Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


 Бухгалтерия ҳисоби ва Давлат бюджети ғазна ижросининг


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

 
3.3. Бухгалтерия ҳисоби ва Давлат бюджети ғазна ижросининг
ягона тизимини ташкил этишнинг хусусиятлари 
Бюджет ҳисоби давлат молиялари соҳасидаги бухгалтерия ҳисоби бўлиб 
бюджет ҳисоботини шакллантиришни таъминлайди ва бинобарин бюджет 
маблағларини сақланиши ва бутлигига нисбатан назорат функцияларни 
бажаради.
Давлат бюджетининг ғазна ижроси механизмлари ва уларни амалга 
ошириш учун ташкил қилинаётган органлар молия тизимининг таркибий 
қисмлари сифатида бюджет харажатлари устидан дастлабки ва жорий 
назоратни амалга ошириш, Давлат бюджетининг даромад ва харажатларини 
таъминлаш ҳамда пул маблағларни бошқаришда асосий роллардан бирини 
бажариши керак.
Амалдаги қонунчилик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Давлат бюджети ва 
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг ғазна ижроси 
хусусиятларини аниқламайди. Давлат бюджети ва бюджет ташкилотларининг 
бюджетдан ташқари маблағларининг ғазна ижроси жараёнига Ғазначилик каби 
янги субъектни киритилиши бюджет жараёнининг ҳамма қатнашчиларидан 
ўзаро муносабатларнинг алоҳида механизмини талаб қилади. Давлат бюджети 
ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг ғазна 
ижросини амалга оширилиши билан боғлиқ ҳамма молия жараёнларни янада 
батафсилроқ регламентга солиш талаб қилинади.
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси қонуни Давлат бюджетининг ғазна ижроси билан боғлиқ 
муносабатларни тартибга солади ва “Давлат бюджетининг ғазна ижроси”, 
“Ғазначилик”, “Ягона ғазначилик ҳисобварағи”, “Давлат бюджетининг ғазна 
ижросини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар ягона режаси” каби қатор янги 
тушунча ва атамалар киритади.
Қонунда барча масалаларни қамраб олувчи ҳисоб тизимининг мавжуд 
бўлиш зарурияти талаб қилинган. Бу тизимни белгиланишича, бюджетнинг 
барча даромадлари, бюджет камомадини (дефицитини) молиялаштириш 
манбалари, бюджетнинг харажатлари, ҳамда бюджетнинг ижроси жараёнида 
бажариладиган операциялар Давлат бюджетининг ғазна ижросини бухгалтерия 
ҳисоби ҳисобварақлар ягона режасига асосланган бюджет ҳисоби томонидан 
қамраб олиниши керак.
Бюджет жараёнида кўрсатилган ўзгаришларни ўрнатилган муддатда 
жорий қилиш учун фақатгина бюджет маблағларнинг тўғри харажат қилишини 
эмас, балки ҳар бир бюджет йили бўйича маблағлардан фойдаланишнинг 
самарадорлигини ва бутун молия йилнинг натижаларини ҳам кузатишга ҳамда 
давлатнинг активлари ва мажбуриятларини баҳолашга имкон берувчи бюджет 
ҳисоби ва ҳисоботи тизими яратилиши кераклиги аниқ кўриниб турибди. 
136


Масалан, Ҳисобварақларнинг ягона режа лойиҳаси давлат бошқаруви 
секторига кирадиган институционал бирликларнинг операциялар ҳақидаги 
сифатли ва тиниқ ҳисоботни шакллантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
бюджет тизимининг барча институционал бирликларининг бухгалтерия 
ҳисобини олиб бориш бўйича ягона тизимни ташкил этиш мақсадларда ишлаб 
чиқилган.
Давлат бюджетининг ижроси жараёнида, бюджет ҳисоби унга 
юклатилган функцияларга қараб бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги икки турига 
бўлинади:
бюджетлар ижроси бўйича операциялар ҳисобини олиб бориш (Давлат 
бюджетининг, 
жумладан 
республика 
ва 
маҳаллий 
бюджетларнинг
маблағларини ҳисобини олиб бориш);
бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар
харажатлар сметалари ижроси бўйича операциялар ҳисобини олиб бориш.
Давлат бюджети, Давлат мақсадли фондларини бошқарувчи органларнинг 
бюджетлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини 
бухгалтерия ҳисобини тегишли бюджетларни бошқарувчи ва ижро этувчи 
ғазначилик бўлинмалари олиб боради (Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари).
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметаси ижросининг 
бухгалтерия ҳисобини бу ташкилотларнинг тегишли молия бўлинмалари ёки 
бюджет маблағларининг бош бошқарувчиларнинг марказлаштирилганлар 
бухгалтериялари олиб боради. Маориф ва соғликни сақлаш тизимлари бундан 
мустасно, чунки бу соҳалардаги марказлаштирилган ташкилотларнинг 
бухгалтерия ҳисобини олиб бориш молия органларининг тегишли 
бўлинмаларига юклатилади.
Ғазначилик бўлинмалари давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия 
ҳисобини олиб боради, жумладан тегишли бюджетларнинг даромад ва 
харажатлари ижроси операциялари, бюджетдан маблағ олувчиларнинг 
харажатлар сметасининг касса ижроси операциялари ҳамда қонунчиликда 
кўрсатилган бошқа операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб боради.  

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling