Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 3 Бизнес бирлашувлари Мақсади


Сотиб олинувчининг улушли инструментларда ҳисоб-китоб


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/39
Sana21.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1714779
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
@buxgalter kerak (IFRS5)

Сотиб олинувчининг улушли инструментларда ҳисоб-китоб 
қилинадиган акцияга-асосланган тўлов операциялари 
Б62A 
Сотиб олинувчи шундай амалдаги акцияга-асосланган тўлов операцияларига эга бўлиши мумкинки, 
бунда сотиб олувчи уларни ўзининг акцияга-асосланган тўлов операцияларига айирбошламайди. 
Агарда ўтган бўлса, ушбу сотиб олинувчининг акцияга-асосланган тўлов операциялари сотиб 
олинувчидаги назорат кучига эга бўлмаган улушнинг қисми бўлади ва улар ўзларининг бозорга-
асосланган баҳосида баҳоланади. Агарда ўтмаган бўлса, улар 19 ва 30-бандларга мувофиқ худдики 
сотиб олиш санаси тақдим этилиш санаси бўлгандек ўзларининг бозорга-асосланган баҳосида 
баҳоланади. 
Б62Б 
Ўтмаган акцияга-асосланган тўлов операцияларининг бозорга-асосланган баҳоси назорат кучига эга 
бўлмаган улушга ўтиш даврининг тугалланган қисмини қуйидагиларнинг каттароғига нисбати 
асосида тақсимланади: жами ўтиш даври билан акцияга-асосланган тўлов операциясининг дастлабки 
ўтиш даври. Қолдиқ бирлашувдан кейинги хизматга тақсимланади. 
Кейинги баҳолаш ва ҳисобга олиш бўйича кўрсатмаларни 
таъминлайдиган бошқа МҲХСлар (54-бандни қўллаш) 
Б63 
Бизнес бирлашувида сотиб олинган активлар ва зиммага олинган ёки қабул қилинган 
мажбуриятларни кейинги баҳоланиши ва ҳисобга олиниши бўйича кўрсатмани таъминлайдиган 
бошқа МҲХСларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
(a) 
БҲХС 38 бизнес бирлашувида сотиб олинган аниқланадиган номоддий активларни ҳисобга 
олишни белгилайди. Сотиб олувчи гудвиллни сотиб олиш санасида тан олинган суммадан 
ҳар қандай йиғилган қадрсизланиш зарарларининг чегирилганида баҳолайди. БҲХС 36 
Активларнинг қадрсизланиши” қадрсизланиш зарарларини ҳисобга олишни белгилайди. 


МҲХС 3 
©
МҲХС Фонди 31
(б) 
МҲХС 4 “Суғурта шартномалари” бизнес бирлашувида сотиб олинган суғурта 
шартномаларини кейинги ҳисобга олиниши бўйича кўрсатмани таъминлайди. 
(в) 
БҲХС 12 бизнес бирлашувида сотиб олинган муддати узайтирилган солиқ активлари 
(жумладан тан олинмаган муддати узайтирилган солиқ активлари) ва мажбуриятларини 
кейинги ҳисобга олинишини белгилайди. 
(г) 
МҲХС 2 ходимларнинг келгуси хизматларига тегишли бўлган ҳолда сотиб олувчи 
томонидан чиқарилган алмаштиришнинг акцияга-асосланган тўловининг рағбатларининг 
қисмини кейинги баҳоланиши ва ҳисобга олиниши бўйича кўрсатмани таъминлайди. 
(д) 
МҲХС 10 бош ташкилотнинг шуъбадаги эгалик улушидаги ўзгаришларни назоратга эга 
бўлингандан кейин ҳисобга олиниши бўйича кўрсатмани таъминлайди. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling