Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


  Сотиб олиш санасида, сотиб олувчи сотиб олинган аниқланадиган активларни ва қабул


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

15 
Сотиб олиш санасида, сотиб олувчи сотиб олинган аниқланадиган активларни ва қабул 
қилинган мажбуриятларни кейинги даврларда бошқа МҲХСларни қўллашда зарур бўлгани 
учун таснифлаши ёки белгилаши лозим. Сотиб олувчи ушбу таснифлашларни ёки 
белгилашларни сотиб олиш санасида мавжуд бўлган шартномавий шартлар, иқтисодий 
шароитлар, унинг операцион ёки ҳисоб сиёсатлари ва бошқа ўринли шартлар асосида амалга 
ошириши лозим.
16 
Баъзи ҳолатларда, МҲХС тадбиркорлик субъекти муайян актив ёки мажбуриятни қандай 
таснифлаши ёки белгилашига боғлиқ тарзда унинг турлича ҳисобга олинишини таъминлайди. Сотиб 
олувчи сотиб олиш санасида мавжуд бўлган ўринли шартлар асосида амалга ошириши лозим бўлган 
таснифлашларга ёки белгилашларга мисоллар қуйидагиларни қамраб олади, аммо булар билан 
чекланиб қолмайди: 
(a) 
МҲХС 9 “Молиявий инструментлар” га мувофиқ ҳаққоний қийматда ёки 
амортизацияланган 
қийматда 
баҳоланадиган 
муайян 
молиявий 
активлар 
ва 
мажбуриятларни таснифлаш; 
(б) 
БҲХС 39 га мувофиқ дериватив инструментни хежлаш инструменти сифатида белгилаш
ва 
(в) 
МҲХС 9 га мувофиқ сингдирилган дериватив асосий шартномадан алоҳида ҳисобга 
олиниши лозимлигини аниқлаш (қайсики мазкур МҲХС да фойдаланиладиган 
маъносидаги “таснифлаш” масаласидир). 
17 
Мазкур МҲХС 15-банддаги тамойилга нисбатан иккита истиснони таъминлайди: 
(a) 
ижара шартномасини БҲХС 17 “Ижара” га мувофиқ оператив ижара ёки молиявий ижара 
сифатида таснифлаш; ва 
(б) 
шартномани МҲХС 4 “Суғурта шартномалари” га мувофиқ суғрута шартномаси 
сифатида таснифлаш. 
Сотиб олувчи ушбу шартномаларни шартнома бошланишидаги (ёки агарда шартнома шартлари 
унинг таснифланишини ўзгартирадиган тарзда ўзгартирилган бўлса, ушбу ўзгартириш санасидаги


МҲХС 3 

©
МҲХС Фонди 
қайсики сотиб олиш санаси бўлиши мумкин) шартномавий шартлар ва бошқа омиллар асосида 
таснифлаши лозим. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling