Қайта сотиб олинган ҳуқуқлар
29
Сотиб олувчи номоддий актив сифатида тан олинган ҳолда қайта сотиб олинган ҳуқуқнинг
қийматини тегишли шартноманинг қолган шартномавий муддати асосида баҳолаши лозим, бунда
бозор иштирокчилари унинг ҳаққоний қийматини баҳолашда потенциал шартномавий
янгилашларни кўриб чиқиши мумкинлигидан қатъий назар. Б35 ва Б36-бандлар тегишли қўллаш
бўйича кўрсатмани таъминлайди.
Акцияга-асосланган тўлов операциялари
30
Сотиб олувчи сотиб олинувчининг акцияга-асосланган тўлов операцияларига тегишли мажбуриятни
ёки улушли инструментни ёки сотиб олинувчининг акцияга-асосланган тўлов операцияларини сотиб
олувчининг акцияга-асосланган тўлов операциялари билан алмаштирилишини сотиб олиш санасида
МҲХС 2 “Акцияга-асосланган тўлов” даги усулга мувофиқ баҳолаши лозим. (Мазкур МҲХС ушбу
усулнинг натижасига акцияга-асосланган тўлов операциясининг “бозорга-асосланган ўлчови”
сифатида мурожаат этади.)
Сотишга мўлжалланган активлар
31
Сотиб олувчи МҲХС 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва давом
эттирилмайдиган фаолият” га мувофиқ сотиб олиш санасида сотишга мўлжалланган сифатида
таснифланган ҳолда сотиб олинган узоқ муддатли активни (ёки чиқиб кетиш гуруҳини) ушбу МҲХС
нинг 15-18 бандларига мувофиқ сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматда баҳолаши
лозим.
Гудвилл ёки манфаатли хариддан фойдани тан олиш ва
баҳолаш
32
Сотиб олувчи сотиб олиш санасида қуйидаги (а) нинг (б) дан ортиқ қисми сифатида
баҳоланган гудвиллни тан олиши лозим:
(a)
қуйидагиларнинг жами:
(i)
мазкур МҲХС га мувофиқ баҳоланган ва ўтказилган товон, бунда мазкур
МҲХС умуман олганда сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматни талаб
этади (37-бандга қаранг);
Do'stlaringiz bilan baham: |