Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили


backdoor Spending

14
 
номланмиш ҳаражатлари мавжудки, уларнинг 
мақсад ва моҳиятининг маҳфийлиги ҳеч кимда қизиқиш, ва бу борада ҳалқаро 
ташкилотларда ва “малакали экспертлар” доираларида этироз ва ёки 
тушунмовчилик уйғотмайди.
Юқорида келтирилганларни инобатга олиб тасдиқласа бўладики, бюджет 
ижросининг шаффовлиги ва Ғпзначилик тизимининг жорий қилиниши 
яратаётган имкониятлари Ғазначиликнинг энг муҳим тамоилларидан бўлиб у на 
фақат бевосита бюджет ижросида қатнашувчилари учун, банки жамиятнинг 
барча аъзолари, турли партиялар ва ҳаракатлар нодавлат ташкилотлари ва 
бошқалар учун йиғилаётган солиқлар ва давлатнинг бошқа даромадлари қаерга 
йўналтирилаётганлиги ва уларнингсамараси қайдаражадалиги ҳаққида аниқ ва 
тўла маълумотлар билан таъминлайди.
 
1.2. Давлат бюджети ғазначилик ижросининг халқаро тажрибаси. 
Ўзбекистонда ғазначилик тизимини жорий қилишда халқаро ва чет-эл 
экспертларининг тажрибалари муҳим рол ўйнайса ҳам, бизнинг давлатнинг 
маданияти давлатнинг ташкилий бошқаруви, иқтисодий ва ҳуқуқий 
муносабатлари ўзига хос бўлганлиги учун Ўзбекистон шароитида уларнинг 
тажрибаларини оддий кўчириш ижобий натижа бермаслиги мумкин. Чет-эл 
экспертлари томонидан таёрланган бир қанча лойиҳаларнинг амалга ошишида, 
давлатнинг ўзига хос йўлини ҳисобга олмаслик ва бир-бирига яқин қонунларни 
тузиш ва чиқариш натижасида, кутилган юқори ижобий натижага эришилмади. 
Лекин бу ҳечам ғазначилик ташкилоти тизимининг халқаро тажрибасини 
ўрганишга тўсқинлик қилмаслиги керак. 
Молия вазирлигининг бюджет ва солиқ сиёсати маркази “АҚШнинг 
бюджет тизими: таёрланиши, муҳокама ва ижро жараёни” тўғрисидаги 
монографиясини нашр қилдирди.(Тошкент 2004 йил, Ўзбек тилида). У нафақат 
талабалар орасида қизиқиш уйғотиб қолмасдан, балки давлатнинг молия 
органларида ишловчи мутахасисларини ҳам эътиборсиз қолдирмади. Шунинг 
учун Ғазначилик тизимининг ташкил қилинишида бюджет ижроси 
ривожланган ва ривожланаётган давлатлар қатори бизнинг шароитимизга мос 
вариантни мунозара ва муҳокама қилиниши лозим. Бу параграфда, шу нуқтаи 
назардан бюджет ижроси бўйича Ғазначилик тизими қандай ташкил 
қилинганлиги хаққида бир қанча давлатлар тажрибаси келтирилган. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling