Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари
Download 0.8 Mb.
|
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org
2.2.1. Молиявий мажбуриятлар тушунчаси.
Юридик мажбурият бюджет ташкилоти билан контрагент ўртасида маълум бир муддатдан сўнг маълум бир маҳсулотни етказиб бериш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида шартнома имзоланганидан ва бу шартнома тегишли тартибда Ғазначиликда рўйхатдан ўтказилганидан кейин вужудга келади. Молиявий мажбурият - бу ғазначиликда рўйхатдан ўтказилган шартномага мувофиқ маҳсулотлар етказиб берилгандан (ишлар, хизматлар) кейин вужудга келади. Молиявий мажбуриятнинг юзага келиши тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланишини талаб этади. Масалан, счет фактуралар, ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи қабул қилиб олиш-топшириш далолатномалари (акт приема-сдачи), иш ҳақи қайдномалари (ведомостлар) ва бошқа шу каби ҳужжатлар. Мазкур ҳужжатлар тегишли ваколатга эга бўлган масъул шахслар томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши шарт. Бюджет ташкилотлари амалдаги қонунчилик талабига кўра энг камида олдиндан 15 фоиз тўлов амалга оширилишини таъминланишига алоҳида эътибор қаратишлари талаб қилинади. Молиявий мажбурият Ғазначиликнинг Бош китобида қайд қилинади. Молиявий мажбурият шартнома ёки бошқа келишувларнинг муддати ўтгунга қадар қопланиши лозим. Молиявий мажбуриятларни ҳисобга олишни асосий мақсади қабул қилинган юридик мажбуриятлар, тасдиқланган бюджет режаси меъёрида 73 харажатларни амалга оширишни таъминлаш, ҳамда бюджет ташкилотлари кредиторлик қарзларини назорат қилиш ҳисобланади. Демак, молиявий мажбурият – маҳсулот (иш, хизмат) етказиб берилгандан кейин счет-фактура ёки бюджет ташкилотининг кредиторлик қарзи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлган шароитда вужудга келади ва у ғазначиликнинг Бош китобида қайд қилинади. Молиявий мажбурият шартнома ёки бошқа келишувларнинг муддати ўтгунга қадар қопланиши лозим. Молиявий мажбуриятларни ҳисобга олишнинг асосий мақсади - қабул қилинган юридик мажбуриятлар, тасдиқланган бюджет режаси меъёрида харажатларни амалга оширишни таъминлаш, ҳамда бюджет ташкилотлари кредиторлик қарзларини назорат қилиш ҳисобланади. Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш уч босқичли назоратни тўлиқ жорий қилишни тақозо этади. Яъни, бюджет ташкилоти контрагентдан маҳсулотлар сотиб олиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида офертани (таклифни) қабул қилиб олганидан сўнг, шартномани акцептлайди (қабул қилганлигини тасдиқлаб имзолайди) ва ғазначиликка рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Юридик мажбурият вужудга келиши учун бу шартноманинг рўйхатдан ўтказилиши талаб қилинади. Бюджет ташкилоти ва таъминотчи ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилиб, таъминотчи рўйхатдан ўтган шартномани олгандан кейин, шартнома шартларига асосан маҳсулот ва хизматлар етказиб беришни бошлайди. Ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтмаган шартномалар бўйича таъминотчи маҳсулот ва хизматлар етказиб беришга ҳаққи йўқ. Маҳсулот ва хизматлар етказиб берилгандан сўнг таъминотчи бюджет ташкилотига счет-фактура (бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси)ни тақдим этади. У ёки бу томоннинг шартнома шартларини бажармаган тақдирда шартнома суммаси камайтирилиши ёки шартнома умуман бекор қилиниши мумкин. Масалан, етказилган маҳсулот ва хизматлар шартномада кўрсатилган маҳсулот ва хизмат талабларига (сифати, ҳажми ва бошқалар) жавоб бермаган тақдирда бюджет ташкилоти ғазначилик бўлимларига шартномани бекор қилиш ҳақида сўров ҳужжат тайёрлаб тақдим этиши лозим. Бекор қилиш ҳақидаги сўровномада кўзда тутилган шартномани бекор қилиш мақсадида, рўйхатдан ўтказилган шартнома бўйича барча маълумотлар тўлиқ акс эттирилиши лозим. Шартномани бекор қилиш сўровномаси қабул қилинган мажбурият суммасини қисман ёки умуман бекор қилади. Маълум суммага бекор қилинган юридик мажбурият шу суммага бюджетда тикланади. Тўлов аризаси – счет фактура асосида тайёрланадиган бухгалтерия ҳужжати. Тўлов аризаси – бу бюджет ташкилотини кредиторга маълум суммани тўлаш учун Ғазначиликка тақдим этиладиган топшириқнома. Тўлов аризасини (тузиш) тайёрлаш бюджет ташкилоти вазифасига киради. Бюджет ташкилоти счет – фактурани қабул қилган пайтнинг ўзида 2 нусхада тўлов аризасини тегишли Ғазначилик бўлимларига қонунчиликда белгиланган 74 вақтда тақдим этиши лозим. Аризага қонунчиликда асосланган мажбурий ҳужжатлар (масалан, счет – фактура, бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома ва бошқалар) илова қилинади. Бюджет ташкилоти счет фактурада уни қабул қилган санасини акс эттириши шарт. Ғазначилик томонидан амалга ошириладиган назорат турлари: Бюджет маблағлари олувчилар ва бошқа жавобгар шахсларнинг имзо ва муҳрларини солиштириш; Юридик мажбуриятнинг рўйхатдан ўтиш рақами мавжудлигини текшириш; Бюджет таснифидан тўғри фойдаланилганлигини назорат қилиш; Ҳисоб - китобларнинг тўғрилигини назорат қилиш; Кредиторнинг реквизитлари аниқлигини назорат қилиш; Бюджет ташкилоти сметасида ушбу маҳсулотларни (маҳсулотлар, ҳизматлар) учун маблағлар мавжудлигини тахлил этиш. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling