Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Ходимлар даромадлари 
26 
Сотиб олувчи сотиб олинувчининг ходимларнинг даромадлари бўйича келишувларига тегишли 
мажбуриятини (ёки активини, агарда мавжуд бўлса) БҲХС 19 “Ходимларнинг даромадлари” га 
мувофиқ тан олиши ва баҳолаши лозим. 
Қопловчи активлар 
27 
Бизнес бирлашувда сотувчи сотиб олувчига муайян актив ёки мажбуриятнинг барчасига ёки маълум 
қисмига тегишли бўлган кўзда тутилмаган ҳолат ёки ноаниқлик натижасини шартномавий тарзда 
қоплаб бериши мумкин. Масалан, сотувчи сотиб олувчига муайян кўзда тутилмаган ҳолатдан юзага 
келадиган мажбурият бўйича белгиланган суммадан ортиқ бўлган зарарларни қоплаб бериши 
мумкин; бошқача қилиб айтганда, сотувчи сотиб олувчининг мажбурияти белгиланган суммадан 
ошмаслигини кафолатлайди. Натижада, сотиб олувчи қопловчи активга эга бўлади. Сотиб олувчи 
қопловчи активни у қопланадиган моддани тан оладиган пайтда тан олиши лозим, бунда ушбу 
қопланадиган модда умидсиз қарзлар бўйича баҳолаш резервининг заруриятига шартли бўлган 
қопланадиган модда каби бир хил асосда баҳоланади. Шу туфайли, агарда қоплаш сотиб олиш 
санасида тан олинган ва сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматида баҳоланган активга ёки 
мажбуриятга тегишли бўлса, сотиб олувчи сотиб олиш санасида ушбу санадаги ҳаққоний қийматида 
баҳоланган қопловчи активни тан олиши лозим. Ҳаққоний қийматида баҳоланган қопловчи активда, 
умидсиз қарзларнинг сўндирилиши мулоҳазалари туфайли келгуси пул оқимлари тўғрисидаги 
ноаниқлик таъсирлари ҳақконий қийматни баҳолашда инобатга олинади ва алоҳида баҳолаш резерви 
зарур бўлмайди (Б41-банд тегишли қўллаш бўйича кўрсатмани таъминлайди).
28 
Айрим ҳолатларда, қоплаш тан олиш ёки баҳолаш тамойилларига истисно бўлган актив ёки 
мажбуриятга тегишли бўлиши мумкин. Масалан, қоплаш ҳаққоний қиймати сотиб олиш санасида 
ишончли баҳоланмаслиги туфайли сотиб олиш санасида тан олинмайдиган шартли мажбуриятга 
тегишли бўлиши мумкин. Муқобил тарзда, қоплаш шундай активга ёки мажбуриятга тегишли 
бўлиши мумкинки, қайсики, масалан, сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматда бўлмаган бошқа 
асосда баҳоланган ходимлар даромадидан келиб чиқади. Бундай ҳолатларда, қоплаш активи тан 
олиниши ва қопланадиган моддани баҳолашда фойдаланиладиган фаразларга мос бўлган фаразлар 
орқали баҳоланиши лозим ва буни амалга ошириш қопловчи активнинг йиғилиши бўйича раҳбарият 
баҳосига ва қопланадиган сумма бўйича ҳар қандай шартномавий чекловларга шартли равишда 
бўлади. 57-банд қопловчи активни кейинчалик ҳисобга олиш бўйича кўрсатмани таъминлайди. 


МҲХС 3 

©
МҲХС Фонди 
Баҳолаш тамойилига истиснолар 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling