Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


Япониянинг Ғазначилик бошқармаси кўриниши


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

Япониянинг Ғазначилик бошқармаси кўриниши. 
Японияда бюджет ижроси Молия Вазирлигининг бир нечта бўлимларига 
бириктирилган: 
Ғазначилик бўлими; 
Мажбуриятлар бошқарув бўлими; 
Молиявий бўлим; 
Бюджет ва юридик бўлимлари. 
Бу бўлимлар Япония Молия Вазирлигининг Молия ва Бюджетга қарашли 
бўлимлари бўлиб ҳисобланади. Молия Вазирлиги кўплаб тармоқларни ва 
иқтисодий сфералар назоратини таъсир этувчи давлат органи бўлиб 
ҳисобланади. 
Молия Вазирлигининг Миллий солиқ хизмати ва Божхона Департаменти 
бўлинмалари бюджетнинг даромад қисмини назоратини амалга оширадилар. 
Улар даромадлар йиғимини ўзининг маҳаллий бўлимлари, шунинг билан бирга 
миллий почта хизмати ва тижорий банклар томонидан амалга оширади.
Ғазначилик молиявий режасини талабларга мувофиқ режалаштириб 
чиқади. Бюджет ижроси бўлими тўловлар таъминланиши муддатларини 
17
Иванова Н.Г., Маковник Т. Д., Казначейская системаисполнения бюджетов. “Питер” Санкт-Петербург. 
2001.стр.57. 
22


тасдиқлайди. Ғазначилик билан бирга Давлат маблағларини сақловчи Япония 
банки тушимлаврни ва тўловларни назорат қилади. Бюджет Вазирлиги ва 
давлат агентликлари графикда тасдиқланган маблағларни сарфлайди. 
Япония банки ҳисобларни юритишдан ташқари, вазирликларга 
ажратилган 
лимитлар 
бажарилишини 
ва 
пул 
оқимлари 
мақсадга 
мувофиқлигини назорат қилади. Япония банки давлат маблағларини ягона 
консолидацияланган ҳисобрақамида жамлайди. Тармоқ вазирликларининг 
махсус 
субсчётлари 
кредитланиб 
(молиялаштирилиб) 
харажатлари 
таъминланади ва давлат лимитлари бўйича ажратмалари назорат қилинади. 
Мажбуриятлар бошқарув бўлими қимматли қоғозлар ҳажми, муддати ва 
уларнинг таркиби борасидаги муаммоларнинг ечимини топади. Япония 
ҳукумати қисқа муддатли молиялаштириш билан баробар Япония банкидан 
касса ёпилишидаги етишмовчиликлар учун кредит ололмайди. Давлат 
томонидан узоқ муддатли мажбуриятлар бўйича умумий лимитлар белгиланиб, 
чиқарилади. Лекин бу мажбуриятлар йилнинг охиригача одатда қайтарилиши 
лозим. 
Япония Молия вазирлиги давлат молияси ахборот системасини яхлит 
ҳолга келтиради. Молия вазирлиги давлат бюджетини амалга оширишда, 
бюджет маълумотларини нашр қилишда, бюджет ижроси маълумотлар 
ҳаракатида ва бухгалтерия ҳисобини таъминлашда ахборот тизимидан 
фойдаланилади. Бюджетнинг касса ижроси бўйича йиғма маълумот хар 
ҳафталик ҳисоботда кўрсатилади. Аниқ харажатлар сарфи билан тармоқлар 
вазирлиги жавобгарликни бўйнига олади. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling