Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Баҳолаш тамойили 
18 
Сотиб олувчи сотиб олинган аниқланадиган активларни ва қабул қилинган мажбуриятларни 
уларнинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматида баҳолаши лозим.
19 
Ҳар бир бизнес бирлашувида, сотиб олувчи сотиб олиш санасида қуйидаги қийматда сотиб 
олинувчидаги назорат кучига эга бўлмаган улушларнинг шундай таркибий қисмларини баҳолаши 
лозимки, қайсики жорий эгалик улушлари ҳисобланади ва ликвидация ҳолатида уларнинг эгаларига 
тадбиркорлик субъектининг соф активларидаги пропорционал улушга эгалик ҳуқуқини 
таъминлайди:
(a) 
ҳаққоний қийматида; ёки 
(б) 
сотиб олинувчининг аниқланадиган соф активларининг тан олинган суммаларидаги жорий 
эгалик инструментларининг пропорционал улушида. 
Назорат кучига эга бўлмаган улушларнинг бошқа барча таркибий қисмлари уларнинг сотиб олиш 
санасидаги ҳаққоний қийматларида баҳоланиши лозим, бунда бошқа баҳолаш асоси МҲХСлар 
орқали талаб этилмагунча. 
20 24-31 
бандлар аниқланадиган активлар ва мажбуриятларнинг шундай моддаларни ўз ичига оладиган 
турларини белгилайдики, бунда мазкур МҲХС ушбу моддалар учун баҳолаш тамойилига нисбатан 
чекланган истисноларни таъминлайди. 
Тан олиш ва баҳолаш тамойилларига истиснолар 
21 
Мазкур МҲХС тан олиш ва баҳолаш тамойилларига нисбатан чекланган истисноларни 
таъминлайди. 22-31 бандлар ҳам истиснолар таъминланган муайян моддаларни ҳам ушбу 
истисноларнинг хусусиятини белгилайди. Сотиб олувчи ушбу моддаларни 22-31 бандлардаги 
талабларни қўллаш орқали ҳисобга олиши лозим ва бу шундай натижани келтириб чиқарадики, 
бунда айрим моддалар: 
(a) 11 
ва 12-бандлардаги шартларга қўшимча тарзда тан олиш шартларини қўллаш орқали ёки 
бошқа МҲХСлар талабларини қўллаш орқали тан олинади, бу эса тан олиш тамойили ва 
шартларни қўллашдан фарқ қиладиган натижаларга олиб келади. 
(б) 
уларнинг сотиб олиш санасидаги ҳақконий қийматларидан бошқа суммада баҳоланади. 
Тан олиш тамойилига истисно 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling