МҲХС 3
©
МҲХС Фонди 11
Қайта сотиб олинган ҳуқуқлар
55
Номоддий актив сифатида тан олинган қайта сотиб олинган ҳуқуқлар, ҳуқуқ тақдим
этилган
шартноманинг қолган шартномавий даври мобайнида, амортизация қилиниши лозим. Қайта
сотиб
олинган ҳуқуқни учинчи томонга кейин сотадиган сотиб олувчи сотув бўйича фойда ёки зарарни
аниқлашда номоддий активнинг баланс қийматини инобатга олиши лозим.
Шартли мажбуриятлар
56
Дастлабки тан олишдан сўнг ва мажбурият ҳисоб-китоб қилиниши, бекор қилиниши ёки
муддати
тугашига қадар, сотиб олувчи бизнес бирлашувида тан олинган шартли мажбуриятни қуйидаги
суммаларнинг юқорироғида баҳолаши лозим:
(a)
БҲХС 37 га мувофиқ тан олиниши мумкин бўлган сумма; ва
(б)
дастлаб тан олинган суммадан, агарда ўринли бўлса, БҲХС 18 «
Одатдаги фаолиятдан
олинадиган даромад» га мувофиқ тан олинган йиғилган амортизациянинг чегирилгани.
Мазкур талаб МҲХС 9 га мувофиқ ҳисобга олинган шартномаларга нисбатан қўлланилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: