Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Бизнес бирлашувларининг муайян турларига нисбатан сотиб


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Бизнес бирлашувларининг муайян турларига нисбатан сотиб 
олиш усулини қўллаш бўйича қўшимча кўрсатма 
Босқичларда эришиладиган бизнес бирлашуви 
41 
Сотиб олувчи айрим пайтларда у капиталида улушга эга бўлган сотиб олинувчи устидан назоратга 
бевосита сотиб олиш санасидан олдин эга бўлади. Масалан, 20X1 йил 31 декабрда, Тадбиркорлик 
субъекти «А» Тадбиркорлик субъекти «Б» да 35 фоиз назорат кучига эга бўлмаган улушга эга. Ушбу 
санада, Тадбиркорлик субъекти «А» Тадбиркорлик субъекти «Б» даги қўшимча 40 фоиз улушни 
сотиб олади ва бу унга Тадбиркорлик субъекти «Б» устидан назоратни тақдим этади. Мазкур МҲХС 
да бундай операцияга босқичларда эришиладиган бизнес бирлашуви сифатида, баъзида босқичли 
сотиб олиш сифатида ҳам, мурожаат этилади.
42 
Босқичларда эришиладиган бизнес бирлашувида, сотиб олувчи ўзининг сотиб олинувчи капиталдаги 
олдинги улушини сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматда қайта баҳолаши ва юзага келадиган 
фойда ёки зарарни, агарда мавжуд бўлса, фойда ёки зарарда ёки бошқа умумлашган даромадда
ўринли тарзда тан олиши лозим. Олдинги ҳисобот даврларида, сотиб олувчи ўзининг сотиб 
олинувчи капиталдаги улушининг қийматидаги ўзгаришларни бошқа умумлашган даромадда тан 
олган бўлиши мумкин. Агарда шундай бўлса, бошқа умумлашган даромадда тан олинган сумма 
шундай асосда тан олиниши лозимки, қайсики талаб этилган бўлар эди агарда сотиб олувчи олдин 
эгалик қилинган капиталдаги улушни бевосита сотганда эди.
Товон ўтказмасдан эришиладиган бизнес бирлашуви
43 
Сотиб олувчи баъзида сотиб олинувчи устидан назоратга товонни ўтказмасдан эга бўлади. Бизнес 
бирлашувини ҳисобга олишнинг сотиб олиш усули ушбу бирлашувларга нисбатан қўлланилади. 
Бундай ҳолатлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
(a) 
Сотиб олинувчи мавжуд инвестор (сотиб олувчи) назоратга эга бўлиши учун ўз 
акцияларининг етарлича миқдорини қайта сотиб олади. 
(б) 
Озчилик вето ҳуқуқларининг муддати тугайди, қайсики олдин сотиб олувчининг у 
кўпчилик овоз бериш ҳуқуқуларига эга бўлган сотиб олинувчини назорат қилишидан 
сақлаган. 
(в) 
Сотиб олувчи билан сотиб олинувчи ўз бизнесларини шартноманинг ўзи орқали 
бирлаштиришга келишади. Сотиб олувчи сотиб олинувчи устидан назорат эвазига ҳеч 
қандай товон ўтказмайди ва сотиб олиш санасида ёки олдин сотиб олинувчи капиталидаги 
ҳеч қандай улушларга эга бўлмайди. Шартноманинг ўзи орқали эришиладиган бизнес 
бирлашувларига мисоллар бирлаштириш келишувида икки бизнесни бирлаштириш ёки 
бирдан ортиқ биржада листинг қилинган корпорацияни ўз ичига олади. 
44 
Шартноманинг ўзи орқали эришиладиган бизнесда, сотиб олувчи сотиб олинувчининг мулк 
эгаларига нисбатан мазкур МҲХС га мувофиқ тан олинган сотиб олинувчининг соф активлари 
суммасини акс эттириши лозим. Бошқача айтганда, сотиб олувчидан бошқа томонлар эгалик 
қиладиган сотиб олинувчининг капиталидаги улушлар сотиб олувчининг бирлашувдан кейинги 
молиявий ҳисоботларидаги назорат кучига эга бўлмаган улуш ҳисобланади, ҳаттоки агарда натижа 
сотиб олинувчи капиталидаги барча улушлар назорат кучига эга бўлмаган улушга акс эттирилишига 
олиб келадиган бўлса ҳам.


МҲХС 3 
©
МҲХС Фонди 
9

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling