даромад ва харажатлар амалдаги ҳисобни олиб бориш тизимида пул
маблағларининг тушуми ва кетиши билан боғлиқ. Маблағ қуйилмаларининг
қалтислигини аниқлаш учун йиғилган активлар ва
мавжуд мажбуриятлар
хақидаги ахборот зарурлиги аниқ кўриниб турибди.
Бюджет ҳисоби тизимини ривожлантиришнинг сабаблари:
•
иқтисодиёт ва ижтимоий ривожланиш тизиминини бошқаруви
ҳамда бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги давлатнинг муҳим
аҳамияти;
•
давлат фаолиятида ойдин ва ишончли ахборотлардаги эҳтиёж;
•
ташқи фойдаланувчилар (чет эл инвесторларнинг) эҳтиёжлари.
Бундан ташқари, мазкур жараёнда капитални жаҳон молия бозорларига
интеграция қилиш зарурлиги катта роль ўйнайди. Бу
эса мамлакатларнинг
ташқи мажбуриятлар бўйича тўлаш қобилияти ва уларнинг тўлашга
қодирлигини таҳлил қилиш учун маълумотни талаб қилди.
Шу билан бирга мамлакатнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш ва
таққослаш учун яроқли унинг молиявий ҳисоботини ташкил этишга зарурият
пайдо бўлди.
Шунингдек, жамиятнинг ойдинлигини ошиши
билан сайловчилар учун
улар танланган ҳокимият органлар фаолиятини баҳолаш учун объектив,
ҳаммабоп ва ойдин ахборотга эҳтиёж ошмоқда.
Шу сабабларнинг барчаси давлат молиялари ва
уларнинг бухгалтерия
ҳисоби соҳадаги тасаввурларни қайта кўриб чиқишга замин бўлди.
Бу иш давомида барча ҳисоб ва ҳисобот принциплари уч йўналиш бўйича
ўзгаради.
Аксарият мамлакатларда давлат молиялар ҳисобининг ривожланиши
айнан шу йўналишлар бўйича ўтган.
Do'stlaringiz bilan baham: