Молиянинг ижтимоий иқтисодий моҳияти ва функциялари


Мавзу: Давлат бюджети, бюджет тақчиллиги


Download 146.5 Kb.
bet7/7
Sana08.05.2023
Hajmi146.5 Kb.
#1444592
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Moliya va soliqlar mustaqil

Мавзу: Давлат бюджети, бюджет тақчиллиги.

Режа:
1. Давлат бюджетининг моҳияти.


2. Давлат Бюджетининг даромадлар қисми ва унинг таркиби.
3. Давлат бюджетининг ҳаражатлар қисми ва унинг таркиби.
4. Бюджет тақчиллиги ва уни бартараф этишнинг асосий усуллари.

А д а б и ё т л а р.


1. И. Каримов. «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.» Тошкент. «Ўзбекистон» нашриёти 1995 йил.
2. А. Ўлмасов, М. Шарифҳўжаев. «Иқтисодиёт назарияси.» 1995. «Мэҳнат» нашриёти.
3. Шодлмонов, Жўраев «Иқтисодиёт назарияси.» Тошкент. 2000 йил.
4. Ўзбекистон республикаси Олий мажлисининг 11- сессияси материаллари.

1. Давлат пул маблағларининг асосий марказлашган фонди бўлиши давлат бюджети молия тизимининг асосий бўғини бўлиб хизмат қилади. Давлат бюджети – бу давлат ҳаражатлари ва уларнимолиявий қоплаш манбаларининг йиллик режасидир. Давлат даромадлари ва ҳаражатларининг асосий қисми давлат бюджети орқали ўтади. Унинг асосий вазифаси молиявий воситаларёрдамида иқтисодиётни самарали ривожлантириш ва умумдавлат миқёсидаги ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш учун шароит яратишдир.


Умумдавлат бюджети билан бирга ҳокимият қуйи органларининг (вилоят, туман ва шаҳар) бюджети ҳам мавжуд бўлади. Бу мавжуд молиявий ресурсларини анча тўлароқ жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Ҳокимият қуйи органлар бюджетининг даромадлари ўз ҳудудида-гикорхоналар дароматидан, аҳолидан олинадиган солиқлар, мулк солиқлари ва шу кабилар орқали шаклланади.
Уларнинг даромади қисман давлат бюджетидан бериладиган субсидиялар ҳисобига ҳам тўлдирилади. Ҳокимият қуйи органлари маблағлари тегишли ҳудудда таълим, соғлиқни сақлаш, ва шу кабиларга сарфланади.
2 ва 3) Давлат даромадлари – бу миллий даромадни ва бойликни тақсимлаш жараёнида унинг давлатга теккан қисмидир.
Давлат даромадлари ички ва ташқи манбалардан тушади. Асосий манбалар, бу ички манбалар ҳисобланиб, улар қуйиагилардан иборат: 1. солиқлар
2. заёмлар
3. эмиссия
Давлат ҳаражатлари – давлат фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларни қондириш учун сарфланадиган молия ресурсларидир.
Бундай ҳаражатлар таркибига давлатнинг инвестиция учун ажратилган ижтимоий вазифаларни бажаришга қаратилган, давлатни бошқариш, мудофаа учун кетадиган ва бошқа ҳаракатлар киради.
Молия муносабатлари пул маблағлари билан боғлиқ муносабатлар ҳисобланади. Иқтисодиётда ҳар бир давлатда пул икки шаклда мавжуд бўлади :
1. нақд пуллар (металл ва қоғоз).
2. нақд бўлмаган пуллар.
Бу одамларнинг банклардаги жамғармалари, фирмаларнинг ҳисоб рақамидаги пуллари, тўлов қоғозлари ва ҳоказолар. Нақд ва нақд бўлмаган пуллар биргаликда иқтисодиётда пул массасини ташкил этади. Пул ўз шаклини ўзгартириб туриши мумкин.
Мисол. Биз магазинда харид қилинган товарга нақд пул тўлаймиз. Нақд пулни магазин банка беради ва бу пул магазиннинг ҳисоб рақамига ёзилади, яъни нақд пул нақд бўлмаган пулга айланади. Ундан кейин магазин улгуржи савдо ташкилотига буюртма беради, яъни товарлар партиясига нақд пулсиз савдо қилади, пулни ўз ҳисоб рақамидан улгуржи савдо ташкилот рақамига ўтказади.
Давлат иқтисодий барқарорликни сақлаб туриш учун пул массасини ва пул сарф қилинишини назорат қилиши керак. Унинг учун давлат ўзининг пул-кредит (монетар) ва бюджет (фискал) сиёсатини юргизади.
4. Давлат бюджетининг даромадлари ва ҳаражатлари мувозанатда бўлишини тақозо қилади. Лекин кўпчилик ҳолларда давлат бюджети ҳаражатларининг даромадлардан ортиқчалиги кузатилади, бунинг оқибатида бюджет тақчиллиги тез суръатлар билан ўсади. Бу ҳолнинг сабаблари кўп бўлиб, уларнинг ичида, давлатнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги ролининг узлуксиз ўсиб бориши, унинг иқтисодий ва ижтимоий вазифаларининг кенгайиши алоҳида ўрин тутади. Бюджет тақчиллигининг ўсиши мутлақ миқдорда ва унинг ялпи миллий маҳсулот (ЯММ)га нисбатида аниқ намоён бўлади. 1999 йилда республикамиз давлат бюджетининг тақчиллиги ЯММга нисбатан (1,8) фақат 2 %ни ташкил қилган.
Бюджет тақчиллигининг ўзгариши хўжалик конъюктураларидаги жорий тебранишлар, ишлаб чиқаришдаги даврий инқироз ва юксалишларни ҳам акс эттиради, кризислар даврида давлат бюджетга маблағлари ҳисобидан иқтисодиётнинг маълум секторларини ушлаб туришга, умумдавлат аҳамиятига эга бўлган тармоқларда инвеститциялар ҳажмини сақлаб туришга мажбур бўлади.
Бюджет тақчиллигини молиялаштириш (қоплаш)нинг муҳим шароити давлат кредити бўлиб чиқади. Давлат кредити бўлиб чиқади. Давлат кредити деганда, давлат қарз олувчи ёки кредитор сифатида чиқадиган барча молиявий иқтисодий муносабатлар йиғиндиси тушунилади.
Молиявий ресурсларни давлат қарз олишнинг асосий шакли – бу давлат заёмларини чиқариш ҳисобланади. Уларни жойлаштириш жараёнида давлат аҳоли, банклар, савдо ва саноат компанияларининг вақтинча бўш турган пул маблағларини жалб қилади.
Давлат ўз мажбуриятларини нафақат хусусий секторда жойлаштириши, балки уларни Марказий банкда ҳисобга олиши ҳам мумкин. Бунда банк муомалага пулнинг товар ҳажмининг кўпайиши билан боғлиқ бўлмаган қўшимча массасини чиқаради. Мазкур ҳолда, давлат бюджетининг молиялаштириш пул муомаласига тўғридан-тўғри инфляцион таъсир кўрсатади. Пул массасининг ўсиши жамият ҳақиқий бойлигининг кўпайиши билан бирга бормайди.
Давлат қарзларининг тўхтовсиз кўпайиб бориши, миллий даромадни фоиз тўловлари шаклида, тобора кўпроқ қайта тақсимланишига олиб келади.
Ката бюджет тақчиллиги ва давлат мажбуриятлари бўйича фоиз тўловлари ўсиш шароитида, давлат қарзларини тўлаш вақтини имкон даражада чўзишга ҳаракат қилади. Бунинг учун турли хил усуллардан фойдаланиш мумкин. Жумладан давлат ўзининг қисқа муддатли мажбуриятларини, ўрта ва узоқ муддатли заёмларга алмаштиради. У ўзининг қисқа муддатли мажбуриятларини, анча юқори фоиз бўйича янги, узоқ муддатли мажбуриятларини, анча юқори фоиз бўйича янги, узоқ муддатли заёмлар чиқариш ҳисобига ҳам сотиб олиш мумкин. Бундай турдаги тадбирлар қисқа даврли самара бери шва вақтинча давлатнинг молиявий аҳволини енгиллатиши мумкин, чунки у одатда келгусида фоиз ставкасининг ошиши ва қарзлар умумий миқдорининг ўсиши билан боғлиқ. Хўжалик ҳаёти байналминаллашув жараёнларининг тез ўсиши, халқаро кредитнинг жадал ривожланиши натижасида давлат ўзига зарур бўлган молиявий ресурсларни жалб қилиши учун, бўш пул маблағларининг миллий чегарадан ташқаридаги манбааларидан фаол фойдаланади. Бунинг натижасида ташқи қарз вужудга келади.
Шундай қилиб, давлат зарур молиявий ресурсларни ҳам ссуда капиталларининг миллий бозоридан ва ҳам ташқи бозоридан қарз олади. Халқаро кредитнинг тез ўсиши капиталнинг мамлакатлараро миграцияси, мамлакат ва регионлар иқтисодий ўзаро боғлиқлигининг чуқурлашувининг муқаррар натижаси ҳисобланади. Халқаро кредит молиявий ресурсларни ҳам хусусий секторнинг эҳтиёжларини қондириш, ҳам давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун жалб қилиш имкониятини сезиларли кенгайтиради. Шу билан бирга ташқи қарзларнинг ўсиши бир қатор бошқа муаммоларни келтириб чиқаради. Улардан асосий, миллий воситалар билан назорат қилиб бўлмайдиган ҳам кредитор, ҳам дебитор мамлакатлар иқтисодиётининг кучайиб борувчи боғлиқлиги ҳисобланади. Республикамиз тўғрисида гап кетганда шуни айтиш лозимки, фақат республика бюджети йўли билангина 30та турли соҳа ва йўналишлар буйлаб ижтимоий ҳимоя амалга ошириб келинган, бу эса маблағлар сочилиб кетишига олиб келган ва ёрдамга кўпроқ мухтож бўлган, Айни кам даромадли фуқароларни моддий қўллаб – қувватлаш имконини бермаган.
И. Каримов «Ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида зарур таркибий ўзгаришларни ўтказиш билан бир қаторда ишлаб чиқаришнинг орқага кетишига барҳам бериш энг асосий мақсад бўлиб қолмоқда. Давлат ҳаражатлари, уларнинг таркиби шундай ташкил этилиши керакки, улар айни
Download 146.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling