Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


Молия назорати процедуралари. Нархларни назорат қилиш


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

Молия назорати процедуралари. Нархларни назорат қилиш.
Нархларни назорат қилиш - бу бюджет маблағлари устидан молия 
назорати процедураларининг бир варианти. Бюджет маблағларидан оқилона 
фойдаланишни таъминлаш устидан назоратни автоматлаштириш бюджетдан 
маблағ олувчиларнинг тўлов ҳужжатларини қабул қилиш босқичида сотиб 
олинаётган товарлар нархларини маълумотлар базаси билан (шундай база 
мавжуд бўлган ҳолда) солиштириш йўли билан текширишга имкон беради. 
Бундай процедура бюджет маблағларини охирги нуқтада олувчилар 
тўловларини тезкорлик билан назорат қилишга ва натижада нархлари 
оширилганлиги олдиндан аён бўлган товарларни сотиб олиш ҳолларини 
аниқлашга имкон беради.
Бундан ташқари, Товарлар каталоги ва Товар етказувчилар ва хизмат 
кўрсатувчилар маълумотномаларидан ҳам фойдаланиш мўлжалланмоқда. Бу 
маълумотномаларни Ғазначиликнинг тегишли маълумотномалари билан бирга 
бир вақтда ишлатиш бюджет маблағларини охирги олувчиларнинг харид қилиш 
фаолиятини ҳам товарлар, ҳам нархлар, ҳам товар етказувчилар томонларидан 
назорат қилишга имкон беради.
Нархларни назорат қилиш Ғазначиликка бюджет маблағларини охирги 
олувчиларнинг савдо-харид фаолиятига уларга ишончли товар етказувчиларни 
таклиф қилиш ва нарх сиёсатини етказиш йўли билан таъсир этишга имкон 
беради. Нархларни назорат қилиш қуйи тизими товарлар етказувчилар
ўртасида автоматлаштирилган тендерлар ўтказишни таъминлайди. Товарлар ва 
хизматлар 
нархларининг 
мавсумий 
тебранишлари 
бўйича 
йиғилган 
маълумотлар асосида бюджетнинг келгуси харажатларни ойлар, йил чораклари 
ва бошқа даврлар бўйича баҳолаш имкони пайдо бўлади. Олинган 
натижалардан бюджетни прогноз қилиш қуйи тизимида фойдаланилади.
Шартномалар ҳисобини олиб бориш қуйи тизими.
ДМБАТ комплексининг муҳим функционал қисми – бу бўйсунадиган 
бюджетдан маблағ олувчиларнинг ҳужжатлар айланмаси ҳамда шартнома ва 
хўжалик фаолиятининг назоратини автоматлаштирувчи шартномалар 
ҳисобини олиб бориш қуйи тизими. 
Қуйи тизим билан ишлаш икки поғонали схема бўйича ташкил этилади ва
айланма алоқани назарда тутади. Дастлабки маълумотлар (шартномалар 
ҳақидаги маълумотлар, шартнома бажарилиш босқичлари, уларнинг бошланиш 
ва тугатиш муддатлари, шартноманинг умумий ва айрим босқичларининг 
нархи, тўловни амалга ошириш жадвали) тегишли бюджетдан маблағлар
олувчиларга хизмат кўрсатаётган ҳуқуқий мажбуриятларни қайд этувчи 
бўлимларда киритилади. Кейин маълумотлар Ғазначиликнинг маълумотлар 
ягона базасига узатилади ва у ерда пухта текширувидан ўтказилади. Назорат 
қилиш натижаларига кўра шартномалар ёки тасдиқланиб ижро этилишга қабул 
122


қилинади, ёки бюджетдан маблағ олувчиларга шартномалардаги нуқсонлар 
тўғрисида маълумот жўнатилади. Камчиликлар бартараф этилгандан сўнг 
шартнома яна бир марта рўйхатдан ўтказилишга тақдим этилиши мумкин.
Шундай қилиб, Ғазначиликнинг маълумотлар ягона базасида барча 
бўйсунадиган бюджетдан маблағ олувчиларнинг жорий рўйхатга олинган ва 
ижро этилган шартномалари, уларнинг ижро этилиш даражаси ва тўлов ҳолати 
ҳақидаги маълумотлар йиғилиб борилади. Бу маълумот кейинги йилги 
бюджетни режалаштириш, бюджет рўйхатини тузиш, ҳамда, масалан 
виждонсиз буюртмачилар ва бажарувчиларни аниқлаш учун керак. 
Шартномалар ҳисобини олиб бориш қуйи тизими бюджет воситаларни
охирги 
олувчиларда 
ўрнатилади. 
У 
ваколатга 
эга 
ходимнинг 
автоматлаштирилган иш жойи кўринишда шаклланади. Маълумотларни 
саралаш, “элакдан” ўтказиш, қидириш ва яққол тасвирлаш йўл билан ҳам 
жорий, ҳам келажак даврларга сотиб олишлар ва тўловларнинг муддатли 
режаларини тузиш мумкин. Агарда шартномалар ҳисобини олиб бориш қуйи 
тизими маълумотларни автоматлаштириш йўли билан алмашиш асосида 
ишлатилса ғазначилик бўлинмаларининг ходимлари барча бюджетдан маблағ 
олувчиларнинг шартнома муносабатларининг ҳозирги вақтдаги ҳолатини 
(турли тараф ва шаклларда) тезкорлик билан аниқлаши мумкин.
Демак, Ғазначилик маълумотларининг ягона базаси қуйидагиларга қодир:
• шартномалар шартлари ҳамда нархларини текшириш йўли билан уни 
тузиш жараёнини назорат қилиш; 
• бюджетдан маблағ олувчиларнинг олиб бораётган фаолиятини реал вақт 
кўринишда баҳолаш, бу жараённи келажак даврларга режалаштириш. 
Қуйи тизим таркибида буюртмалар, шартномалар, тўловлар, маблағ 
манбалари ва уларни товар (ишлар, хизматлар) етказувчиларга, капитал 
қурилиш пудратчиларига турли шартнома муносабатларни қувватлаш негизида 
тўлаш тўғрисидаги дастлабки маълумотларни киритилиш ва сақланиши ташкил 
қилинган. Шунингдек, шартномаларни ижро этиш босқичларига бўлиш 
назарда тутилган. Ҳар бир босқич бўйича ишларни бажариш ёки хизматларни 
кўрсатиш ва улар учун пул тўлаш муддатларини белгилаш, масъул бажарувчи 
ходимни тайинлаш мумкин.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling