Молиявий ҳисоботни тузиш тамойиллари
Download 53.37 Kb.
|
!МавзуХисоботларБаланс-ХС (2022 11 08 02 10 49 UTC)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Изоҳ: 2018 - 2019 йилларда йиллик ва чорак ҳисоботлари фақат
12.3. Молиявий ҳисобот тузиш ва уни ташкил этиш Молиявий ҳисоботни тузиш тамойиллари. Молиявий ҳисоботни тузиш жарёнида хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодиётнинг қайси тармоғига тегишлилигидан қатъий назар бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида белгиланган қуйидаги тамойилларга амал қилиши лозим: *ҳисоблаш тамойили; икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш; узлуксизлик; хўжалик муомалалари, активлар ва пассивларни баҳолаш, ишончлилик, эҳтиёткорлик, мазмуннинг шаклдан устунлиги, кўрсаткичларнинг қиёсийлиги, молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги, актив ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси, ҳисобот даври даромаддари ва харажатларининг мослиги, тушунарлилик, аҳамиятлилик, муҳимлик, ҳақиқий холис тақдим этиш, тугатилганлик, изчиллик, ўз вақтидалик, офсеттинг (моддаларнинг ўзаро қопланиши), холислик. Бухгалтерия ҳисоботларини тузишдан олдин тайёргарлик ишлари ўтказилади. Тайёргарлик ишларига ҳисобварақлардаги ёзувлар айланмаларини аниқлаш ва қолдиқларини ёзиш, аналитик ҳисобварақлар бўйича айланмаларни аниқлаш ҳамда синтетик ҳисобварақдаги ёзувларни бош дафтарга ёзиш ишлари киради. Ҳисоботлар тўғрилигини таъминлашда хўжаликмаблағлари инвентаризацияси алоҳидааҳамиятга эгадир. Молиявийҳисоботи календарь даврининг маълум бир вақтлари учун (чорак, йил) тузилади. Чоракда тузиладиган ҳисоботлар даврий, йиллик тузиладиган ҳисоботлар эса йиллик ҳисоботлар дейилади. Чет эл инвестициялари корхонасидан ташқариҳамма корхоналар чораклик ҳисоботларни келгуси чораклик ҳисобот ойининг 25 кунидан, йиллик ҳисоботни эса кейинги ҳисобот йили 15 февралидан кечиктирмай топширишлари лозим. Чет эл инвестициялари билан ишлайдиган корхоаналар эса йиллик ҳисоботни келгуси ҳисобот йили 15 мартидан кечиктирмай топширишлари лозим. Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллар ҳажмида тақдим этилади: а) бухгалтерия баланси - 1-сон шакл; б) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл; г) пул оқимлари тўғрисида ҳисобот - 4-сон шакл; д) хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот- 5-сон шакл. 3. Ярим йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботлар қуйидаги шакллар ҳажмида тақдим этилади: а) бухгалтерия баланси - 1-сон шакл; б) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл. Изоҳ: 2018 - 2019 йилларда йиллик ва чорак ҳисоботлари фақат “Бухгалтерия баланси ” (1-шакл) ва “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” (2-шакл)да тақдим этилган. Йиллик молиявий ҳисоботга ҳисобот йилида корхона фаолиятининг якуний натижаларига таъсир кўрсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати илова қилинади. Агар баланс йил бошида ўзгартирилган бўлса, тушунтириш хатида ўзгартириш сабаблари тушунтирилади. Унда кейинги йил учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати ҳам келтирилади. Агар асосий фондларни қайта баҳолаш ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолатига ўтказилса, қайта баҳолаш натижаларининг кўрсаткичлари ҳисобот йилининг бошига шаклланадиган молиявий ҳисоботга қабул қилинади. Бунда ўтган йилнинг охиридаги кўрсаткич ҳисобот йилининг бошидаги кўрсаткичга мос келмаслиги, асосий воситаларни ҳисобот йилининг биринчи санасига ўтказилган қайта баҳолашнинг натижаси деб тушунилади ва жорий даврнинг молиявий ҳисоботидаги тушунтириш хатида баён этилади. ЎзР "Аудиторлик фаолияти тўғрисида" қонуннинг 10-моддасида кўрсатилган юридик шахслар солиқ органларига аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин 15 кун давомида, лекин ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай аудиторлик хулосаси нусхасини тақдим этадилар. Молиявий ҳисобот шаклларида барча реквизитлар ва назарда тутилган кўрсаткичлар тўлдирилиши керак. Корхонада тегишли активлар, пассивлар, операциялар мавжуд эмаслиги сабабли бирор-бир модда (сатрлар, устунлар) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу модда (сатр, устун) устига чизиб қўйилади. Молиявий ҳисобот шаклларининг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади: а) “Корхона, ташкилот” реквизити - корхонанинг тўлиқ номи (белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларига мувофиқ) ва КТУТ (ОКПО)га кўра унинг коди кўрсатилади; б) “Фаолият тури” реквизити - корхонанинг иқтисодий фаолият тури ва ИФУТ (ОКЭД)га кўра иқтисодий фаолият коди кўрсатилади; в) “Ташкилий-ҳуқуқий шакл” реквизити - корхонанинг ташкилий- ҳуқуқий шакли ва ТХШТ (КОПФ)га кўра ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг коди кўрсатилади; г) "Мулкчилик шакли" реквизити - корхонанинг мулкчилик шакли ва МШС (КФС)га кўра мулкчилик шаклининг коди кўрсатилади; д) “Вазирликлар, идоралар ва бошқалар” реквизити - ихтиёрида корхона турган (агар у мавжуд бўлса) ва унга молиявий ҳисобот йўналтириладиган органнинг номи ҳамда ДБИБТ (СООГУ)га кўра ушбу органнинг коди кўрсатилади; е) “Солиқ тўловчининг идентификация рақами” реквизити - СТИР (ИНН) бўйича корхонанинг идентификация рақами кўрсатилади; ж) “Ҳудуд” реквизити - МҲОБТ (СОАТО) бўйича код кўрсатилади; з) “Манзил” реквизити - корхонанинг тўлиқ юридик манзили кўрсатилади. Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида ЎзРнинг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни, ЎзРнинг Фуқаролик кодекси, БҲМС, шунингдек бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш масалалари бўйича бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиш лозим. Корхона ва ташкилотлар барча алоҳида мустақил балансга ажратилмаган бўлинмаларининг фаолият кўрсаткичлари молиявий ҳисобот шаклларининг кўрсаткичларига киритилиши керак. Молиявий ҳисоботни тузиш чоғида ҳисобот санаси бўлиб ҳисобот даврининг охирги тақвимий куни ҳисобланади. Ҳисобот йилида тугатилган ёки қайта ташкил этилган корхона йил бошидан тугатиш (қайта ташкил этиш) пайтигача бўлган давр учун йиллик молиявий ҳисоботнинг амалдаги шакллари бўйича ҳисобот тақдим этади. 1 октябрга қадар янги барпо этилган корхоналар молиявий ҳисоботда маблағлар ва уларнинг манбаларини улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ойнинг 1-кунидан бошлаб ҳисобот йилининг 31 декабрига қадар, ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин барпо этилган корхоналар эса - давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб кейинги йилнинг 31 декабригача (31 декабрь ҳам киради) кўрсатадилар (кўрсатилган тартиб тугатилган (қайта ташкил этилган) корхоналар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари базасида барпо этилган корхоналарга татбиқ этилмайди). Корхона балансининг моддалари активлар ва мажбуриятларнинг пухта ўтказилган инвентаризацияси билан асосланган бўлиши керак. Инвентаризация ЎзР 19-сон БҲМС “Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш” белгилаган тартибда ўтказилади. Бунда йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишга қадар доимий ишлаб турган инвентаризация комиссиялари томонидан инвентаризация давомида аниқланган, бойликлар ҳақиқий мавжудлигининг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига қараганда тафовутлари тартибга солиниши керак. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациялашлар ҳам ўтказилиши керак, улар ўзаро ҳисобкитоблар сальдосини тасдиқлайдиган солиштириш далолатномалари ёки хатлар билан расмийлаштирилади. Ўтказилган инвентаризациялар сони ва натижалари, шунингдек уларни ўтказмаслик сабаблари йиллик молиявий ҳисоботга илова қилинадиган тушунтириш хатида акс эттирилиши керак. Молиявий ҳисобот шакллари раҳбар ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланади. Агар раҳбар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у бош ҳисобчиўрнига ҳам имзо қўяди. Молиявий ҳисоботда ўчириш ва устига ёзишлар бўлмаслиги керак. Хатолар тузатилган тақдирда тегишли қайдлар қилинади, уларни молиявий ҳисоботларга имзо чеккан шахслар тасдиқлаб, тузатиш санасини кўрсатадилар. Жорий ҳамда ўтган йил ҳисобот маълумотларидаги (улар тасдиқланганидан кейин) тузатишлар унинг маълумотларини бузишлар аниқланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади, бунда тузатишлар ҳисобот даври (чорак, йил бошидан) учун маълумотларга киритилади. Ўтган даврда йўл қўйилган фундаментал (муҳим) хатоларни тузатиш суммаси молиявий ҳисоботда йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш ҳамда автивлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг бошқа моддаларига тегишли тузатишлар киритиш йўли билан акс эттирилиши мумкин. Йиллик молиявий ҳисоботни текшириш чоғида даромадларни яшириш ёки улар билан боғлиқ бўлмаган харажатларни давр харажатларига (ёки муомала чиқимларига) киритиш натижасида молиявий натижаларни камайтириб кўрсатиш аниқланган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва ўтган йил учун молиявий ҳисоботга тузатишлар киритилмайди, балки жорий йилда ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдаси сифатида акс эттирилади. Download 53.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling