- 3. Молиявий “дастак” самараси
- Молиявий “дастак” ёки молиявий левериж компа-ния фаолиятида қарз олинган пул маблағларидан фойдаланиш бўлиб, шу маблағлар ёрдамида ком-пания раҳбарияти ишлаб чиқариш фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этади;
- Молиявий “дастак” самараси ёрдамида компания акциядорлари ўз капиталидан фойдаланиш даро-мадлилиги коэффициентини (ROЕ) оширадилар;
- Фирманинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадор-лиги активлар даромадлилиги коэффициенти (ROA) туфайли ўзгаради;
- Молиявий “дастак” самарасидан фойдаланар экан-лар, фирма акциядорлари ҳам молиявий ва ҳам ишлаб чиқариш (операцион) риски билан тўқнаша-дилар;
Активлар даромадлилиги коэффициенти (ROA) қарз олинган маблағ бўйича фоиз ставкасидан юқори бўлса молиявий “дастак” коэффициенти ошганда капитал даромадлилиги коэффициенти (ROЕ) ҳам ошади; - Активлар даромадлилиги коэффициенти (ROA) қарз олинган маблағ бўйича фоиз ставкасидан юқори бўлса молиявий “дастак” коэффициенти ошганда капитал даромадлилиги коэффициенти (ROЕ) ҳам ошади;
- Агар активлар даромадлилиги коэффициенти қарз олинган маблағ бўйича фоиз ставкасидан юқори бўла-диган бўлса, фирма инвестиция қилган капиталдан фойда олади ва фойда суммаси фирма ўз кредиторла-рига тўлаши керак бўлган суммадан юқори бўлади. Шу туфайли ортиқча маблағ ҳосил бўлади ва бу маблағ фирма акциядорлари ўртасида тақсимланади. Демак, капитал даромадлилиги коэффициенти ортади;
- Агар активлар даромадлилиги коэффициенти қарз олинган маблағ бўйича фоиз ставкасидан паст бўладиган бўлса, у ҳолда акциядорлар бундай маблағни ёлламасликни афзал кўрадилар.
Молиявий левериж ортганда иш цикли давомидаги ROE ўзгарувчанлиги даражаси, шунингдек, компаниянинг банкрот бўлиши эҳтимоли ортади; - Молиявий левериж ортганда иш цикли давомидаги ROE ўзгарувчанлиги даражаси, шунингдек, компаниянинг банкрот бўлиши эҳтимоли ортади;
- Кредитор нуқтаи назаридан қараганда фирма қарздорлиги коэффициентининг ошиши, одатда, салбий ҳодиса ҳисобланади. Агар компаниянинг мазкур кўрсаткичи кескин ошиб кетса, у ҳолда Moody's ва Standard & Poors Corporation каби облигациялар рейтингини баҳолаш бўйича махсус агентликлар, одатда, бундай фирманинг қимматли қоғозларини энг қуйи категорияга туширади;
- Аммо, акциядорлар нуқтаи назаридан қараганда, фирма қарздорлиги коэффициенти ошиши ижобий ҳодиса ҳам бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |