Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади
(ii) мазкур МҲХС га мувофиқ баҳоланган сотиб олинувчидаги ҳар қандай
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
@buxgalter kerak (IFRS5)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Манфаатли харидлар
(ii)
мазкур МҲХС га мувофиқ баҳоланган сотиб олинувчидаги ҳар қандай назорат кучига эга бўлмаган улушнинг суммаси; ва (iii) босқичларда эришиладиган бизнес бирлашувида (41 ва 42-бандларга қаранг), сотиб олувчининг сотиб олинувчининг капиталдаги олдин эгалик қилган улушининг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қиймати. (б) мазкур МҲХС га мувофиқ баҳоланган ҳолда сотиб олинган аниқланадиган активларнинг ва қабул қилинган мажбуриятларнинг сотиб олиш санасидаги суммалари ўртасидаги соф қиймат. 33 Сотиб олувчи билан сотиб олинувчи (ёки унинг собиқ мулк эгалари) фақатгина капиталдаги улушларни айирбошлайдиган бизнес бирлашувида, сотиб олинувчининг капиталдаги улушларининг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қиймати сотиб олувчининг капиталдаги улушларининг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматига нисбатан ишончлироқ баҳоланиши мумкин. Агарда шундай бўлса, сотиб олувчи гудвилл суммасини ўтказилган капиталдаги улушларининг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қиймати ўрнига сотиб олинувчининг капиталдаги улушларининг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қиймати орқали аниқлаши лозим. Ҳеч қандай товон ўтказилмайдиган бизнес бирлашувидаги гудвилл суммасини аниқлаш учун, сотиб олувчи ўтказилган товоннинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қиймати ўрнига сотиб олувчининг сотиб олинувчидаги улушининг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматидан фойдаланиши лозим (32(a)(i)-банд). Б46–Б49 бандлар тегишли қўллаш бўйича кўрсатмани таъминлайди. МҲХС 3 © МҲХС Фонди 7 Манфаатли харидлар 34 Айрим пайтларда, сотиб олувчи манфаатли харидни амалга оширади, яъни бу 32(б)-банддаги сумма 32(а)-бандда белгиланган суммаларнинг жамидан ошадиган бизнес бирлашувини англатади. Агарда ушбу ортиқча қисм 36-банддаги талабларни қўллашдан сўнг ҳам сақланса, сотиб олувчи юзага келадиган фойдани фойда ёки зарарда сотиб олиш санасида тан олиши лозим. Фойда сотиб олувчига нисбатан акс эттирилиши лозим. 35 Манфаатли харид, масалан, сотувчи мажбурийлик остида ҳаракат қиладиган мажбурий сотув бўлган бизнес бирлашувида содир бўлиши мумкин. Бироқ, 22-31 бандларда кўриб чиқилган муайян моддалар учун тан олиш ва баҳолаш истиснолари ҳам манфаатли харид бўйича фойдани тан олишга олиб келиши (ёки тан олинган фойда суммасини ўзгартириши) мумкин. 36 Манфаатли харид бўйича фойдани тан олишдан олдин, сотиб олувчи барча сотиб олинган активларни ва қабул қилинган мажбуриятларни тўғри аниқлаганини қайта кўриб чиқиши лозим ва ушбу кўздан кечиришда аниқланадиган ҳар қандай қўшимча активларни ёки мажбуриятларни бан олиши лозим. Сўнгра сотиб олувчи қуйидагиларнинг барчасига нисбатан сотиб олиш санасида мазкур МҲХС тан олинишини талаб этадиган суммаларни баҳолашда фойдаланиладиган амалларни кўздан кечириши лозим: (a) сотиб олинган аниқланадиган активлар ва қабул қилинган мажбуриятлар; (б) сотиб олинувчидаги назорат кучига эга бўлмаган улуш, агарда мавжуд бўлса; (в) босқичларда эришиладиган бизнес бирлашувларида, сотиб олувчининг сотиб олинувчининг капиталдаги олдин эгалик қилган улуши; ва (г) ўтказилган товон. Кўздан кечиришнинг мақсади шуни таъминлашдан иборатки, баҳолашлар сотиб олиш санасидаги барча мавжуд маълумотларнинг мулоҳазасини ўринли тарзда акс эттиради. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling