Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
А.Суванкулов Газначили
Ахборотни ҳимоялаш муаммолари Ғазначилик органларида ривожланаётган автоматлаштирилган ахборот тизимлари молиявий ахборотни қайта ишлаш ва узатиш муаммосини ҳал этишда янги даражага ўтишга имкон берди. Хусусан, ғазначилик органларида масалалар ечимини автоматлаштириш ва электрон телекоммуникация технологиялари ғазначилик тизимида маълумотларни қайта ишлаш ва узатиш жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича кўп масалаларни ҳал этишга имкон берди. Аммо ҳисоблаш техникаси ва ахборот узатиш тизимларини интенсив ривожланиши билан ахборот хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлаш муаммоси янада долзарб масалага айланмоқда. Охирги йилларда чет эл матбуотида чоп этилган мақолалар шундан далолат берадики, алоқа каналлари бўйича узатилаётган ахборотни суиистеъмол қилиш имкониятларининг ривожланиш ва такомиллаштирилиш суръатлари бу имкониятни олдини олиш ривожланиши суръатларига нисбатан паст эмас. Шунинг учун ахборотни ҳимоя қилиш мақсадида ҳимоялашнинг фақат баъзи бир механизмларини ишлаб чиқиш эмас, балки чораларнинг бутун бошли комплексини ташкил этиш керак бўлади, яъни ахборот йўқотишнинг олдини олиш учун махсус воситалардан, усуллар ва тадбирлардан фойдаланиш зарур бўлади. Демак, бугунги кунда янги замонавий технология - автоматлаштирилган ахборотлар тизимлари ва маълумотларни узатиш тармоқларида ахборотни ҳимоялаш технологияси пайдо бўлмоқда. Қўлланилаётган қиммат чораларга қарамай, ғазначилик органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимларининг фаолияти ахборотни ҳимоялашдаги заиф жойларни кўрсатди. Қўлланилган чоралар самарали бўлиши учун ахборот хавфсизлигига таҳдид нималигини, маълумотларни ташқарига чиқиб кетиши ва ҳимоя қилинаётган ахборотдан рухсатсиз фойдаланиш йўлларини аниқлаш зарур. Хавфсизликка таҳдид сифатида ахборотнинг, жумладан сақланаётган ва қайта ишланаётган ахборот ҳамда дастурий ва аппарат воситаларининг йўқолиши, бузилиши ёки ундан рухсатсиз фойдаланишга олиб келувчи ҳаракат ёки ҳодиса тушунилади 41 . Жаҳон амалиётида икки хил таҳдид ажратилади: тасодифий (атайин қилинмаган) ва жўрттага қилинган. Атайин қилинмаган таҳдидларнинг 41 Акперов И.Г. Казначейская ситема исполнения бюджета в Российской Федерации, с.297. 130 сабаблари қуйидагича: дастурий таъминотнинг хатоси; аппарат воситаларининг ишдан чиқиши; фойдаланувчи ёки бошқарувчиларнинг нотўғри ҳаракатлари. Жўрттага қилинган таҳдидлар автоматлаштирилган ахборот тизимига зарар етказишни кўзлайди ва ўз навбатда икки турга бўлинади – фаол ва пассив таҳдидлар. Пассив таҳдидлар ахборот ресурслардан улар ишлашига таъсир кўрсатмасдан рухсатсиз фойдаланишга қаратилган. Уларга мисол тариқасида алоқа каналларида айланувчи ахборотни уни эшитиш йўли билан олишга уринишни келтириш мумкин. Фаол таҳдидларнинг мақсади - аппарат, дастурий ва ахборот ресурсларига мақсадли равишда, тизимнинг нормал ишлаб туришининг бузилишига қаратилган таъсир кўрсатиш. Фаол таҳдидларга, масалан, алоқа каналларини бузиб ташлаш ёки радиоэлектрон йўли билан ишдан чиқариш, ишчи станцияларни бузиш, маълумотлар базаси ёки тизимли ахборотларни бузиб кўрсатиш ва ҳоказолар. Фаол таҳдидларнинг манбалари сифатида ёвуз ниятли одам ҳаракатлари, компьютер вируслари бўлиши мумкин. Ғазначилик органлари автоматлаштирилган ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигининг асосий таҳдидлари қуйидагилардан иборат: махфий ахборотнинг очилиши; ахборотнинг обрўсизлантирилиши; ахборот ресурсларидан рухсатсиз фойдаланиш; ахборот ресурсларидан нотўғри фойдаланиш; рухсатсиз ахборот билан алмашиш; ахборотдан воз кечиш; хизмат кўрсатишдан бош тортиш. Чет эл матбуотидаги материалларнинг таърифи бўйича, ахборотдан берухсат фойдаланишни асосий йўллари қуйидагилардан иборат: электрон нурларини тутиб олиш; кераксиз тебранишларни шакллантириш мақсадида алоқа линияларни мажбурий равишда электромагнит нурлантириш (озгина ёритиш); яширинча эшитиш мосламаларини (“хатчўпларни) қўллаш; масофавий суратга олиш; акустик нурланишларни тутиб олиш ва принтер матнини тиклаш; ахборот тарқатувчи сифатида ҳужжатлар “чиқиндиларини ўғирлаш; рухсат берилган сўровларни бажаргандан кейин тизим хотирасидаги қолдиқ ахборотни ўқиш; ҳимоялаш чораларни бартараф қилиб ахборот тарқатувчи воситалардан нусха кўчириш; рўйхатга олинган фойдаланувчи сифатида ниқобланиш (маскировкалаш); мистификация, алдаш (тизим сўровларига мослашиш учун маскировкалаш); дастурий тузоқлардан фойдаланиш; дастурлар тузиш тилининг ва амаллар бажарувчи тизимларнинг камчиликларидан фойдаланиш; 131 дастурлар кутубхонасига “Троян оти” каби махсус блокларни (ёвуз ниятли шахснинг манфаатлари учун берухсат ҳаракат қилувчи махсус дастур) жойлаштириш; аппаратура ва алоқа каналларига қонунга зид равишда уланиш; ҳимоялаш механизмларини ёвуз ниятда ишдан чиқариш; компьютер вирусларини жорий қилиш ва фойдаланиш. Ҳозирги вақтда алоҳида муаммони компьютер вирусларнинг таҳдиди касб этади, чунки уларга қарши самарали ҳимояни ишлаб чиқиш ҳар доим ҳам қўлдан келмайди. Ғазначилик бўлинмаларида автоматлаштирилган ахборот тизимини ташкил этиш тижорат ёки давлат сири каби ахборотларни ҳимоялаш ҳамда ахборот тизимини ўзининг хавфсизлиги бўйича муаммоларни ҳал қилишни талаб қилади. Ғазначилик органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимлардаги ахборот хавфсизлигини таъминлаш усулларига тўсиқ, фойдаланишни бошқариш, ниқобланиш, регламентга солиш, мажбурлаш ва ундаш киради. Ғазначилик бўлинмаларининг амалий фаолиятида ахборотни ҳимоялаш чора ва воситаларни қўллашни қуйидаги мустақил йўналишлари мавжуд: ахборотни рухсат берилмасдан фойдаланишдан ҳимоялаш; алоқа каналларидаги ахборотни ҳимоялаш; электрон ҳужжатларнинг ҳуқуқий аҳамиятини ҳимоялаш; махфий ахборотни қўшимча электромагнит нурланиш ва “наводка” (электромагнит тўлқинлар ёрдамида алоқа линияларга уланиш) каналлари орқали ташқарига чиқиб кетишдан ҳимоялаш; дастурлар ва махфий молия ахборотлардан рухсатсиз нусха кўчириш ҳамда тарқатишдан ҳимоялаш; ахборотни дастурлар ва файлларни тарқатиш каналлари орқали компьютер вирусларидан ва бошқа хавфли таъсирлардан ҳимоялаш. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling