Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
АҚШда ғазнанинг давлат бюджети ижросидаги роли
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
А.Суванкулов Газначили
- Bu sahifa navigatsiya:
- (Office of Management and Budget) (ББИ)
- (Treasure Department)
- (General Accounting Office)
АҚШда ғазнанинг давлат бюджети ижросидаги роли
3. 14 Allen Schick, Robert Keith, Edward Davis. Manual on the Federal Budget Process. CRS Report for the Congress. 1991. Page 115 17 Дунёнинг ривожланган капиталистик давлати-АҚШда давлат бюджетига ишлов бериш ва ижросини ташкил этилишига мамлакат Президентининг Маъмуриятига кирувчи Бюджет Бошқаруви Идораси (Office of Management and Budget) (ББИ) жавоб беради. АҚШ Конгреси томонидан ажратмалар (ассигнациялар) харажатлари хаққидаги қарорлар Президент маъмуриятидаги тармоқлар департаментлари орқали назорат қилинади. АҚШ ғазначилиги (Treasure Department) ҳамма давлат тушумлари ва тўловлар тизими устидан назоратни амалга оширади. Ғазначилик таркибига Солиқ бошқаруви ва Божхона бошқаруви киради. Шу бўлинмалар орқали Ғазначилик, ҳамма солиқ ва божхона йиғимлари ва давлат божлари, ҳамда айрим муассасалар хизматлари эвазига тушумларни йиғиб олади. Ғазначиликнинг бош ҳисоб рақами Федерал резерв тизимида (АҚШ Марказий банкида) юритилади. Шу билан бирга ғазначилик ҳукумат ҳисоб рақамини назорат қилади. Даромадлар ва тушумлар йиғими банк системаси орқали амалга оширилади. Давлат маблағлари харажатини ҳисоби ва аудитини Бош Назоратчи бошчилигидаги Бош Ҳисоб Бошқармаси (БҲБ) (General Accounting Office) таъминлайди. Бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари ва прогнози Интернет тизимида АҚШ Ғазначилигининг сайтида чоп этилади. Чоп этилган маълумотларнинг махсус бўлими касса операциялари ва мажбуриятларни бажариш операцияларига бағишланган. Конгреснинг тақдимотига ва Президент тасдиқлаган ажратмаларга асосланган равишда бюджет маблағларини олувчилар Ғазначиликка расмий талабнома тақдим қилишади. Ғазначилик департаментларга ажратилган улушни Бюджет Бошқаруви Идораси билан биргаликда назорат қилади. Шу билан бирга, ББИ департаментлар харажатлари таркибига умумий ҳолда жавоб беради. Расмий тўлов талабномалари ва тўлов ҳужжатларига асосан ғазна тақдим қилинган талабномаларни тўлаб беради. Одатда тўлов воситалари сифатида чеклар ишлатилган. Лекин охирги йилларда уларнинг ўрнини электрон тўловлар эгаллаяпти. 2.1. жадвалда АҚШ давлат молия бошқармаси тизими бюджет жараёни қатнашчилари жавобгарлиги ва мажбуриятлари кўрсатилган. 15 АҚШда давлат бюджети ижроси Ғазначилик ва Бюджет Бошқаруви Идораси билан изчил хамкорликга асосланган холда амалга оширилади. Бюджет Бошқармаси Идораси ҳисобот йилидаги Бюджет ижроси қонунига асосан Президент маъмуриятининг турли департаментлар аро харажатлар сметаси, шунингдек харажатлар ҳисоби тақсимланишини амалга оширади. Ғазначилик макроиқтисодий ҳолат истиқболларининг белгиланганлигига асосан, давлат ғазначилигига даромадлар тушумининг ҳисобини таминлайди. Ғазначилик харажатлар оқимини ҳамда даромад тушумлари оқимини таъминлайди. Шу максадда Ғазначилик Департаменти ва тармоклар департаментлари орасида доимий маслахатлар олиб борилади. Тушумлар билан белгиланган харажатлар қопланмаган тақдирда АҚШ Ғазначилиги, унга 15 Allen Schick, Robert Keith, Edward Davis. Manual on the Federal Budget Process. CRS Report for the Congress. 1991.Page 172. 18 берилган ваколатдан фойдаланиб, янги қарз мажбуриятларини чиқаришни ва ҳисобини ташкил этади. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling