Молиявий ҳисоботни тузиш тамойиллари
Молиявий ҳисоботлар орасидаги боғлиқлик
Download 53.37 Kb.
|
!МавзуХисоботларБаланс-ХС (2022 11 08 02 10 49 UTC)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1БА + 2БА = 1БП + 2БП
Молиявий ҳисоботлар орасидаги боғлиқлик.
Бухгалтерия баланси моддалари ва бўлимлари ўртасидаги боғлиқлик. Айтиб ўтилганидек, бухгалтерия балансида корхона маблағлари ва уларнинг манбалари муайян санага (чорак ва йил боши ҳамда охирига) кўрсатилади. Бу актив маълумотлари пассив маълумотлари билан бевосита боғлиқлигини ва ўзаро тенг бўлиши кераклигини англатади. Бухгалтерия баланси моддаларининг умумий ички ўзаро боғлиқлигини кўриб чиқамиз: 1. Баланс активинииг барча бўлимлари суммаси унинг пассиви барча бўлимлари суммасига тенг: 1БА + 2БА = 1БП + 2БП Корхоналар маблағининг бир хил суммаси икки кўринишда: таркибига ва жойлашувига кўра, шунингдек юзага келиш манбалари бўйича кўрсатилади. Таркибига кўра - корхона маблағларини ташкил этган қисмлар, яъни асосий воситалар, товар заҳиралари, пул маблағлари ва шу кабиларнинг жамулжамини англатади. Маблағларнипг жойлашувига кўра - маблағларнинг қайерда: асосий воситалар, айланма воситалар, касса, ҳисоб-китоб ҳисобварағида ва шу кабиларда жойлашганлигини кўрсатади. Маблағларнинг ҳар бир суммаси (асосий воситалар, товар заҳиралари, нақд пуллар) ўз юзага келадиган манбаларига (мазкур корхона муассисларининг ўз маблағлари, жисмоний ва юридик шахслардан (банклардан) олинган қарзлар) эга. 2. Ўз маблағлари суммаси, одатда, узоқ муддатли активлар суммасидан ортиқ бўлиши керак: 1БП > 1БА Корхонанинг ўз маблағларидан асосий воситалар сотиб олиш ва узоқ муддатли молиявий қўйилмалар жойлаш мақсадида, қолган қисмидан эса - айланма маблағларни (ишлаб чиқариш заҳиралари, сарф-харажатлар, пул маблағлари ва ш.к.) қоплаш учун фойдаланилади. Ўз маблағларининг узоқ муддатли активлардан кам эканлиги корхона айланмадан ташқари активларни қоплаш учун қарз олинган маблағ суммасидан фойдаланилганидан далолат беради. Бозор иқтисодиёти шароитида бу ғайритабиий ҳолат деб қаралиб, одатда, корхона тўловга қодир эмас деб топилади. 3.Айланма активларнинг умумий суммаси, яъни товар заҳиралари, сарф-харажатлар, пул маблағлари, ҳисоб-китобларга қўшилган маблағи мажбуриятларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлиши лозим: 2БА > 2БП Айланма воситаларнинг катта қисми, одатда, қарз олинган маблағлар эмас, балки ўз маблағлари ҳисобига қопланиши шарт. Агар мажбуриятлар суммаси (2БП) айланма активлар суммасидан ортса, бу айланма маблағларнинг барча суммаси қарз олинган маблағлар ҳисобига шаклланганлигини кўрсатади. Бозор иқтисодиёти шароитида бундай корхона тўловга қодир эмас ва иқтисодий жиҳатдан ночор деб ҳисобланади. 4.Узоқ муддатли мажбуриятлар узоқ муддатли активлардан ортмаслиги керак: УММ < 1БА Буни узоқ муддатли активларнинг биринчи навбатда ўз маблағлари ҳисобига шаклланиш билан изоҳлаш мумкин. Узоқ муддатли кредит ва қарзлардан асосий воситалар, капитал ва узоқ муддатли қўйилмаларни инвестициялаш учун фойдаланилади. Улар шунингдек, айланма активларда (товар заҳираларини харид қилиш, пул маблағларни яратиш ва ҳ.к.) ишлатилади. Ўз айланма маблағлари ўз маблағлари манбаларидан кичик бўлиши шарт, чунки ўз айланма маблағлар корхона ўз маблағининг бир қисмидир. Айланма активлар айланмадаги ўз маблағлари ва қисқа муддатли кредит ва қарзлар, шунингдек айланма воситаларни тўлдиришга йўлланган узоқ муддатли кредит ва қарзлар йиғиндисига тенг бўлиши шарт. Бу ҳол айланма активлар (айланма маблағлар) корхонанинг ўз маблағларидан, айланма воситага йўналган қисқа муддатли қарзлардан иборат эканлиги билан изоҳланади. Моддаларнинг ушбу боғлиқлиги ҳам бухгалтерия баланси якунлари суммасининг ўзгаришларини белгилайди. Download 53.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling