3.1 2. Стратегияни амалга ошириш бўйича
ҳаракатлар режаси.
Ривожланиш стратегиясини амалга ошириш ҳужжатининг лойиҳасига
биноан Ғазначилик Давлат бюджети ижроси тизимига аста-секин ўтиш,
Ғазначилик ва унинг жойлардаги бўлинмалари тизимини ривожлантиришга оид
тадбирларни режалаштириши керак. Бу тадбирлар
бюджетнинг даромад ва
сарф қисмлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда аниқ босқичларга бўлиниши
мумкин.
Мазкур стратегияни амалга ошириш қуйидагиларни назарда тутади:
а) даромадларнинг ижроси соҳасида:
бажарилаётган иш ҳажмидан ва бу бўлинмаларнинг қўшимча
ходималарга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда Ғазначиликнинг ҳудудий
бўлинмалари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш;
давлат бюджети ғазна ижроси элементлари сонини кўпайтириш
мақсадида республика минтақаларида бу элементларни жорий қилиш
натижаларини таҳлил қилиш ва ўрганиш, хусусан,
бюджет даромадларини
ижроси
ғазначилик
тизимининг
функционал
тартибини
янада
такомиллаштириш. Бунинг учун дастурий таъминотни ва норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг ҳамда бошқа услубий ҳужжатларнинг маромига етказиш;
ғазначилик бўлинмаларини керакли компьютер ва бошқа
техник
воситалар, алоқа воситалари ҳамда дастурий маҳсулотлар билан таъминлашини
кучайтириш;
даромадларни бюджетнинг турли даражалари ўртасида тақсимот қилиш
функцияларини
банк
муассасаларидан
босқичма-босқич
Ғазначилик
бўлинмаларига ўтказиш;
Давлат бюджетига тушадиган солиқ ва
божхона тушумларини Давлат
бюджети ғазна ижросига ўтказиш;
Ғазначилик билан солиқ органлари ва банкларнинг ўзаро ҳаракатини аниқ
тартибини ишлаб чиқиш;
Давлат мақсадли фондларига даромадларни
тушиш устидан назоратни
олиб борувчи ташкилотларни Ғазначилик билан ўзаро ҳаракат тартибини
ишлаб чиқиш ҳамда улар ўртасида ахборот алмашуви
дастурий таъминотини
янада такомиллаштириш;
амалда фаолият кўрсатаётган бюджетдан ташқари
фондлар негизида
мақсадли бюджет фондларини ташкил этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: