Молиявий ҳисоботни тузиш тамойиллари
Бухгалтерия баланси (1-сон шакл) ва хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот (5-сон шакл) ўртасидаги боғлиқлик
Download 53.37 Kb.
|
!МавзуХисоботларБаланс-ХС (2022 11 08 02 10 49 UTC)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синов баланси
Бухгалтерия баланси (1-сон шакл) ва хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот (5-сон шакл) ўртасидаги боғлиқлик. Бухгалтерия балансида хусусий капитал (устав капитали, қўшилган капитал, резерв капитали, сотиб олинган хусусий акциялар, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли тушумлар, келгуси давр харажатлари ва тўловлари учун заҳиралар) бўйича маълумотлар 410-470-сатрларда йил бошида ва йил охирида статик тарзда келтирилган. Йил давомидаги ўзгаришлар балансда мавжуд эмас. Қуйида келтирилган 5-шаклда бу ўзгаришлар мавжуд ҳамда йил бошидаги ва охиридаги кўрсаткичлар бухгалтерия баланси моддалари билан тўғри келиши керак.
Юқоридаги фикр-мулоҳазаларидан кўриниб туриптики молиявий ҳисобот шакллари ўртасида муҳим боғлиқликлар мавжуд ва бир бирини тўлдириб, молиявий ҳисобот ахборот фойдаланувчилар учун керакли ва етарли маълумотларни етказиб беради. Синов баланси. Молиявий ҳисоботларини тузишдан олдин тайёргарлик ишлари олиб борилади. Бунда ҳисобварақлардаги ёзувлар айланмаси аниқланади ва охирги қолдиқлари ҳисоб-китоб қилинади, аналитик ҳисобварақлар бўйича айланмаларни аниқланади ҳамда синтетик ҳисобварақдаги ёзувларни бош дафтарга ёзилади. Бош дафтардаги ёзувлар тўғрилигини текшириш учун синов баланси тузилади. Бу регистр учта жуфт тенгликлардан иборат: ҳисобварақлардаги йил бошидаги дебет ва кредит қолдиқлари; ҳисобот давридаги ҳисобварақларнинг дебет ва кредит айланмалари; ҳисобварақларнинг ҳисобот даври охиридаги дебет ва кредит қолдиқлари. Учта жуфтлик доимо дебет ва кредит томонлари тенг бўлиши керак. Акс ҳолда ҳисобварақларда хатолик мавжудлигини кўрсатади. Регистр шакли қуйида келтирилган. Ҳисобварақлар “МБА” МЧЖ ишчи ҳисобварақларидан олинган бўлиб, намунавий ҳисобварақлар режасидан фарқ қилади.
12.4. Бухгалтерия баланси тузилиши ва унинг таркиби Бухгалтерия баланси бевосита корхона молиявий ҳолатини акс эттирувчи ҳисоботнинг асосий қисми ҳисобланади ва у қуйидаги элементлардан ташкил топади: активлар (узоқ муддатли ва жорий), мажбуриятлар, ўз маблағлари, ишлаб чиқаришзаҳиралари, даромад ва харажатлар. Активлар – корхона томонидан назорат қилинадиган ресурслар бўлиб, иқтисодий манфаатлар олиш мақсадида корхонанинг олдинги фаолияти натижасида ҳосил қилинган. Корхона активлари корхонанинг ўтган даврдаги фаолияти натижаси ҳисобланади. Корхона активларини сотиб олиш, ишлаб чиқариш ёки бошқа усуллар (масалан, давлат томонидан олинган кўчмас мулк) ёрдамида ҳосил қилинади. Корхона активларидан хусусий мулкни бошқариш, товар материал заҳираларини ишлаб чиқариш ва хизматлар бўйича фойдаланилади. Активларда мужассамлашган иқтисодий манфаатлар корхона томонидан турли хил йўллар билан ўзлаштирилиши мумкин. Масалан, актив: товар-моддий заҳираларини ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишга алоҳида ёки бошқа активлар билан боғлиқликда ишлатилиши мумкин; бошқа активлар билан алмаштирилиши мумкин; 3) мажбуриятларни бажариш учун ишлатилиши мумкин; 4) корхона таъсисчилари ўртасида тақсимланиши мумкин. Активлар масалан, бино ва иншоотлар ўз шаклига эга, аммо актив фақат натурал шаклда мавжуд бўлмайди. Патентлар ва муаллифликҳуқуқлари ҳам агарда улардан корхона келажакда иқтисодий манфаатга эришса актив ҳисобланади. Активларни аниқлашда эгалик ҳуқуқи асосий ҳисобланмайди. Масалан, ижарага олингган воситалар ҳам агар бу воситалардан келадиган иқтисодий манфаатлар корхона назоратида бўлса активлар қаторида бўлиши мумкин. Мажбуриятлар – бу корхонанинг бошқа бирор корхона ёки жисмоний шахс олдидаги мажбурий бурчидир. Мажбуриятнинг асосий шарти - бу корхонанинг бошқа субъектлар олдидаги жавобгарлиги ҳисобланади. Мажбурият шартнома ёки низом талабларидан келиб чиқади. Масалан, олинган товар-моддий қийматликлар учун тўланиши керак бўлган суммалар. Мажбурият одатда актив сифатида қабулқилинганда ёки активни олиш учун шартнома ҳосил бўлганда юзага келади. Мажбуриятларни сўндириш турли йўллар билан амалга оширилиши мумкин: тўлаш; бошқа активларни бериш; хизматлар кўрсатиш; бу мажбуриятларни бошқалар зиммасига юклаш; мажбуриятларни қимматли қоғозларга айирбошлаш. Мажбуриятлар ҳақдор томон ўз ҳуқуқларидан воз кечганда ёки бу ҳуқуқлардан маҳрум бўлганда сўнган ҳисобланади. Корхонананинг ўз маблағлари – бу активлардан мажбуриятларни чиқазиб ташлангандан сўнгги корхона активларидир. Корхонанинг ўз маблағлари устав, қўшилган, резерв, заҳирадаги капиталлар ва тақсимланмаган фойдадан иборат бўлади. Бухгалтерия балансида корхона ўз маблағларининг қиймати, активлар ва мажбуриятлар қийматини баҳолашга боғлиқ. Заҳиралар – бу корхонанинг ўз маблағларининг бир қисми бўлиб, келажакда маълум бир харажатларга йўналтирилиши мумкин. Заҳираларни тузиш Низом ёки Қонунҳужжатларида кўрсатиб ўтилади. Бундан корхона зарар куўрган ҳолатда уларни қўшимча ҳимоя қилиш кўзда тутилади. Заҳираларнинг шаклланиши ва уларнинг ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ҳисоботдан фойдаланувчилар учун маълум қарорлар қабулқилинишида муҳимаҳамият касб этади. Даромадлар – бу активларнинг кўпайиши ёки ҳисобот даврида мажбуриятларнинг камайишидир. Корхонанинг умумий даромади, асосий ва қўшимча фаолият турларидан олинган даромадларни ўз ичига олади. Асосий фаолият туридан олинган даромад бу товар – моддий заҳираларни сотиш, фоизлар ва дивидендлар олишдан, гонорар ва рентадан корхона асосий фаолият турига боғлиқҳолда олинган даромадлар бўлиши мумкин. Асосий бўлмаган фаолият турига айланмада бўлмаган ва олдиндан сотиш мўлжалланмаган активларни беришдан, қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан ва бошқалардан олинган даромадлар кириши мумкин. Харажатлар – бу активларнинг камайиши ёки ҳисобот даврида мажбуриятларнинг кўпайишидир. Харажатларни аниқлаш ўз ичига кохонани бошқариш товар–моддий заҳираларни ишлаб чиқиш ва уларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни ва зарарни олади. Бухгалтерия баланси тузилгунига қадар таҳлилий ҳисобварақлар бўйича айланмалар ва қолдиқлар ҳисобот даври охиридаги Бош дафтарнинг жамлама ҳисобварақлари бўйича айланмалар ва қолдиқлар билан албатта солиштирилиши керак. 3-устунда ҳисобот даври бошидаги маълумотлар, яъни олдинги ҳисобот даври учун баланс 4-устунининг маълумотлари кўрсатилади. Бухгалтерия баланси шакли § 1.12 да келтирилган. Download 53.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling