Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


Бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар тўловларини амалга


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

2.2.2. Бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар тўловларини амалга 
ошириш тартиби. 
Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси шароитида тўловлар: 
республика бюджетидан - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 
Ғазначилиги ва унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан рўйхатдан 
ўтказилган шартномалар ёки бюджет маблағларини юридик ва жисмоний 
шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш мажбуриятини юклайдиган бошқа 
ҳужжатлар асосида амалга оширилади; 
Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлардан - Молия 
вазирлиги Ғазначилигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан 
рўйхатдан ўтказилган шартномалар ёки бюджет маблағларини юридик ва 
жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш мажбуриятини юклайдиган 
бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Худудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтилгандан кейин бюджетдан 
маблағ 
олувчиларнинг 
харажатлар 
тўловлари 
бюджетдан 
маблағ 
олувчиларнинг тижорат банкларидаги бюджет ҳисоб рақамларига эмас, 
тўғридан-тўғри маҳсулот етказиб берувчиларининг ҳисоб рақамларига 
ўтказилади.
Ғазначиликка ўтгандан кейин бюджетдан маблағ олувчиларнинг 
харажатларини амалга ошириш тўлов топшириқномалари асосида қуйидаги 
талабларга асосланган ҳолда: 
• молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари ва штат 
жадвали ўрнига тузилган калькуляциялари, ҳамда харажатларни амалга 
ошириш рухсатномалар асосида ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг 
харажатларининг тегишли гуруҳлари бюджет маблағлари қолдиқларининг 
суммалари доирасида; 
• агар тўлов топшириқномасида кўрсатилган сумма молия органида 
рўйхатдан ўтказилган шартномага кўра тўланадиган пул маблағлари 
суммасидан ошмаса; 
• маҳсулот (ишлар, хизматлар) етказиб берилишини ва бюджетдан маблағ 
олувчининг етказиб берувчидан қарзи мавжудлигини тасдиқлайдиган 
75


ҳисобварақ-фактуралар ёки бошқа ҳужжатлар, шунингдек бюджетдан маблағ 
олувчи зиммасига етказиб берувчига бўнак тўловини ўтказиш мажбуриятини 
юклайдиган ҳужжатлар бўлганида; 
• етказиб берувчининг тўлов топшириқномасида кўрсатилган номи ва 
реквизитлари етказиб берувчининг шартномада кўрсатилган номи ва 
реквизитларига мувофиқ бўлса; 
• тўлов топшириқномаси “Тўлов мақсади” устунида бюджет таснифининг 
тегишли кодлари тўғри кўрсатилган бўлса амалга оширилади. 
Ушбу юқорида келтирилган талаблар тўлиқ бажарилган тақдирда 
бюджетдан маблағ олувчиларнинг тўлов топшириқномалари ғазначиликнинг 
худудий бўлинмаларидан ўтказилиб, уларнинг харажатлари қоплаб берилади. 
Ғазна ижросига ўтгандан кейин бюджет ташкилотлари бўйича ҳисобот 
чорагининг охирги иш куни охирида бюджет ташкилотларининг Молия 
вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган ҳисоб 
рақамларида тежаб қолинган қолдиқ маблағлар (капитал қўйилмалар бўйича 
харажатларни тўлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно) олиб 
қўйилмайди, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади 
ва ундан мазкур Тартиб талабларига мувофиқ фойдаланилади; 
Тежаб қолинган бюджет маблағларини ўтказиш бюджет ташкилотлари 
томонидан юридик ва молиявий мажбуриятлар олинмаган бюджетдан 
ажратиладиган маблағлар доирасида ҳисобот чорагидан кейинги ой мобайнида 
амалга оширилади. Агар бюджетдан маблағ олувчи ташкилот ўзининг смета 
харажатларида кўрсатилган моддалар бўйича иқтисод қилган моддаларига 
юридик мажбуриятлар қабул қилган холларда, ушбу маҳсулот етказиб берувчи 
ташкилотлар билан қўшимча келишув қилган холда ғазначиликдан қайта 
рўйхатдан ўтказгандан кейингина тежалган маблағ хисобланади ва бюджет 
ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. 
Ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотларининг харажатлари Молия 
вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ягона 
ғазна ҳисоб рақамидан, шунингдек юқорида кўрсатилган харажатлар 
гуруҳларининг ҳар бир моддаси бўйича ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамидан 
амалга оширилади.
Харажатларини молиялаштириш бюджет ижроси жараёнида харажатлар 
рўйхати ва сметасига киритиладиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 
тегишли йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ҳамда бюджет 
ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофиқ тузилган бюджет 
харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик рўйхатига биноан 
амалга оширилади.
Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
томонидан тасдиқланган бюджетдан маблағ билан таъминлаш нормативлари 
асосида смета ва штатлар жадвалини қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда мустақил равишда ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар. 
Сметалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 
тасдиқланган Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг амалдаги 
76


таснифномасига мувофиқ харажатларнинг тўлиқ ёйилмаси илова қилинган 
ҳолда харажатларнинг тўрт гуруҳи бўйича тузилади. 
Ўзбекистон Республкасининг меъёрий хужжатларига асосан халқ таълими 
муассасалари бўйича харажатлар сметаси ва штатлар жадвали ҳудудий молия 
органлари билан биргаликда тузилади.
Бюджет ташкилотлари тасдиқланган смета ва штатлар жадвалини 
рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёки унинг ҳудудий молия 
органларига тақдим этадилар. 
Тасдиқланган смета ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш, иловаларни 
келишиш тақдим этилган ҳужжатларнинг тасдиқланган бюджет харажатлари 
лимитларига ва нормативларига ҳамда бюджет параметрларига мувофиқлиги 
таҳлили асосида тегишли молия органларида қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган тартибда амалга оширилади. 
Бюджет ташкилотларининг тасдиқланган сметаси ва штатлар жадвалини 
рўйхатдан ўтказиш мазкур бюджет ташкилоти харажатларини молиялаштириш, 
бюджет параметрлари тасдиқланган пайтдан бошлаб 40 кундан кечиктирмай 
тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
Бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметаси ва штатлар 
жадвалини, шунингдек амалдаги смета ва штатлар жадвалига киритиладиган 
ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ёки ҳудудий 
молия органларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг амалга киритилади. 
Харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига киритиладиган ўзгартиришлар 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган 
тартибда албатта Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий 
бўлинмалари билан келишилади. 
Олдинги даврда харажатларнинг I - ва II - гуруҳларига киритилган бюджет 
ташкилотлари харажатлари биринчи навбатда молиялаштирилар эди ва бунда II 
- гуруҳи харажатларни тегишли маблағлари ўтказмасдан I - гуруҳ 
харажатларини амалга ошириш тақиқланган эди.
Ягона ғазна ҳисоб рақамида, шунингдек ҳудудий ғазначилик ҳисоб 
рақамида биринчи ва иккинчи гуруҳлар бўйича тўланмаган харажатлар 
суммасидан ортиқ маблағлар мавжуд бўлганда ортиқча сумма миқдорида 
учинчи ва тўртинчи гуруҳлар бўйича харажат қилишга рухсат этилади. Яъни 
ягона ғазна ҳисоб рақамидаги маблағлар молиялаштирилмасдан турган I - ва II - 
гуруҳ харажатларидан ортиқча бўладиган бўлса, бошқа бюджетдан маблағ 
олувчи ташкилотларнинг учинчи ва тўртинчи гуруҳ харажатларини 
молиялаштиришга, уларнинг биринчи даражали харажатларини қоплаб 
беришга рухсат қилинади.
Капитал қўйилмаларга ажратмалар жорий бюджет йили учун тасдиқланган 
Республика 
Инвестиция 
Дастурига 
мувофиқ 
қурилишларнинг 
аниқ 
рўйхатларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ажратилади. 
Ғазначилик томонидан хизмат кўрсатиладиган буюртмачилар объектлари 
қурилишига Давлат бюджетида назарда тутилган харажатлар Ғазначилик ва 
унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг жорий 
77


йилга тасдиқланган Инвестиция дастурига ҳамда қурилишларнинг аниқ 
рўйхатига мувофиқ, буюртмачиларнинг Молия вазирлигининг Ғазначилигида 
ва унинг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган шартномаларга асосан 
тўланади. Яъни ғазначиликда олдинги даврдаги талаблар сақланиб қолган 
холда, қўшимча равишда буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар ўртасида 
тузилган шартномалар ҳам ғазначиликдан рўйхатдан ўтган бўлиши керак. 
Харажатларнинг I - ва II - гуруҳларини республика ва маҳаллий 
бюджетлардан харажатларини молиялаштириш сметаларга ва бюджет 
харажатлари рўйхатларига, уларга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган 
ҳолда, шунингдек олдинги ҳисобот даври учун белгиланган баҳолаш 
кўрсаткичларининг бажарилишига мувофиқ ҳар ойда амалга оширилади.
Капитал қўйилмаларни ва бошқа харажатларини молиялаштириш 
бюджетга маблағлар тушишига қараб ҳар ойда амалга оширилади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling