Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
106
Қорақалпоғистон
Республикаси 
Ғазначилик 
бошқармаси 
Вилоятлар 
Ғазначилик 
бошқармалари 
Тошкент шаҳар 
Ғазначилик 
бошқармаси 


 
 
 
 
 
 
 
Шаҳар ва туман 
Ғазначилик 
бўлинмалари 
Шаҳар ва туман 
Ғазначилик 
бўлинмалари 
Туманлар 
Ғазначилик 
бўлинмалари 
Расм 3.1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг 
таркибий бўлинмалари тузилмаси. 
Ғазначиликнинг бўлинмалари ҳудудий принципда ташкил этилган ягона 
марказлаштирилган тизим бўлиб у Молия вазирлиги Ғазначилиги таркибига 
киради. Ғазначиликнинг ҳудудий органлари тузилмаси уч даражали кўринишда 
шаклланади: 
биринчи даража - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
Ғазначилиги; 
иккинчи даража - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳри ғазначилик Бошқармалари; 
учинчи даража - туманлар (шаҳарлар) бўйича Ғазначилик бўлинмалари. 
Молия вазирлиги Ғазначилиги юридик шахс эмас ва бошқа кўп 
бўлинмалар қаторида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таркибидаги 
бўлинмалардан бири сифатида ташкил этилган. Россия давлатининг тажрибаси 
шуни кўрсатади – Ғазначиликни шакллантиришнинг бир неча вариантларидан 
амалиётда айнан шу ёндашишни танланиши энг тўғри қадам бўлган. Сабаби – 
давлат бюджети ижроси янги тизимга ўтиши молия органларининг ягона 
тизимида амалга ошаётганлиги учун бу жараён камроқ қийинчиликларга дуч 
келади. Ғазначиликнинг ташкилий – ҳуқуқий мақоми, унинг вазифалари, 
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолияти билан боғлиқ бошқа маъмурий 
масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 
мартдаги 53-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги Низом билан белгиланган.
Ғазначиликнинг иккинчи даражадаги бўлинмалари - юридик шахслар 
бўлиб, ҳокимлик ижроия органларига тааллуқли. Лекин Ғазначиликнинг 
учинчи даражадаги шаҳар (туман) бўлинмалари юридик шахслар эмас, аммо ўз 
муҳрига эга, жойларда давлат бюджетининг даромад ва сарфларини ҳамда 
маблағлар ҳаракатига оид операцияларни ҳисобга олади.
Таъкидлаш жоизки, бошқа вазирлик ва идораларнинг бюджет ижросига 
оид барча ҳужжатлари Ғазначилик органлари учун раҳбарлик мақомига эга 
эмас. Шундан хулоса – бюджет ижроси бўйича барча амаллар Ғазначилик 
бўлинмалари томонидан фақат бюджет ижроси масалалари бўйича ваколатли 
107


органлар билан ҳуқуқий муносабатлар доирасида қабул қилинган ҳужжатлар 
асосида бажарилиши мумкин. Мустақил қарорларни қабул қилишга ва кераксиз 
ҳужжатлардан фойдаланишга Ғазначилик бўлинмалари ҳақли эмас.
Ғазначилик қуйидаги мақсадларда ташкил этилди: 
Давлат бюджети ижроси жараёнида унинг маблағларини бошқариш; 
Давлат бюджети ижроси назоратини кучайтириш; 
Давлат буюртма ва дастурларни амалга оширишдаги тезкорликни 
ошириш; 
Давлат бюджети даромадларини ўз вақтида ҳисобга олиш ва давлат 
маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан тезкорлик назоратни таъминлаш; 
Давлат бюджети ғазначилик ижроси ҳисоби ва ҳисоботи сифатини 
ошириш.
Ғазначилик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва 
қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Олий Мажлис 
Сенатининг 
қарорларига, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлигининг кўрсатма ва тушунтиришлари ҳамда 
Давлат бюджети ижроси билан боғлиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга 
амал қилади. 
Ғазначилик тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 
тасдиқланади. 
Ғазначиликни лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирининг ўринбосари ҳисобланадиган бошлиқ бошқаради. 
Ғазначилик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан 
келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдими билан 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод 
этилади. 
Ғазначилик бошлиғи ўринбосарлари Ғазначилик бошлиғининг тақдими
билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга 
тайинланадилар. 
Ғазначиликнинг 
ҳудудий 
бўлинмалари 
бошлиқлари 
Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Ғазначилик 
бошлиғи тақдими билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан 
лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. 
Ғазначиликнинг 
ҳудудий 
бўлинмалари 
тўғрисидаги 
Низомлар 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланади. 
Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ягона марказлаштирилган 
тизимни ташкил қилади ҳамда қуйи бошлиқларнинг юқори бошлиқларга ва 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига бўйсуниши ва ҳисобот бериши 
асосида фаолият кўрсатади. 
Ғазначилик ўзига берилган ваколатларга мувофиқ ўз ҳудудий 
бўлинмалари фаолияти устидан тезкор бошқарувни ва назоратни амалга 
оширади. 
108


Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ 
харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. 
Ғазначилик ходимлари Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчилари деб 
ҳисобланади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling