Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

Давлат 
молияларнинг 
ҳисоб-китобнинг 
ривожланишнинг 
йўналишлари: 
• 
ҳисобни олиб бориш субъектларни аниқлаш;
• 
ҳисобни олиб бориш объектларга аниқлик киритиш;
• 
асосий ёндашувлар ва ҳисоб ҳамда ҳисобот принципларни
стандартлаштириш.
Биринчи йўналиш – ҳисоб ва ҳисобот субъектларни қайта кўриб чиқиш. 
Албатта, молиявий-хўжалик фаолият қилувчи субъектлар ва уларни 
иқтисодиётнинг маълум секторига мансублигини аниқламасдан давлат 
бошқаруви секторини ўзининг фаолияти ҳақида ишончли ахборотни 
шакллантириш мумкин эмас. Масалан, давлат корхоналарни (масалан, 
“Узбекнефтегаз” ДАК ва бошқалар) давлатнинг бирлаштирилганган ҳисоботига 
киритилиш ёки киритлмаслик масаласи. Бундан келиб чиқиб, ҳисоботнинг 
кўрсаткичлари сезиларли даражада ўзгариши мумкин. Аммо бу ҳолат ҳисобот 
хато ёки ишончсиз эканлигидан далолат бермайди. Фақат бу ҳисоботга асосан
давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини баҳолаш мумкин эмас.
У ёки бу бирликларни давлат бошқаруви сектори таркибига киритилиши 
қонуний равишда мустаҳкамланиши ва давлатнинг ҳар бир субъектининг 
(институционал бирликнинг) ҳуқуқларида инобатга олинишга керак. 
139


Лекин шу билан бирга иқтисодиётнинг секторларга бўлинишнинг 
асословчи принциплари давлат субъектларнинг барчасига умумий бўлиши ва 
халқаро амалиётни эътиборга олиши керак. 
Иккинчи йўналиш - ҳисоб тизимларнинг қамровини кенгайтириш билан 
боғлиқ объектлар ҳисобини қайта кўриб чиқиш. Амалдаги тизимда давлат 
молияларнинг бухгалтерия ҳисоби тақдим этувчи ахборот самарали бошқарув 
учун етарли эмас, чунки бу ахборотда активлар, мажбуриятлар ҳақида 
маълумотлар йўқ ва ҳисоблаш усули қўлланмайди. Шу билан бирга бюджетдан 
маблағ олувчиларнинг харажатларини Давлат бюджети ҳисобига тўлашнинг 
процедуралари ҳақида, яъни бюджет ассигнованиялари, олувчилар олдидаги 
мажбуриятлар, ахборот олиш зарурати пайдо бўлди. Шунингдек, тўла 
олинмаган даромадлар ва бажарилмаган харажатлар ҳақида ҳам маълумотлар 
керак бўлди. Бу барча ахборотлар давлат молия ресурсларини бошқариш учун 
ғоят керакли бўлиб қолди.
Шу муносабати билан ҳисоб объектларни фақат аниқлаштириш эмас, 
балки уларни кенгайтиришга зарурат пайдо бўлди. Бу эса бюджет жараённи 
бошқариш ҳамда бу бошқаришнинг самарадорлигини баҳолаш учун керакли ва 
тўла ахборотни олишга имкон беради. Албатта, шунгача на активлар, на 
мажбуриятлар ҳақида ахборот йўқлигини таъкидлаш нотўғри. Бундай ахборот 
шубҳасиз бўлган, лекин фақатгина бюджетнинг режалаштириш босқичида 
ишлатилган ва бухгалтерия ҳисоби доирасига киритилмаган.
Шундай маълумотлар рўйхатга олиш ва назорат тизимларда мавжуд 
бўлган, масалан, таҳлилий ҳисобда (ягона ёзув, инвентарли ҳисоб). Улар
бюджетнинг ижроси ҳақидаги ҳисоботларга дебиторлик ва кредиторлик 
қарздорлик, номолиявий активлар ҳолати ҳақидаги маълумотномалар 
кўринишда илова қилинган. Бундай ҳисобни олиб бориш тизимларнинг катта 
камчилиги сифатида тегишли ойдинлик ва назорат йўқлигини таъкидлаш 
мумкин.
Ҳозирги босқичда барча активлар ва мажбуриятларни тўла 
бирлаштирадиган, интеграллашган бухгалтерия ҳисоби тизимини яратиш 
қатъий зарурат пайдо бўлди.
Учинчи йўналиш – биринчи навбатда аксарият давлатларни ягона молия 
ҳамжамиятга 
интеграциялаш 
жараёни 
билан 
боғлиқ 
ҳисоботни 
стандартлаштириш. 
Таъкидлаш 
жоизки, 
бухгалтерия 
ҳисобини 
стандартлаштириш мумкин эмас, яъни айнан бухгалтерия ҳисоби бўйича 
халқаро стандартлар бўлиши мумкин эмас, чунки бу алоҳида кўринишдаги
назорат механизмлар ва улар турли мамлакатларда ҳар хил бўлиши мумкин, 
стандартлаштиришга эса фақат ҳисобот шакллантиришнинг асосий 
ёндашувлари лойиқ.
Молия ҳисоботнинг халқаро стандартларини ўрганишдан хулоса қилиш 
мумкинки бу стандартлар улар асосида тўла бухгалтерия ҳисобини ташкил 
этиш даражада батафсил эмас, аммо иқтисодий ҳодисаларни баҳолашнинг 
умумий принципларга риоя қилиш керак. Демак, ҳисоб ривожланишнинг 
учинчи йўналиши бўлиб стандартлаштириш бўлади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling