Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Кейинги баҳолаш ва ҳисобга олиш 
54 
Умуман олганда, сотиб олувчи бизнес бирлашувида сотиб олинган активларни, зиммага 
олинган ёки қабул қилинган мажбуриятларни ва чиқарилган улушли инструментларни, 
уларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, бошқа ўринли МҲХСларга мувофиқ кейинги 
баҳолашни ва ҳисобга олишни амалга ошириши лозим. Бироқ, мазкур МҲХС бизнес 
бирлашувида сотиб олинган қуйидаги активларни, зиммага олинган ёки қабул қилинган 
мажбуриятларни ва чиқарилган улушли инструментларни кейинги баҳолаш ва ҳисобга олиш 
бўйича кўрсатмани таъминлайди: 
(a) 
қайта сотиб олинган ҳуқуқлар; 
(б) 
сотиб олиш санасидан тан олинган шартли мажбуриятлар; 
(в) 
қопловчи активлар; ва 
(г) 
шартли товон. 
Б63-банд тегишли қўллаш бўйича кўрсатмани таъминлайди. 


МҲХС 3 
©
МҲХС Фонди 11
Қайта сотиб олинган ҳуқуқлар 
55 
Номоддий актив сифатида тан олинган қайта сотиб олинган ҳуқуқлар, ҳуқуқ тақдим этилган 
шартноманинг қолган шартномавий даври мобайнида, амортизация қилиниши лозим. Қайта сотиб 
олинган ҳуқуқни учинчи томонга кейин сотадиган сотиб олувчи сотув бўйича фойда ёки зарарни 
аниқлашда номоддий активнинг баланс қийматини инобатга олиши лозим. 
Шартли мажбуриятлар 
56 
Дастлабки тан олишдан сўнг ва мажбурият ҳисоб-китоб қилиниши, бекор қилиниши ёки муддати 
тугашига қадар, сотиб олувчи бизнес бирлашувида тан олинган шартли мажбуриятни қуйидаги 
суммаларнинг юқорироғида баҳолаши лозим: 
(a) 
БҲХС 37 га мувофиқ тан олиниши мумкин бўлган сумма; ва 
(б) 
дастлаб тан олинган суммадан, агарда ўринли бўлса, БҲХС 18 «Одатдаги фаолиятдан 
олинадиган даромад» га мувофиқ тан олинган йиғилган амортизациянинг чегирилгани. 
Мазкур талаб МҲХС 9 га мувофиқ ҳисобга олинган шартномаларга нисбатан қўлланилмайди. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling