2. Молиявий коэффициентлар ўртасидаги - 2. Молиявий коэффициентлар ўртасидаги
- ўзаро боғлиқликлар
- Таҳлил чоғида кўпинча активлар даромадли-лиги нормасини (ROA) бошқа икки коэффициент-лар ифодаси сифатида тасаввур қилиш фойдали ҳисобланади:
- ROA = (EBIT : Сотиш ҳажми) × (Сотиш ҳажми : актив-лар баҳоси (қиймати) = Сотиш рентабеллиги × Активлар айланувчанлиги = ROS × АТО
- ROA коэффициентининг ROS ва АТО коэффициентлари орқали ифодаланиши мумкинлиги қуйидаги факт билан тасдиқланади: турли соҳада фаолият юритадиган фирмаларнинг сотувлар рентабеллиги ва активлар айланувчанлиги коэффициентлари мутлақо ҳар хил бўлиши ва, шу билан бирга, активлар даромадлилиги кўрсаткичлари бир хил бўлиши мумкин. Масалан, одатда, супермаркетларнинг сотувдан рентабеллик кўрсаткичлари паст, активлар айланувчанлиги кўрсаткичлари юқори бўлади. Заргарлик буюмлари қиммат дўконига эса бунинг акси хос. Аммо иккала дўконнинг активлар даромадлилиги коэффициенти бир хил бўлиши мумкин.
- Молиявий коэффициентлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар
- Юқорида баён этилганлардан асосий маъно шуки, сотувлар даромадлилиги ёки активлар айланиб туриши коэффициенти пастлиги, албатта, фирманинг молиявий муаммолари бор дегани эмас. Бу коэффициентларнинг иккаласини компаниянинг фаолият соҳасини инобатга олган ҳолда ўрганиш керак. Бундан ташқари, бир фаолият соҳаси доирасида ҳам доимий фарқлар бор.
- Масалан, Rolls Royce дилерлик тармоғи ва Chevrolet тармоғининг активлар даромадлилиги коэффициенти (ROA) кўпинча бир хил бўлса-да, Rolls Royce дилерлик тармоғининг жорий рентабеллик кўрсаткичлари юқорироқлиги ва активлар айланиб туриши коэффициенти пастроқлиги билан ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |