Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Давлат бюджети ғазна ижросини жорий қилишни
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
А.Суванкулов Газначили
- Bu sahifa navigatsiya:
- I. Давлат молияларини бошқариш ахборот тизимини яратиш бўйича ташкилий чора - тадбирлар қуйидагилардан иборат
3.1.3. Давлат бюджети ғазна ижросини жорий қилишни янада кенгайтириш бўйича чора тадбирлар комплекси Молия вазирлигинг 2007 йилнинг 27 сентябрдаги 128 сонли буйруғи билан Давлат бюджети ғазна ижросига тўла ўтишни таъминлаш бўйича чора- тадбирлар комплекси тасдиқланган. Бу комплексда қуйидаги амаллар бажарилиши мўлжалланган: I. Давлат молияларини бошқариш ахборот тизимини яратиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар. II. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини норматив-ҳуқуқий ва услубий таъминлаш. III. Кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш. IV. Ғазначилик бўлинмаларини жой ва моддий-техника воситалари билан таъминлаш. I. Давлат молияларини бошқариш ахборот тизимини яратиш бўйича ташкилий чора - тадбирлар қуйидагилардан иборат: Давлат молияларини бошқариш ахборот тизимини яратиш бўйича ташкилий чора – тадбирларни амалга ошириш; “Осиё тараққиёт банки иштирокида "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республиканинг Президенти қарорини ижро этиш бўйича чораларни амалга ошириш; Давлат молияларини бошқариш ахборот тизимини (ДМБАТ) яратиш; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаларини жиҳозлашни давом эттириш мақсадида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компьютер ва оргтехника воситаларини харид қилиш, жумладан, серверлар ва аппарат ускуналар билан таъминлаш бўйича тадбирлар комплексиини амалга ошириш; 113 Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари билан алоқани таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ягона ахборот тармоғини яратиш; Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимини (ДМБАТ) яратиш; ДМБАТ учун амалий дастурий таъминотни (АДТ) ишлаб чиқиш; Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимини Марказий банк, Давлат солиқ ва божхона қўмиталарнинг ахборот тизимлари билан интеграция ва ўзаро муносабатларини экспертиза қилиш ва бу масала бўйича хулосаларни бериш; Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ), Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ)нинг ташқи ахборот тизимлари ва бошқа ҳамкор ахборот тизимлар билан (Глобал интеграциялашган ахборот тизими – ГИАТ) ахборот масалалари бўйича ўзаро муносабатларига оид маълумотлар форматларини ишлаб чиқиш ва келишиш; бюджет ижроси жараёнининг ташқи қатнашувчилари (МБ, ДСҚ, ДБҚ) билан ахборот масалалари бўйича ўзаро муносабатлари ҳақидаги битимларни тайёрлаш ва келишиш; амалий дастурий таъминотни (АДТ) сотиб олиш, ишлаб чиқиш, параметрлар ва тест синовларидан ўтказиш; АДТни Тошкент шаҳрида синовли фойдаланишга жорий этиш; АДТни кўпайтириш ва ишлаб чиқариш шароитида фойдаланишга жорий этиш; ДМБАТни аппарат ускуналар билан таъминоти; аппарат ускуналар билан таъминотни сотиб олиш, созлаш ва тест синовларидан ўтказиш; аппарат таъминотини автоном равишда Тошкент шаҳрида синовларини ўтказиш; аппарат таъминотини инсталляция қилиш ва ишлаб чиқариш шароитида фойдаланишга жорий этиш; Корпоратив ҳисоблаш тармоғини яратилиши қуйидагилардан иборат: “ДМБАТнинг аппарат ускуналар таъминоти” тендери натижаларига кўра етказиб берилган телекоммуникация ускуналарни созлаш ва тест синовларидан ўтказиш; аппарат ускуналар билан таъминотни автоном равишда Тошкент шаҳрида синовли фойдаланишдан ўтказиш; инсталляция қилиш ва ишлаб чиқариш шароитда фойдаланишга жорий этиш. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling