Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


 ДМБАТни фаолияти орқали боғланган вазирликлар ва


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

3.2.3. ДМБАТни фаолияти орқали боғланган вазирликлар ва
идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро муносабатлари. 
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси қонунининг 8-чи моддасига мувофиқ Ғазначилик унга 
юклатилган вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат 
банклари, давлат солиқ ва божхона хизматлари, давлат мақсадли фондларини 
тасарруф этувчи идоралар, давлат бюджетида уларга маблағ ажратилишини 
режалаштирилган юридик шахслар ҳамда бюджет жараёнининг бошқа 
қатнашувчилар билан биргаликда ўзаро ҳаракат қилади. Барча номлари 
келтирилган идоралар Ғазначиликка Давлат бюджетининг касса ижросида
унинг маблағларини бошқаришда, давлат бюджети маблағлари тушуми ва 
сарфи назоратини амалга оширишда кўмаклашиши шарт.
Ғазначилик, давлат солиқ ва божхона хизматлари, Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, давлат мақсадли 
фондларини тасарруф этувчи идоралар, давлат бюджетида уларга маблағ 
ажратилиши режалаштирилган юридик шахслар, ҳамда бюджет жараёнининг 
бошқа 
қатнашувчилари 
қонунчиликда 
ўрнатилган 
тартибда 
Давлат 
бюджетининг ғазна ижроси масалалари доирасида ўзаро маълумот алмашишни 
амалга оширадилар. 
Давлат бюджетида уларга маблағ ажратилиши режалаштирилган юридик 
шахслар, ҳамда бюджет жараёнининг бошқа қатнашчилари Ғазначиликка 
тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асослигига жавобгар 
бўлади.
Ҳозирги вақтда идораларнинг ўзаро ҳаракат қилиши ва ахборот алмашув 
масалаларида қуйидаги камчиликлар мавжуд: 
а) банк тизими билан:
126


ғазначилик 
бўлинмаларнинг 
ҳисобварақларида 
маблағларни 
марказлаштириши мавжуд эмас;
Ғазначилик бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
электрон ҳисоб-китоблар тизимига амалда киритилмаган;
банк тўлов ҳужжатларида уларни автоматлаштириш йўли билан қайта 
ишлашни таъминлашга имкон берувчи қатор реквизитлар мавжуд эмас. 
б) солиқ ва божхона органлари билан:
ғазначилик бўлинмалар ва солиқ органлари томонидан давлат бюджети 
даромадларини ҳисобга олиш бўйича бир хил функцияларни такрорлаш 
холлари мавжуд;
тегишли ҳудудий даражада божхона тўловлари давлат бюджетининг 
даромадига киритилмайди.
Ғазначилик бўлинмалари ва бошқа молия органлари ўртасида ахборот 
алмашуви услуби ва технология ҳолати такомиллаштиришни талаб қилади.
в) бюджет маблағларини тасарруф этувчи ва олувчилар билан:
бюджет маблағларини тасарруф этувчи ва олувчиларнинг ягона реестри 
мавжуд эмас;
барча бюджет маблағларини тасарруф этувчи ва олувчиларнинг шахсий 
ҳисобварақлари орқали бюджет маблағларини сарфланишни амалга ошириш 
бўйича ягона ҳуқуқий асоси мавжуд эмас;
Ғазначиликнинг ҳисобварақларига бюджет ташкилотлари ва давлат 
мақсадли фондларининг бюджетдан ташқари маблағлари ўтказилмаган; 
бюджет мажбуриятларини қабул қилиш, тасдиқлаш ва тўлаш бўйича 
масъулият доираси чегараланмаган. 
Давлат бюджетининг ғазна ижроси жараёнида Ғазначилик ва юқорида 
номлари келтирилган органлар ўртасида қонунчилик базасини мукаммал 
эмаслиги ва шу органлар ўртасида мувофиқлаштиришнинг йўқлиги натижасида 
маълум кўринишдаги мунозарали вазиятлар ва англашилмовчиликлар вужудга 
келади. 
“Давлат молияларини бошқариш ислоҳоти” лойиҳасини тайёрлаш ва 
амалга оширишни ташкил этишга жавобгар Молия вазирлиги ва Молия 
вазирлигининг Ғазначилиги томонидан, халқаро маслаҳатчилар кўмагида, 
Давлат молияларини бошқариш ахборот тизими бўйича тендер ва норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар жамламасини ишлаб чиқиш бўйича муайян ишлар олиб 
борилмоқда. Молия вазирлигининг стратегиясига биноан бу тизимни бутун 
республика бўйича фойдаланишга топшириш 2010 йилдан кейинги давра 
режалаштирилган.
Ғазначиликнинг Давлат молияларини бошқариш ахборот тизими 
ташкилий маънода ҳужжатларнинг тартибга солинган жамламаси ва ахборот 
технологияларидан иборат. Бу технологиялар ҳисоблаш техникаси ва алоқа 
воситаларига асосланади, ахборот технологияларини амалга оширади ҳамда 
Давлат молияларига оид маълумотларни, жумладан, бюджет даромадлари ва 
бошқа маълумотларни, сақлашга, қайта ишлашга, бошқаришга, тарқатишга, 
узатишга ва тақдим этишга мўлжалланган.
127


Ишлаб чиқарилаётган Ғазначиликнинг Давлат молияларини бошқариш 
ахборот тизими лойиҳасининг талаблари давлат солиқ ва божхона органлари, 
Марказий банк фаолияти билан чамбарчас боғланганлиги сабабли Молия 
вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк 
билан биргаликда қонунчиликдан келиб чиқувчи ва ДМБАТни ишлаб чиқиши 
билан боғлиқ талабларни икки томонлама инобатга олишлари керак. 
1. Ғазначилик бўлинмаларини банк муассасалари билан ўзаро ҳаракат 
қилиши: 
а) Ғазначилик тижорат банкларининг жойлардаги бўлинмалари билан 
ўзаро муносабат ўрнатмайди (таснифлаш бўйича маълумотномаларга 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Давлат бюджети ёки Давлат 
мақсадли фондлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари 
фондларига хато ёки ортиқча тушган даромадларни аниқлаш ҳолатлар бундан 
мустасно). Тижорат банклари асосан солиқ тўловчилар, Давлат бюджети, 
Давлат мақсадли фондлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари 
фондларига тушумлар бўйича ўзаро муносабат ўрнатадилар; 
б) марказ даражасида Ғазначилик Марказий банк билан“банк – мижоз” 
усули орқали, тижорат банклари билан эса - валюта ҳисобварақларининг 
очилиши ва вақтинча ишлатилмаётган пул маблағларнинг бу банкларда депозит 
ҳисобларда жойлаштиришда ҳамкорлик қилади; 
в) жисмоний шахслардан нақд пулларни йиғиб олиш билан шуғулланувчи 
алоҳида банкларнинг (масалан “Халқ банки”) муассасалари ёки тушумларнинг 
бошқарувчиси (ДСҚ, ДАН ва бошқалар), ёки бевосита ғазначилик 
бўлинмалари билан ўзаро муносабатда бўлиш, ахборот алмашуви ва тўлов 
ҳужжатлар (квитанциялар, нақд пулларни жойлаштириш бўйича эълонлар) 
нусхаларини узатиш масалалари қўшимча равишда ишлаб чиқилади. 
Энг муҳим масала – ғазначилик бўлинмаларида бюджетлар (ёки 
маблағлар олувчиларнинг) ҳисобварақларини ҳамда солиқ ва божхона 
органлари, Давлат мақсадли фондларининг бошқарувчилар ва махсус 
йиғувчиларни ҳисобга олиш учун зарур бўлган реквизитларини ҳисобга олиш 
учун керакли ахборотни тўлов ҳужжатлар (ҳам даромадлар, ҳам чиқим 
операциялар бўйича) шаклида акс эттириш имконини яратиш. Бундан ташқари, 
бу реквизитларни тўлов ҳужжатларда ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар 
томонидан тўғри акс эттириш учун ва республикадаги тегишли банкларнинг 
ҳар бир бўлинмаси фойдаланишига имкон берувчи ва тушунарли шаклда 
етказиш керак бўлади (қоғоз ҳужжатлар кўринишда, яъни таснифлаш бўйича 
маълумотлар киритилган брошюралар, ва электрон кўринишда, яъни ҳамма 
қабул қилган форматда (Microsoft Exsel) ёки банклар билан биргаликда 
фойдаланилаётган бошқа форматда тайёрланган жадваллар).
Муқобил вариант сифатида маблағлар олувчиларнинг тегишли 
ҳисобварақларининг рақамларини бюджетга тўловни бажариш учун 
ишлатиладиган тўлов ҳужжатларнинг “Тўловнинг батафсил маълумотлари” 
номли жойида акс этилиши таклиф қилинади.
2) Ғазначиликни ДСҚ ва ДБҚ билан ўзаро муносабатлари.
128


Давлат бюджети даромадига тушаётган барча маблағлар, жумладан ДМФ 
ва БТ БТФ даромадлари ҳам, ЯҒҲга киритилиши, пул маблағларнинг ҳаракати 
бўйича кўчирмалар эса Ғазначиликда Марказий даражада жамланиши 
муносабати билан, тўловлар реквизитлари ва тўловчилар ҳақидаги 
маълумотларни ДСҚ, ДБҚ, ДМФ, БТларнинг қуйи органлари ва тушумларни 
махсус йиғувчиларга етказиш зарурати пайдо бўлади.
Ҳозирги вақтда тўловлар реквизитлари ва тўловчилар ҳақидаги 
маълумотлар электрон кўчирмаларнинг қоғозга туширилган кўринишида ва 
республика бюджетининг транзит турдаги даромад ҳисобварақлари очилган 
банк муассасаларининг тўлов топшириқларини ҳамда банкларнинг тегишли 
бўлимларидан жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган нақд пул 
тўланганлиги ҳақидаги квитанциялар нусхаларини солиқ ва божхона 
органларига тақдим этиш йўли билан етказилади.
Ғазначилик 
тегишли 
таснифлар 
бўйича 
маълумотномаларга 
ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳамда қоидалар ва уларни қўллаш бўйича 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотни солиқ ва божхона 
органлари ва бошқа махсус йиғувчиларга ҳар хил усуллар билан (қоғозда ёки 
электрон турларда) етказади. Шу маълумотномалар ва ҳисобварақларидаги
маълумотлар асосида бу органлар томонидан Тўлаш ҳақидаги ҳужжатлар 
шаклланади. Кейинчалик бу ҳужжатлар ўрнатилган миқдор ва муддатларда 
бюджетга тушадиган тўловларни ЯҒҲга киритиш учун тегишли тўловчиларга 
етказилади.
Бюджет ижросини ғазначилик шаклига ўтказилгандан кейин ҳам 
Ғазначилик, ҳам бошқа солиқлар, йиғимлар ва тўловларни йиғувчи органлар 
учун барча керакли ахборотни ўз ичига қамраб олган ЯҒҲдаги операциялар 
бўйича кўчирмаларни Марказий банкдан олиш назарда тутилмоқда. Агар 
кўчирмаларда барча керакли ахборотни акс эттиришга имкон бўлмаса 
Марказий банк томонидан алоҳида ҳар бир тўловчи бўйича электрон тўлов 
топшириқларни тақдим этилиш имконини кўриб чиқиш мумкин. 
Банкдан тегишли электрон ҳужжатлар олингандан сўнг ДМБАТ 
модулининг тегишли блоки олинган ҳужжатларни қуйидаги кўрсаткичлар 
бўйича саралаши керак: 
йиғувчи идора тури бўйича;
ҳудудий таснифланиш бўйича; 
даромадлар таснифланиши бўйича;
бошқа керакли кўрсаткичлар бўйича.
Сараланганлар электрон ҳужжатлар тегишли ҳудудий белгилар бўйича 
тақсимланиши ва улардан Ғазначиликни тегишли ҳудудий бўлинмалар 
томонидан фойдаланишга имкон берилиши керак. Бу бўлинмалар, ўз 
навбатида, шу маълумотларни электрон ёки қоғоз ҳужжатлари кўринишда 
тушумларни тегишли ҳудудий бошқарувчилари (ДСҚ ва ДБҚ) ҳамда йиғувчи 
идоралар бўлинмаларига етказиши керак. 
Даромадлари бюджетга тушган тўловлар ажратмаларидан шаклланадиган 
баъзи ДМФ ва бюджетдан маблағ олувчиларга ажратилган даромадлар ва 
уларнинг ҳисобварақларига тушган маблағлар миқдори тўғрисидаги 
129


маълумотларни етказиш зарурати пайдо бўлиши мумкин. Бунинг учун 
ДМБАТда идоралар ва ҳудудларнинг ҳисобварақларига ажратилган даромадлар 
турлари ҳамда уларнинг миқдорлари ҳақида ахборот шаклланади.
Солиқ ва божхона органлари ўрнатилган тартибда ва муддатларда, 
мунтазам равишда тегишли даража ва бюджетлар бўйича даромад тушумлари 
тўғрисидаги ҳисоботни, давр бўйича топширилган ҳисобот маълумотларини 
тегишли ғазначилик бўлинмалари билан солиштиришни амалга оширади. 
Махсус йиғувчилар тегишли давр бўйича тегишли бюджетларга тушган 
даромад миқдорларини Ғазначилик билан солиштиради.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling