Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)



МҲХС 3 
©
МҲХС Фонди 
1
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3
Бизнес бирлашувлари
Мақсади 

Ушбу МҲҲС нинг мақсади ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида 
бизнес бирлашувлари ва уларнинг таъсирлари тўғрисида таъминланадиган маълумотларнинг 
ўринлилигини, ишончлилигини ва қиёсланувчанлигини оширишдан иборатдир. Буни таъминлаш 
учун, мазкур МҲХС сотиб олувчи қуйидагиларни қандай амалга оширишига нисбатан 
тамойилларни ва талабларни белгилайди: 
(a) 
ўзининг молиявий ҳисоботларида сотиб олинган аниқланадиган активларни, қабул 
қилинган мажбуриятларни ва сотиб олинувчидаги ҳар қандай назорат-қилинмайдиган 
улушни тан олиши ва баҳолаши; 
(б) 
бизнес бирлашувида сотиб олинган гудвилл ёки манфаатли хариддан фойдани тан олиши 
ва баҳолаши; ва 
(в) 
молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга бизнес бирлашувининг хусусияти ва 
молиявий таъсирларини баҳолашга имкон бериш учун қандай маълумотларни очиб 
беришни аниқлаши. 
Қўллаш доираси 

Мазкур МҲХС бизнес бирлашувининг таърифини қаноатлантирадиган операцияга ва бошқа 
ҳодисага нисбатан қўлланилади. Мазкур МҲХС қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди: 
(a) 
қўшма корхонани ташкил этиш. 
(б) 
бизнесни ташкил этмайдиган активни ёки активлар гуруҳини сотиб олиш. Бундай 
ҳолатларда сотиб олувчи сотиб олинган алоҳида аниқланадиган активларни (жумладан 
БҲХС 38 «Номоддий активлар» даги номоддий активларнинг таърифини ва тан олиш 
мезонларини қаноатлантирадиган активларни) ва қабул қилинган мажбуриятларни 
аниқлаши ва тан олиши лозим. Гуруҳнинг харажати алоҳида аниқланадиган активларга ва 
мажбуриятларга уларнинг харид санасидаги нисбий ҳаққоний қийматлари асосида 
тақсимланиши лозим. Бундай операция ёки ҳодиса гудвиллнинг юзага келишига олиб 
келмайди. 
(в) 
умумий назорат остида бўлган тадбиркорлик субъектлари ёки бизнеслар бирлашуви (Б1-Б4 
бандлар тегишли қўллаш бўйича кўрсатмани таъминлайди). 
2A 
Мазкур Стандартнинг талаблари, МҲХС 10 «Жамланган (консолидациялашган) молиявий 
ҳисоботлар» да таърифланган, инвестицион тадбиркорлик субъекти томонидан ҳаққоний 
қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олиниши талаб этилган шуъба тадбиркорлик 
субъектидаги инвестицияни сотиб олишга нисбатан қўлланилмайди. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling