мақсадида, ҳар ойда молиявий режа ишлаб чиқиради. Давлат бюджети
планидан фарқли ўлароқ бу қисқа муддатли режа тезкор эҳтиёжларни қисқа
молиялаштиришни кузда тутади.
Ғазначилик давлат мажбуриятларининг бошқарувига ҳам жавобгар бўлиб,
шу мақсадда миллий қарз олиш фондини ҳам юритади. Ички мажбуриятларни
бажариш ва бошқариш учун, ҳар ҳафта консолидациялашган
фонд ва миллий
қарз олиш фонди ўртасида ўзаро маблағлар ўтказмасини таъминлайди. Давлат
бюджети ижроси ва қисқа муддатли эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда ҳажми
ва муддати бўйича Ғазначилик қимматли қоғозлар таркибини белгилаб беради.
Ғазначиликнинг узоқ муддатли мажбуриятларини қабул қилиш ва қарзини
тўлашда Англия Банки унинг агенти сифатида қатнашади.
Ғазначилик давлатнинг активларини сақловчиси бўлиб, ташқи
мажбуриятларини ўзлаштириш, назоратини таъминлаш мақсадида, давлат
корхоналарига лимитларни жорий қилади ва тақсимлаб беради.
Ғазначилик давлатнинг молиявий ахборотларини сақланиши ва
ривожланишига жавобгардир. Ғазначиликнинг
молиявий тузилмалари
Ғазначиликнинг ахборот тизими билан бириктирилган. Маълум мақсадга
йўналтиришга режалаштирилган ажратмалар борасида тармоқлар департаменти
томонидан тўловлар талаб қилинишига асосланган холда, тўловлар Бош
Ғазначилик томонидан амалга оширилади. У харажатлар қайд қилиниши,
уларнинг қайта ишлови, ҳамда ҳамма тўловларнинг ҳисобини таъминлайди.
Тармоқ Департаментлари мустақил ички аудитни ташкил қилишади,
давлат харажатлари бўйича ажратилган харажатлар
назоратини амалга
оширадилар.
17
Do'stlaringiz bilan baham: