Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


 Юридик мажбуриятларнинг мазмуни ва аҳамияти


Download 0.8 Mb.
bet43/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

2.1.4. Юридик мажбуриятларнинг мазмуни ва аҳамияти. 
Юридик мажбурият - шартнома тегишли тартибда рўйхатдан
ўтказилганидан кейин вужудга келади.
Юридик мажбуриятларни ҳисобга олишнинг асосий мақсади бюджет
назоратининг самарадорлигини янада ошириш, яъни харажатларнинг
тасдиқланган режадан ошиб кетмаслигига йўл қўймаслик.
Давлат бюджетининг ғаз ачилик ижросига ўтишнинг асосий мақсадлари:
- Давлат бюджети маблағларини самарали бошқариш;
- Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни янада
кучайтириш;
- Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар сифатини ошириш
ва уларни тайёрлаш муддатларини қисқартириш бўлиб ҳисобланади.
Молиявий назорат қуйидаги уч босқичда амалга оширилади:
72


- дастлабки назорат;


- жорий назорат;
- якуний назорат.
Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими жорий этилиши билан
дастлабки ва жорий молиявий назоратни амалга ошириш бюджетдан маблағ
олувчилар билан биргаликда ғазначилик органларига ҳам юклатилади.
Якуний назоратни икки турга бўлиш мумкин. Биринчиси молия органлари
тарафидан бюджет маблағларини самарали ишлатилганлигини баҳолаш
мақсадидаги иқтисодий таҳлил шаклида амалга оширилади. Иккинчи тури,
Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий
бошқармалари ҳамда бошқа ваколатли давлат органлари томонидан турли
суистеъмолчилик холларини аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида амалга
оширилади.
Дастлабки ва жорий молиявий назоратни амалга ошириш бюджет
маблағлари олувчилари мажбуриятларини ҳисобга олинишини тақозо этади.
2.2. Ғазначиликда молиявий мажбуриятларнинг
қабул қилиниши ва тўловларнинг амалга оширилиши 
Режа: 2.2.1. Молиявий мажбуриятлар тушунчаси. 2.2.2. Бюджетдан маблағ олувчи
ташкилотлар тўловларини амалга ошириш тартиби. 2.2.3. Молиявий мажбуриятларнинг
лимитини баҳолаш.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling