Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


 Давлат бюджети ғазна ижросини тўла


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

3.1.1. Давлат бюджети ғазна ижросини тўла
ривожлантириш ва жорий этиш стратегияси 
“Давлат бюджети ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонуни, Молия вазирлигининг 2005 йил 29 декабрдаги 186 сонли ва 2007 йил 
27 сентябрдаги 128 сонли буйруқлари билан “Давлат бюджети ғазначилик 
ижросини тўла жорий этиш бўйича чоралар комплекси” тасдиқланган. Бу 
чоралар комплекси асосий қисмлар бўйича босқичма-босқич ва ўзаро боғланган 
ҳолда амалга ошириладиган, Давлат молияси стратегияси ва унинг бошқариш 
тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилишга оид тадбирлар рўйхатини ўз ичига 
қамраб олган.
Давлат бюджети ғазначилик ижросини шакллантириш давлат молия 
тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим қисми бўлган ва Вазирлар Маҳкамасининг 
2002 йил 26 апрелдаги "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" 
лойиҳасини амалга оширишга тайёрланиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 144 
сонли қарорини амалга ошириш доирасида бошланган. 2005 йил 1 июндан 
бошлаб Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси механизми республиканинг 
минтақаларида жорий этиш бошланди. Ўрнатилган тартибга биноан, Давлат 
бюджетининг ғазначилик ижросига ўтиш функцияси Молия вазирлиги ва унинг 
ҳудудий органларида ташкил этилган махсус бўлинмаларга юклатилди. 2005 
йилнинг охирига келиб бюджетнинг ғазначилик ижросига Самарқанд 
вилоятининг бюджет маблағлари олувчилари ва республика бюджетини ташкил 
этувчи Тошкент шаҳрида жойлашган маблағ олувчилар ўтказилди. 2006 йилда 
Давлат бюджети ижроси механизмлари яна 7 минтақаларда жорий этилди, 2007 
йилда эса давлат бюджети ғазначилик ижросига республиканинг қолган 6 
минтақаси ҳам ўтказилди.
Ғазначилик тизимини ташкил этиш стратегияси молиялаштиришнинг 
аввалги тизимидан янги тартибга босқичма-босқич ўтишни назарда тутади. Бу 
тартибда бюджет маблағлари олувчилар ҳисобварақлари ёпилгандан кейинги
харажатларни молиялаштириш ҳоллари аста секин батамом йўқолиши керак. 
Даромадлар ва харажатлар ижроси тегишли равишда Ягона ғазначилик ҳисоби 
орқали, ёки ўтиш даврида – ҳудудий ғазначилик ҳисоблар орқали амалга 
оширилади. Натижада бюджет маблағларидан фойдаланиш транспарент (тиниқ) 
ҳамда бошқарув ва назорат остида бўлиши керак. Ғазначиликни ташкил 
қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
а) Давлат бюджети ижроси операцияларини тўла қамраб олиниши. Бу 
принципни мазмуни барча бюджет маблағлар олувчиларга Ғазначилик хизмат 
кўрсатишида ўз ифодасини топади. Принципнинг битта мустасноси бор: 
бюджетнинг касса (нақд – пул) ижроси (иш ҳақи, нафақалар, хизмат сафари 
харажатлари ва ҳоказолар) ваколатли банклар томонидан амалга оширилади. 
Бюджет маблағлари олувчилари учун банкларда ҳисобварақларни очиш фақат 
Молия вазирлиги рухсати билан амалга оширилади. Қонунчилик талабларига 
109


мувофиқ равишда Давлат бюджети ижроси ахборот тизимида Ғазначилик 
рухсати билан маблағ олувчилар учун шахсий ҳисобварақлар очилади; 
б) Ғазначилик тизимини кўп поғонали ва марказлаштирилганлиги. Бу 
ҳолда ғазначилик бўлинмаларининг турли даражали давлат бошқаруви молия 
органлари ёки маҳаллий ҳокимлик органларидан мустақиллиги назарда 
тутилади;
в)
Бюджетнинг ғазна ижроси меъёрий базасининг ягоналиги. Ягоналик 
принципи ягона услубий базани, ҳисобнинг умумий стандартларини, умумий 
операцион стандартларни ва иш регламентини; товар етказувчилар ( ишлар ва 
хизматларни бажарувчилар), капитал қурилиш буюртмачилари билан 
тузиладиган шартномаларнинг бир хил андазадаги шакллари ва талаблари 
ҳамда бошқа бутун ғазначилик тизимининг изчил ва бир қолипдаги ишлашини 
таъминлайдиган элементлар; 
г) бюджет оқимларининг ойдинлиги. Ягона ғазначилик ҳисобварағи ва 
ҳар бир ғазначиликнинг ҳудудий ҳисобварақларининг мавжудлиги, бюджетдан 
маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини олиб борилиши тегишли 
бюджетнинг ижросини жорий ҳолати ҳақида доимий равишда маълумот 
олишга имконият беради;
д) ғазначилик бўлинмалари ҳаракатларининг объективлиги. Бюджет 
маблағларнинг сарф қилиниши ғазначилик бўлинмалари томонидан ўрнатилган 
тартибга кўра амалга оширилади. Ғазначилик бўлинмаларининг ходимлари 
бюджет маблағларни сарф қилинишда курснинг қисқа муддатли зарарига 
тебранишлар таъсири остида ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ҳозирги 
заруратларини амалга оширилишини таъминлаб эмас, балки тасдиқланган 
сметага, рўйхатга олинган шартномаларга мос йўналишларига афзаллик
беришлари керак
е) ғазначилик бўлинмалари функционал манфаатларининг бир бирига 
мослиги ва ўзаро ахборот алмашиш. Ғазначилик Молия вазирлиги ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида Давлат бюджетининг 
ижроси ҳамда ўз фаолиятининг натижалари ҳақида мунтазам равишда ҳисобот 
беради. Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари молия органлари ва маҳаллий 
ҳокимиятнинг органлари олдида фақат бюджет ижроси масалалари бўйича 
ҳисобот беради. Шу билан бир вақтда, Ғазначиликнинг қуйи даражадаги 
бўлинмалари Ғазначиликнинг юқори даражадаги бўлинмалари олдида бюджет 
ижроси ҳақида ҳисобот беради; 
ж) бюджет маблағлари айланишининг ишончлилиги, улар ижросини 
таъминлаш. Ғазначилик бўлинмаларининг фаолияти бюджет маблағларининг 
йўқотишларга йўл қўймасликка қаратилиши керак. Бу аснода бюджетнинг 
касса ижросида қатнашаётган банкларни танлашда улар қаторидаги энг 
ишончли банкларга мўлжал олиш керак. Ғазначилик банд бўлмаган бюджет 
маблағларни банк депозитлари ёки ўзга молия активларга (масалан, давлат 
қимматли қоғозларни харид қилиш ёки бозорда давлат қимматли қоғозлар 
билан таъминланган қисқа муддатли банклараро кредитларни жойлаштириш) 
ёки депозит сифатда Марказий банкка жойлаштириш керак. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling