Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Бразилияда давлат молияси бошқаруви


Download 0.8 Mb.
bet20/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

Бразилияда давлат молияси бошқаруви. 
Лотин Америкасида ривожланган давлатлар каби мавжуд ғазначилик
тизими маълум қизиқишларни уйғотади. Булар қаторида Бразилия маълум
ютуқларга эришган. Бу ерда ғазначиликнинг асосий амалиётлари Молия
вазирлигига юклатилган ва қуидаги бўлимлари фаолиятни амалга оширадилар:
- Ғазначилик Котибияти,
- Солиқлар тушумини таъминловчи Федерал даромадлар Котибияти ва
- ғазначиликнинг назоратдан бошқа бир қанча функциялари юклатилган
Федерал Назорат Котибияти.
Бюджет олувчилар ўртасида бириктирилган лимитларга мувофиқ
маблағларни тақсимлаш тармоқлар вазирликларига юклатилган. Тармоқлар
вазирликдари Ғазначиликнинг ташкилий ва ахборот тизими орқали
тақсимланган ажратмалар бўйича мажбуриятларни бириктирилишини
бошқарадилар, идораларнинг бюджет маблари бўйича талабларини ва
бириктирилган мажбуриятлар бажарилиши, ва тўловларни таъминланишини
назорат қиладилар. Вазирликлар Ғазначилик Котибияти билан биргаликда,
бюджет ва молиявий лимитлар амал қилинишини назорат қилади. Якуний
жавобгарлик эса бюджет олувчиларнинг ўзларига юклатилади.
Ғазначилик Котибиятининг вазифаларига даромадлар тушумининг
назорати ва Ягона ҳисобварақдан тўланиши киради. Бундан ташқари ҳар бир
вазирлик бўйича лимитларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш хам ғазначилик
вазифаларига киради.
Бюджет тузишнинг бошланғич босқичида Ғазначилик Котибияти
макроиқтисодий
ҳолатлари
муҳокама
қилишида,
бюджетга
тушим
26


миқдорларини, кутилаётган бюджет етишмовчилигини ва шу билан боғлиқ қарз


мажбуриятларини қабул қилинишини тузишда иштирок этади.
Ғазначилик Котибияти ўзининг ахборот тизими орқали харажатлар
ҳолатини изчил ва қаттиқ қўзллик билан назоратини олиб боради. Ғазначилик
Котибиятининг жорий харажатларга лимит қўйиш учун ваколати мавжуд.
Ғазначилик Котибияти ойлар бўйича эгилувчан ва ўзгарувчан харажатлар
режасини ишлаб чиқадики, бу режа Ғазначилик Ягона Ҳисобрақамларига
тушумларнинг келишига қараб ўта сезгирлик билан ўзгаради. Жорий ойда бу
молиявий режалар хар кунлик миқдорда ишлаб чиқарилади.
Ғазначилик Котибиятига ташқи ва ички мажбуриятлар назорати, уларни
ҳажмининг тасдиқлаш ва мувофиқлаштириш, муддатларини белгилаш ва
таркибини мувофиқлаштириш юклатилган. Марказий банк ким ошди савдосини
ташкил қилиш ва мажбуриятлари бажарилиши бўйича хизмат қилиш агентлиги
сифатида қатнашади. Давлат томонидан бериладиган қарзлар Марказий банк
томонидан назазорат қилинади. Турли тармоқлардаги корхоналарга қўйилган
давлат активлари назорати ҳам Марказий банк томонидан назорат қилинади.
Ғазначилик Котибияти бухгалтерия ҳисоби сиёсатини олиб бориш
масалаларига ҳам жавобгар ҳисобланади. Котибият бухгалтерия меорларини
ўрнатади, ҳисобот жараёнини белгилайди, ҳисобот қайд қилиш регистралирини
таъминлайди, давлатнинг йиллик молиявий ҳисоботи мувофиқлаштиради ва
тайёрлаш бўйича барча муаммоларни ҳал қилади.
Давлатнинг молиявий ахборот тизими замон талабларига жавоб
берадиган, илғор ҳисобланади. Бу тизимда давлатнинг молиявий операциялари
бўйича ҳамма ҳисоби юритилади, автоматик равишда қайд қилинади. Молия
харакати бюджет ёки бюджетдан ташқари бўлишидан қатий назар барча молия
харакатларини қайд этади ва қайта ишлашга йўналтириди. Бу тизим марказий
ташкилотлар бошқармадарини, ижтимоий таъминот ташкилотлари, барча
жамоат фондлар, бошқа корхона ва давлат мулклари мавжуд бўлган
корхоналар, қонун чиқарувчи, маъмурий ва суд органлари ва давлат
муассасаларини ўзида қамраб олган. Молия Ахборт Тизими бюджет
операцияларини автоматик назорат қилиб боради ва бюджет лимитлардан
ортиқча молия маблагларининг чиқишларига қеклов қўиш орқали олдини
олади. У жорий вақт мобайнида ёқилган сухбатий холатда фаолиятини
юритади. Зарур маълумотларни кераклича аниқлик ва икирғчикирларигача
кўрсатган холада хозорлик билан етказиб беришга қодир.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling