Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Бизнес бирлашувини белгилаш

Тадбиркорлик субъекти мазкур МҲХС даги таърифни қўллаш орқали операция ёки бошқа 
ҳодиса бизнес бирлашуви эканлигини аниқлаши лозим, қайсики сотиб олинган активлар ва 
қабул қилинган мажбуриятлар бизнесни ташкил этишини талаб этади. Агарда сотиб олинган 
активлар бизнес бўлмаса, ҳисобот берадиган тадбиркорлик субъекти операцияни ёки бошқа 
ҳодисани актив хариди сифатида ҳисобга олиши лозим. Б5-Б12 бандлар бизнес бирлашувини 
аниқлаш бўйича кўрсатмани ва бизнес таърифини таъминлайди. 


МҲХС 3 

©
МҲХС Фонди 
Сотиб олиш усули 

Тадбиркорлик субъекти сотиб олиш усулини қўллаш орқали ҳар бир бизнес бирлашувини 
ҳисобга олиши лозим. 

Сотиб олиш усулини қўллаш қуйидагиларни талаб этади: 
(a) 
сотиб олувчини белгилаш; 
(б) 
сотиб олиш санасини аниқлаш; 
(в) 
сотиб олинган аниқланадиган активларни, қабул қилинган мажбуриятларни ва сотиб 
олинувчидаги ҳар қандай назорат-қилинмайдиган улушни тан олиш ва баҳолаш; ва 
(г) 
гудвилл ёки манфаатли хариддан фойдани тан олиш ва баҳолаш. 
Сотиб олувчини белгилаш 

Ҳар бир бизнес бирлашувида, бирлашадиган тадбиркорлик субъектларининг бири сотиб 
олувчи сифатида белгиланиши лозим. 

МҲХС 10 даги кўрсатмадан сотиб олувчини – бошқа тадбиркорлик субъекти, яъни сотиб олинувчи, 
устидан назоратга эга бўладиган тадбиркорлик субъектини – белгилашда фойдаланиш лозим. Агарда 
бизнес бирлашуви содир бўлиб, лекин МҲХС 10 даги кўрсатмани қўллаш бирлашадиган 
тадбиркорлик субъектларининг қайси бири сотиб олувчи эканлигини аниқ кўрсатмаса, Б14-Б18 
бандлардаги омиллар ушбу аниқлашни амалга ошириш учун кўриб чиқилиши лозим.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling