Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
А.Суванкулов Газначили
б) харажатлар ижроси соҳасида:
бюджетдан маблағ олувчиларнинг банклардаги ҳисобварақларини ёпиш ва уларнинг шахсий ҳисобварақларини Давлат бюджети ғазна ижросининг ахборот тизимида очиш; Ғазначилик бўлинмаларининг бюджетдан маблағ олувчиларга нақд пул бериш бўйича махсус ҳисобварақлар билан ишлайдиган банклар билан ўзаро муносабатлар тартибини янада такомиллаштириш; Ғазначиликда тармоқли ва ҳудудий бошқариш органларига Давлат мақсадли фондлар маблағларини сарф қилиш бўйича шахсий ҳисобварақларни очиш; 111 Давлат бюджети ғазна ижроси элементларини жорий қилиш натижаларини умумлаштириш ва Давлат бюджети ғазна ижроси тартибини ва дастурий комплексларни саноат кўринишда кўпайтириш мақсадида янада такомиллаштириш; бюджет мажбуриятлари (шартномалар ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг ҳамкорлари олдида пайдо бўладиган юридик мажбуриятларини асословчи ҳужжатлар) ҳисобини олиб бориш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларнинг молиявий мажбуриятлари ҳисобини олиб бориш ва бошқариш; Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобварақлардаги пул маблағларини кундалик жамлама балансини тузиш билан марказлаштирилган ҳолда бошқариш тизимини жорий қилиш. Бундан ташқари, Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари олдида 2008 ва кейинги йилларга қўйилган қисқа муддатли вазифаларни амалга ошириш ва ечиш бўйича ҳаракатлар Режаси қуйидагиларни назарда тутади: ДМБАТ жорий қилингунга қадар – мавжуд модулларнинг замонавийлаштиришни, шунингдек ҳозирги вақтда қўлланилаётган “Ғазначилик-2” ёки “Treasure (TRS)” дастурий жамламалар учун қўшимча модулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; Ғазначилик учун ахборот хавфсизлиги тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш устидан мониторингни амалга ошириш учун Ғазначилик бўлинмалари билан биржалар ўртасида ахборот алмашуви бўйича чоралар қабул қилиш ва тегишли тартибни ишлаб чиқиш; Ғазначилик бўлинмаларини компьютер техникаси ва асбоб-ускуна, мебель, канцелярия анжомлари билан тўла жиҳозлаш; бинолар ва хоналар билан таъминлаш, хоналарни таъмирлаш ва уларни мослаштириш ишларини амалга ошириш; Ғазначилик бўлинмаларини малакали кадрлар билан тўла таъминлаш, уларни ўқитиш ва қайта ўқитиш; ғазна ижроси механизми билан махфий фаолият олиб борувчи давлат бюджетидан маблағ олувчилар (ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ва кучишлатар идоралар (рус. тилида – “силовые структуры”), Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасидан ташқари) доирасини кенгайтириш; ДМБАТ ташкил этиш учун амалий дастурий таъминот, компьютер техникаси, сервер ва бошқа асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадида тендер процедураларини бошлаш ва ўтказиш; Молия вазирлиги Ўқув марказида ўқитиш мақсадида дарсликлар ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш; ҳар бир модул учун ўқув дастурлар ишлаб чиқиш; Давлат бюджети ғазна ижроси бўйича амалдаги дастурий комплекслар (“Ғазначилик-2” дастурий комплекси) негизида ўқитадиган компьютер дастур ишлаб чиқиш; 112 Молия вазирлиги Ўқув марказини компьютер техникаси ва бошқа асбоб- ускуналар билан жиҳозлашни давом эттириш; Ўқув марказида малака ошираётган шахсларни тест синовларидан ўтказиш амалларни автоматлаштириш ва шу мақсадда тегишли дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш; Ўқув маркази кутубхонасини, шу ҳисобда электрон кутубхонасини, янада бойитиш; Ўқув марказини қувватини ошириш ва унга “ Халқаро ” мавқеини бериш бўйича АДЕТЕФ (Франциянинг техник ҳамкорлик бўйича агентлиги) билан олиб борилаётган ишларни давом эттириш; Давлат бюджети ғазна ижроси, Давлат бюджети ғазна ижроси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини янада такомиллаштириш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, халқаро стандартлар (ДМСҚ-2001 ва ДСБҲХС) асосларини Давлат секторида жорий этиш ишларига Халқаро валюта фонди (ҲВФ), Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва бошқа халқаро молия ташкилотлари кўмагида халқаро маслаҳатчиларни жалб қилиш. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling