилиши ва 
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия 
вазирликлари , махаллий молия бошқармалари ва бўлимлари Ўзбекистон 
республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирликлари ва 
идораларига, тегишли хокимиятларнинг бошқарма ва бўлимларига Ўзбекистон 
Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралар бўйича харажатларини 
коплашга 
белгиланган 
маблагларнинг 
суммасини, 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоят, шахар, туман бўйича эса жами тармоклар бўйича, 
бюджетни куришда қабул килинган суммаларни, иш ххаки , иш хакига ажратма 
капитал қўйилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Хукумати томонидан 
бюджетни тасдиклаш пайтида энг куп микдорлари белгиланадиган бошқа 
харажатлар хакида зудлик билан хабар киладилар; 
б) Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари 
ва идоралари, тегишли хокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимлари молия 
идоралари томонидан хабар килинган тегишли тармоклар бўйича маблагар 
доирасида, бюджет ташкилотларининг буйсунувидан ва харажат меъёрларидан 
келиб чикиб, уз карамокларидаги ташкилотларга республика, вилоят (Тошкент 
шахар) бюджети ва вилоят буйсунувидаги туман ва шахар, шунингдек шахар 
98


буйсунувидаги туманлар бюджетлари бўйича мааблагларнинг ҳажмини алоҳида 
етказади. 
в) Ўзбекистон Республикаси ва Қорақолпоғистон Республикаси Молия 
вазирликлари ва идоралари, хокимиятлар бошқарма ва бўлимларининг 
рахбарлари уларга буйсунувчи, тегишинча Ўзбекистон Републикаси, 
Коракоолпогистон Республикаси республика бюджетида, вилоят, туман ва 
шахарлар (шахарга буйсунувчи туманлар) бюджетларида турувчи ташкилотлар 
сметалари лойихаларини кўриб чикадилар ва харажатларини ташкилотлар 
сметалари бўйича тегишли бюджетларда (бу банднинг ”а” ва ”б” кичик 
бандлари) турган вазирлик, ташкилотлар, бошкрама ва булимлар учун 
белгиланган маблаглар доирасида қабул киладилар. 
Ташкилотлар томонидан тақдим этилган сметалар керак булган холларда 
тегишли ташкилотларнинг рахбарлари иштирокида кўриб чикилиши керак. 
Бунда сметаларни кўриб чикувчи ташкилотлар куйидагиларни таъминлашлари 
зарур: 
• амалдаги конун ҳужжатларига шунингдек келгуси йил сметаларини 
тузиш бўйича курсатмаларга катъий амал килиш; 
• заруратсиз ажратмаларни сметаларга киритилишига йўл куймаган холда 
иктисод килиш тартибига амал килиш; 
• харажатлар сметасида қабул килинган курсаткичларни мазкур бюджет 
ташкилотнинг 
режалаштирилаётган 
йилги 
иктисодий 
ва 
ижтимоий 
ривожлантириш лойихаи кўрсаткичларига тулик мос келиши; 
• сметаларда белгиланган маблагларни айрим тадбирларнини утказиш 
муддатларни ва уларни молиялаштиришни таъминлаш имкониятларини 
ҳисобга олган холда, чоракрлар бўйича таксимлаш; 
• Ҳисоб-китоблар ва асослар билан тасдикланмаган суммаларни 
харажатлар сметаларда қабул килитшга йўл куймаслик. 
Агар ташкилотларнинг бюджет бўйича қабул килинган сметаларини кўриб 
чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси 
вазирликлари, идораси, хокимиятнинг бошқарма ва бўлимлари бўйича 
харажатлар суммаси ёки иш хаки, иш хакига ажратмалар, капитал қўйилмалар 
ва харажатларнинг бошқа турлари бўйича харажатлар суммаси, бунда уларнинг 
ҳажми Ўзбекистон Республикаси Хукумати томонидан бюджетни тастиқлашда 
белгиланган микдордан ошиб кетган бўлса, вазирлик, идора, хокимиятнинг 
бошқарма ва бўлими раҳбари баъзи бир ташкилотларнинг сметалари бўйича 
харажатларни қисқартириши шарт.
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, 
идоралари, ва хокимиятларнинг тегишли бошқармалари ва бўлимлари 
томонидан қабул қилинадиган харажатлар суммаси карамокларидаги 
ташкилотларнинг сметаларини кўриб чиқиш пайтида вазирликлар, идоралар, 
бошқармалар ва булимлар томонидан фақат уларга мўлжалланган нусхасида 
“жами тасдиқланган” сатри бўйича кўрсатилади.
Ўз 
қарамоғида 
бўлган 
бюджет 
ташкилотлари 
сметаларининг 
марказлаштирилган 
харажатлар 
сметасини, 
вазирликлар, 
идоралар, 
хокимликларнинг бошқарма ва бўлимлари бўйича сметаларни кўриб чиққандан 
99


кейин Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари 
идоралари, хокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари давлат бюджетининг 
харажатлар таснифига мувофик, тегишли бюджет боблари параграфлари, 
объектлари ва кичик объектлари бўйича харажатларнинг умумлаштирилган 
умумий сметасини тузадилар, харажатларни амалга ошириш муддати ва 
мавсумийлигига қараб умумлаштирилган смета харажатларини хар бир 
параграфи, объектлар тури ва кичик объектлар бўйича ва йилнинг чораклари 
бўйича тақсимотларини белгилайдилар.
Бир вақтнинг ўзида смета ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳисобланади 
ҳамда уларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш кўрсаткичларига 
мослиги текширилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ва 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
вазирликлари, идоралари, хокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимлари 
ташкилотларнинг сметалари бўйича ишларни якунлар экан, Ўзбекистон 
Республикаси ва Қорақалпоғистон молия вазирликларига ва тегишли молия 
бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгаши ва хокимиятлар томонидан белгиланган 
муддатларга келгуси йил бюджети бўйича куйидаги материалларни: 
а) барча сметалар бўйича харажатлар йигиндисини бюджет таснифининг 
боблари, параграфлари, турлари, объектлари ва кичик объектлари бўйича ва 
йилнинг чораклари бўйича бўлинган ҳолатда;
б) йиллик бюджет билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Молия 
Вазирлиги белгилаган шаклларга (тармоклар, штатлар, ва контингентлар) 
асосан ташкилотлар гуруҳи бўйича умумлаштирилган кўрсаткичлари бўйича 
тақдим этадилар. 
Бундан ташкари молия органларининг талабига қараб айрим бюджет 
ташкилотлари бўйича харажатлар сметасига иловалар хамда ҳисоб-китоблар 
текшириш ва тахлил этиш учун тақдим этилади ҳамда улар кейинчалик молия 
органларига қайтарилади.
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасаи молия 
вазирликлари, тегишли молия бошқармалари ва бўлимлари тақдим этилган 
материаллларни умумий харажатлар сметаси, яъни хукумат томонидан ёки 
юқори ташкилот томонидан белгиланган иш ҳақи, уларга ажратмалар бўйича, 
капитал қўйилмалар ва бошқа харажатлар турларининг ҳажмини Хукумат 
томонидан бюджет тасдиқланаётганда, бюджетни тузиш бўйича амалдаги 
қонун ҳужжатлари юзасидан белгиланган ҳажмлари доирасида текширадилар. 
Бу талаблар бажарилмаган тақдирда молия органлари вазирликлар, 
идоралар, хокимият бошқармалари ва бўлимларига, тасаруфларидаги 
муассасаларнинг сметалари бўйича харажатларини қисқартиришни таклиф 
қилиши керак. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling