Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Ўтказилган товон 
37 
Бизнес бирлашувда ўтказилган товон ҳаққоний қийматда баҳоланиши лозим ва у сотиб олувчи 
томонидан ўтказилган активларнинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматлари, сотиб олувчи 
томонидан сотиб олинувчининг собиқ мулк эгалари олдидаги қабул қилган мажбуриятлари ва сотиб 
олувчи томонидан чиқарилган капиталдаги улушлар йиғиндиси сифатида ҳисобланиши лозим. 
(Бироқ, бизнес бирлашувида ўтказилган товонда инобатга олинган сотиб олинувчининг ходимлари 
томонидан эгалик қилинган акцияга-асосланган тўлов рағбатларига алмаштирилган сотиб 
олувчининг акцияга-асосланган тўлов рағбатларининг ҳар қандай қисми ҳаққоний қийматда эмас, 
балки 30-бандга мувофиқ баҳоланиши лозим.) Товоннинг потенциал шаклларига мисоллар пул 
маблағини, бошқа активларни, бизнес ёки сотиб олувчининг шуъбасини, шартли товонни, оддий 
ёки имтиёзли улушли инструментларни, опционларни, варрантларни ва ўзаро тадбиркорлик 
субъектлари аъзоларининг улушларини ўз ичига олади. 
38 
Ўтказилган товон сотиб олувчининг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматларидан фарқ 
қиладиган баланс қийматларга эга активлари ёки мажбуриятларини ўз ичига олиши мумкин 
(масалан, сотиб олувчининг номонетар активлари ёки бизнеси). Агарда шундай бўлса, сотиб олувчи 
ўтказилган активларни ёки мажбуриятларни уларнинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний 
қийматларида қайта баҳолаши ва юзага келадиган фойдалар ёки зарарларни, агарда мавжуд бўлса, 
фойда ёки зарарда тан олиши лозим. Бироқ, айрим ҳолларда ўтказилган активлар ёки мажбуриятлар 
бизнес бирлашувидан сўнг бирлашган тадбиркорлик субъекти ичида қолади (масалан, бунга сабаб 
активлар ёки мажбуриятлар сотиб олинувчининг собиқ мулк эгаларига эмас, балки сотиб 
олинувчига ўтказилганидир) ва шу туфайли сотиб олувчи улар устидан назоратни сақлаб қолади. 
Бундай ҳолатда, сотиб олувчи ушбу активларни ва мажбуриятларни бевосита сотиб олиш санасидан 
олдинги санадаги уларнинг баланс қийматларини баҳолаши лозим ва бизнес бирлашувидан олдин ва 
кейин у назорат қиладиган активлар ёки мажбуриятлар бўйича фойда ёки зарарда фойда ёки зарарни 
тан олмаслиги лозим. 
Шартли товон 
39 
Сотиб олувчи сотиб олинувчи эвазига ўтказадиган товон шартли товон келишувидан юзага 
келадиган ҳар қандай актив ёки мажбуриятни ўз ичига олади (37-бандга қаранг). Сотиб олувчи 


МҲХС 3 

©
МҲХС Фонди 
шартли товоннинг сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматини сотиб олинувчи эвазига ўтказилган 
товоннинг қисми сифатида тан олиши лозим. 
40 
Сотиб олувчи шартли товонни тўлаш мажбуриятини БҲХС 32 «Молиявий инструментлар: тақдим 
этиш» нинг 11-бандидаги, ёки бошқа ўринли МҲХС лардаги, улушли инструмент ва молиявий 
мажбуриятнинг таърифлари асосида мажбурият сифатида ёки капитал сифатида таснифлаши лозим. 
Сотиб олувчи олдин ўтказилган товонни қайтариб олиш ҳуқуқини актив сифатида таснифлаши 
лозим, агарда белгиланган шартлар қаноатлантирилса. 58-банд шартли товонни кейинчалик ҳисобга 
олиниши бўйича кўрсатмани таъминлайди. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling