Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Фақатгина ўзаро тадбиркорлик субъектларни қамраб оладиган ёки


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Фақатгина ўзаро тадбиркорлик субъектларни қамраб оладиган ёки 
шартноманинг ўзи орқали амалга ошириладиган бизнес 
бирлашувлари учун ўтиш шартлари (66-бандни қўллаш) 
Б68 64-банд таъминлайдики, мазкур МҲХС сотиб олиш санаси 2009 йил 1 июлдан бошланадиган ва 
ундан кейинги биринчи йиллик ҳисобот даврининг бошидан ва ундан кейин бўлган бизнес 
бирлашувларига нисбатан проспектив тарзда қўлланилади. Муддатидан олдин қўллашга рухсат 
этилади. Бироқ, тадбиркорлик субъекти мазкур МҲХС ни фақатгина 2007 йил 30 июндан 
бошланадиган ва ундан кейинги йиллик ҳисобот даврининг бошида қўллаши лозим. Агарда 
тадбиркорлик субъекти мазкур МҲХС ни унинг кучга кириш санасидан олдин қўлласа, у ушбу 
далилни очиб бериши лозим ва бир вақтни ўзида БҲҲС 27 (2008 йилда ўзгартирилган) ни қўллаши 
лозим.
Б69 
Мазкур МҲХС ни проспектив тарзда қўллашнинг талаби фақатгина ўзаро тадбиркорлик 
субъектиларни қамраб оладиган ёки шартноманинг ўзи орқали амалга ошириладиган бизнес 
бирлашувлари учун қуйидаги таъсирга эга бўлади, агарда ушбу бизнес бирлашуви учун сотиб олиш 
санаси мазкур МҲХС нинг қўлланилишидан олдин бўлса: 
(a) 
Таснифлаш – тадбиркорлик субъекти олдинги бизнес бирлашувини тадбиркорлик 
субъектининг бундай бирлашувлар бўйича олдинги бухгалтерия сиёсатларига мувофиқ 
таснифлашни давом эттириши лозим. 
(б) 
Олдин тан олинган гудвилл – мазкур МҲХС қўлланиладиган биринчи йиллик даврнинг 
бошида, олдинги бизнес бирлашувидан юзага келадиган гудвиллнинг баланс қиймати 
тадбиркорлик субъектининг олдинги ҳисоб сиёсатларига мувофиқ ушбу санадаги унинг 
баланс қиймати бўлиши лозим. Ушбу суммани аниқлашда, тадбиркорлик субъекти ушбу 
гудвиллнинг ҳар қандай йиғилган амортизациясининг баланс қийматини ва гудвиллдаги 
мос равишдаги камайишни чиқариб ташлаши лозим. Бошқа ҳеч қандай тўғриланишлар 
гудвиллнинг баланс қийматига нисбатан амалга оширилмайди. 
(в) 
Капиталдан камайиш сифатида олдин тан олинган гудвилл – тадбиркорлик субъектининг 
олдинги ҳисоб сиёсатлари олдинги бизнес бирлашувидан юзага келадиган гудвиллни 
капиталдан камайиш сифатида тан олинишига олиб келган бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда, 
тадбиркорлик субъекти мазкур МҲХС қўлланиладиган биринчи йиллик даврнинг бошида 
ушбу гудвиллни актив сифатида тан олмаслиги лозим. Бундан ташқари, қачонки 
тадбиркорлик субъекти ушбу гудвилл тегишли бўлган бизнеснинг барчасини ёки қисмини 
ҳисобдан чиқарса ёки қачонки гудвилл тегишли бўлган пул маблағини юзага келтирадиган 
бирлик қадрсизланган бўлса, у фойда ёки зарарда ушбу гудвиллнинг ҳар қандай қисмини 
тан олмаслиги лозим. 
(г) 
Гудвиллни кейинги ҳисобга олиш – мазкур МҲХС қўлланиладиган биринчи йиллик 
даврнинг бошидан бошлаб, тадбиркорлик субъекти олдинги бизнес бирлашувидан юзага 
келадиган гудвиллни амортизация қилишни тўхтатиши лозим ва БҲХС 36 га мувофиқ 
гудвиллни қадрсизланишга текшириши лозим. 
(д) 
Олдин тан олинган манфий гудвилл – харид усулини қўллаш орқали олдинги бизнес 
бирлашувини ҳисобга олган тадбиркорлик субъекти ўзининг сотиб олинувчининг 
аниқланадиган активлари ва мажбуриятларининг соф ҳаққоний қийматидаги улушининг, 
ушбу улушнинг таннархидан ошган қисмини муддати узайтирилган суммасини 
ҳисобварақнинг кредит томонида тан олган бўлиши мумкин (баъзида манфий гудвилл 
дейилади). Агарда шундай бўлса, тадбиркорлик субъекти мазкур МҲХС қўлланиладиган 


МҲХС 3 
©
МҲХС Фонди 35
биринчи йиллик даврнинг бошида ҳисобварақнинг кредитида акс эттириладиган ушбу 
муддати узайтирилган сумманинг баланс қийматини ҳисобдан чиқариши лозим ва бу ушбу 
санадаги тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғига нисбатан мос тўғриланиш 
билан бирга амалга оширилиши лозим.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling