Бухгалтерия баланси (1-сон шакл) ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл) ўртасидаги боғлиқлик. Бухгалтерия балансида тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) 450-сатрда бир қаторда кўрсатилади. Йил охиридаги ва йил бошидаги фарқ бу йиллик соф фойда суммасини кўрсатади. Бундан корхонани тўлиқ даромадлари ва харажатлари ҳақида маълумот олиб бўлмайди. Ушбу маълумотлар молиявий натижалар тўрисидаги ҳисоботда мавжуд. 2-шакл 270-сатрида ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) келтирилган. Бу кўрсаткичга эришиш учун корхонанинг ҳамма даромадларидан ҳамма харажатлар ва солиқларни айириш керак бўлади. Пастда келтирилган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга қаранг.
Бухгалтерия баланси (1-сон шакл) ва асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот (3-сон шакл) ўртасидаги боғлиқлик. Жойида айтиб ўтиш керакки, бу шакл Адлия вазирининг 11.10.2012 й. 1209-5-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг Буйруғига мувофиқ ўз кучини йўқотган. Лекин корхоналарда шу шакл бўйича ҳисобот маълумотлари мавжуд.
Бухгалтерия балансида асосий воситалар бошланғич (қайта тиклаш), эскириш суммаси ва қолдиқ (баланс) қиймати бўйича маълумотлар 010, 011 ва 012-сатрларда йил бошида ва йил охирида статик тарзда келтирилган. Корхоналарни асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботида асосий воситаларни ҳар бир тури ва гуруҳлари бўйича йил бошидаги қолдиқ, кирим ва чиқим, қайта баҳолаш ва эскириш суммаси, йил охиридаги қолдиқ келтирилган.
Бухгалтерия баланси (1-сон шакл) ва пул оқимлари тўғрисида ҳисобот (4-сон шакл) ўртасидаги боғлиқлик. Бухгалтерия балансида жами пул маблағлари (кассада, банкда ҳисоб-китоб ҳисобварағида, махсус ҳисобварақларда ва б.) бўйича маълумотлар 320-сатрда йил бошида ва йил охирида статик тарзда келтирилган. Қуйида келтирилган 4-шаклда пул маблағларини ҳаракати операцион фаолият, инвестиция фаолияти, молиявий фаолият бўйича тўлиқ пул кирими ва чиқими кўрсатилган. Ушбу шаклни 230 ва 240-сатрларида йил бошидаги ва охиридаги маблағлар кўрсатилади, уларни суммаси бухгалтерия балансни 320-сатри билан тўғри келиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |